Мухолифат сиёсатчилари бу ҳаракатни танқид қилиб, ҳукуматнинг ҳинд миллатига мансуб бўлганлар кўпчиликни ташкил қиладиган мамлакатдаги мусулмонларга қарши позициясини акс эттирганини айтди.
Ассамдаги мадраса деб номланувчи 700 дан ортиқ мактаб апрел ойига қадар ёпилади, деди штат таълим вазири Химанта Бисва Сарма маҳаллий мажлисга.
«Бизга масжид имомлари эмас, мусулмон озчилигидан чиқадиган шифокорлар, полициячилар, амалдорлар ва ўқитувчилар кўпроқ керак», - дейди Бхаратия Джаната партиясида (БДП) порлаётган юлдуз Сарма.
Ҳукумат мадрасаларни оддий мактабларга айлантирмоқчи, чунки уларда тақдим этилаётган таълим ҳеч кимни «дунёвий хаётга ва унинг дунёвий ташвишларига» тайёрлай олмайди, - дейди у.
Мухолиф сиёсатчиларнинг айтишича, бу ҳаракат мусулмонларга қарши ҳужумдан бошқа нарса эмас. «Асосий ғоя мусулмонларни йўқ қилишдан иборат», - дейди Ҳиндистон Миллий Конгресси мухолифатдаги партиясидан депутат Важ Али Чодри.
Албатта, ҳинд миллатчилари учун мусулмон бюрократлар ва полиция ходимлари етишмаяпти, деб тасаввур қилиш қийин, чунки бу тузилмаларда ҳинд кўпчилиги тўғридан-тўғри рақобатчилардир. Мусулмонлар ўз консерватив геттосида қолишига имкон берадиган исломий мактаблар тегилишнинг нима кераги бор? Энг оддий ва аниқ жавоб - бу оддий исломофобия, Ислом ва мусулмонларга нисбатан нафратдир. Кўрамиз, агар ҳамма нарса улар хоҳлаганидек (уларнинг айтишича) содир бўлса, ва Ассам штати бюрократлар, ўқитувчилар ва хавфсизлик кучларида ўз вакиллари бўлган ўта сиёсийлашган мусулмон жамоатига эга бўлса, нима бўлар экан.
Айни пайтда, 100 дан ортиқ нафақага чиққан юқори мансабдор давлат хизматчилари ва дипломатлар сешанба куни Ҳиндистоннинг энг йирик штати булган Уттар-Прадеш штатида БДП ҳукуматини «келинларни мажбуран динни қабул қилдириш»ни жиноят деб таърифлайдиган янги қонунни бекор қилишга чақирди. Бу қонун атайлаб мусулмонларга қарши қаратилган, деб ҳисобланмоқда.