Америка Мусулмонлар Жамияти (МАС) ва Шимолий Америка Ислом доираси (ИCНА) томонидан ташкил қилинган XX йиллик қурултой 26-28 декабр кунлари бўлиб ўтди. Бу йил тадбир ташкилотчилари барча иштирокчилар учун мажбурий эмлаш сиёсатини жорий қилдилар. Қурултой давомида барча кўнгиллилар ва барча иштирокчилардан тўлиқ эмлаш ёки COVID-19 учун салбий тест натижасини тақдим этиш талаб қилинди. Семинарлар, давра суҳбатлари, бадиий кўргазмалар, фильмлар, истеъдодлар намойиши ва бозор қурултой дастурининг бир қисми бўлди. 90 дан ортиқ таниқли америкалик мусулмонлар, жумладан, турли динларнинг кўплаб вакиллари йиғилганларга мурожаат қилди. 20 000 га яқин мусулмон машҳур олимларнинг маърузаларини тинглаш учун йиғилди.