Байден Трампдан ўз тарафдорларининг ҳаракатларини дарҳол қоралашни талаб қилди.
«Сайланган ҳокимият хавфсизлигига таҳдид - норозилик эмас. Бу исёндир. Дунё рўй бераётган воқеаларни кузатмоқда. Бошқа кўплаб америкаликлар каби мен ҳам узоқ вақт давомида демократияга умид маёғи бўлиб келган миллатимиз ана шундай қоронғу лаҳзага келиб қолганидан шокка тушиб, қайғудман», - дейди у.
Миллий гвардия намойишчилар билан полиция тўқнашуви давом этаётган Капитолийга йўл олган. Қўшинлардан фойдаланишни Трамп буюрган.