Душанба куни шифокор ўз беморларига махсус хабарлар юборди. Келиб чиқиши покистонлик бўлган америкалик шифокорнинг айтишича, бу жуда қийин йил бўлди ва у ўз беморларига молиявий ёрдам беришдан мамнун. «Саратон жуда жиддий касаллик бўлиб, пандемия пайтида беморлар учун янада қийин». Шифокор жами 200 беморнинг тўлаши лозим бўлган 650 минг доллардан кечиб юборди. «Мен оддий шифокорман - оддий одамман, бу одамларга ёрдам бериш имконига эгаман, холос», - дейди Атик.
Умар Атик бу янги 2021 йил ёрқинроқ келишидан умид қилмоқда. "Мен уларни яхши кўраман, улар ҳақида ғамхўрлик қиламан ва беморларим учун бирор нарса қила олганимдан хурсандман", деди Атик.