loader
Foto

Шомил Аляутдинов Янги йилни нишонлашга рухсат берди!

Москва Мемориал масжиди имоми Шомил Аляутдинов Янги йилни нишонлашдан бош тортаётган ва бу байрамни бутпарастлар байрами деб ҳисоблайдиган мусулмонларни жоҳиллар (нодонлар) деб атади. «Замонавий Россия шароитларида бу на бутпарастликка ва на бошқа бир динга алоқаси бўлмаган, шунчаки дунёвий оилавий байрамидир. Уни тақиқлаш Исломда ҳукм қандай чиқарилиши, уламолар хулосаси қандай берилганини билмаслик демакдир", - деди Аляутдинов «UMMA» веб-сайтига жойлаштирилган видеороликда.

Аляутдиновнинг ҳисоблашича, Россияда Янги йил анъанавий оилавий байрам ва унинг бутпарастлкик ва ширкка ҳеч қандай алоқаси йўқ, чунки «Қорбобо ва Қорқизга ҳеч ким ибодат қилмайди».

Имомнинг сўзларига кўра, бу одамлар ўтган йил натижаларини сарҳисоб қилиб, ҳисоботларни топшириб, бир-бирларига совға берадиган маҳаллий одатдир. «Мусулмон илоҳиётини бироз бўлсада биладиган» кишилар учун Аляутдинов кийим услуби бутунлай бошқача бўлган Европа кийимлари мусулмон мамлакатларида пайдо бўлишининг дастлабки босқичида қатъий бўлган тақиқлар билан ўхшашлик келтириб ўтди.

Аляутдинов ибн Усеймин ва Мисрнинг собиқ муфтийси Али Жума каби олимларининг далилларига суянган. Уларнинг фатволарига асосланиб, агар Европа кийими одамлар орасида кенг тарқалган бўлиб, уни диндан қатъи назар, бировга тақлид қилиш ниятисиз ҳар ким кийса, бундай кийимга тақиқ йўқ.

«Янги йилни нишонлаётган мусулмонларни кофирлар деб аташ - очиқдан-очиқ гумроҳлик ва такфирийликнинг бир кўринишидир», - деб ишонч билдиради Мемориал масжид имоми. Аляутдинов Рождество эмас, балки айнан Янги йилни ва мусулмон қонунлари доирасида нишонлаш ҳақида гапираётганини таъкидлади. Ўн икки ой эса, қамарий тақвимда ҳам, шамсий тақвимда ҳам оламлар Раббийсининг белгисидир ва Қуръонда зикр қилинган, шундай экан, Янги йил нишонлашда ҳеч қандай айб иш йўқ, қўшиб қўйди у.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР