loader
Foto

Чикагодаги бир қатор ҳужумлар

Бир неча дақиқадан сўнг жиноятчи шу атрофда жойлашган турар-жой уйининг вестибюлига кирди: у қўнғироқ қилиб олишни сўради ва кейин қўриқлаш хизмати ходимасига қарата ўқ уза бошлади. Аёл кўкрагидан яраланиб, кейинроқ касалхонада вафот этди. Шунингдек, Найтенгейл жиноят пайти почтасини олаётган шу уйда яшовчи 77 ёшли аёлнинг бошига ўқ узди. У оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.  

Шундан сўнг жиноятчи қўшни уй томон йўл олиб, бу ерда танишига пистолет тираб, унданкалтларни олиб қўйди ва машинасини ҳайдаб кетди.

Соат 15:35 атрофида Найтенгейл маҳаллий магазинлардан бирига бостириб кирди ва талончилик ҳақида эълон қилди. Бу ерда у 20 ёшли эркакни отиб ташлади ва 81 ёли аёлни юўйни ва белидан яралади.

Тахминан бир соатдан кейин жиноятчи 15 ёшли қизи билан машинада кетаётган аёлга ҳужум қилди ва қизни бошидан яралади. Шундан сўнг отишма уюштирган магазинга қайтиб, чакирилган полициячилар машинасига урилди ва уларни ўққа тутди.

Найтенгейл полициядан қочиб, Катта Чикаго агломерациясига кирадиган Эванстон шаҳрига йўл олди. Бу ерда у 17:38 да он открыл стрельбу в сетевой аптеке CVS тармоқ дорихонасида ўқ узиб, шу ердаги IHOP ресторанида бир аёлни гаровга олди. Аёлнинг бошига ўқ узди ва у оғир аҳволда касалзхонага ётқизилди. Айрим маълумотларга кўра, у вафот этган.

Шошилинч чақирув билан етиб келган Эванстон полициячилари автомобиллар тураргоҳи яқинида Найтенгейлни отиб ташлади.

Чикаго полицияси бошлиғи Дэвид Браун матбуот анжуманида Эванстонлик ҳамкасбларига миннатдорчилик билдирди ва улар қон тўкилишининг давом этишига йўл қўймаганлигини айтди. Жиноят мотивлари ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.





ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Чикагодаги Ислом конференциясида 20 минг мусулмон иштирок этди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР