loader
Foto

Атом шантажи ва қароқчилик. Қандай қилиб Эрон АҚШга босим кўрсатмоқда ва нима учун бу хавфли

Теҳронда рўй берган воқеа «кимёвий ифлослантириш туфайли ҳибсга олиш» деб аталди. Лекин аслида Эрон икки мақсадни кўзламоқда: Жанубий Кореядан «музлатиб» қўйилган 7 млрд долларни қайтариш ва АҚШ га босимни кучайтириш.

Сўнгги бир неча ҳафта давомида Форс кўрфазидаги кескинли ўсиб бормоқда: Вашингтон АҚШ даги элчихонасининг ўққа тутилишига жавобан стратегик бомбардимончилар парвозини уюштирди, Эрон эса уранни бойитиш ҳажмини ошириб, ҳарбий-денгиз кучларини жанговар ҳолатга келтирди ва АҚШ ҳарбий объектларига таҳдид сола бошлади. Теҳрон санкцияларни бекор қилиш учун АҚШ га босим ўтказишга уринмоқда, лекин унинг ҳаракатлари вазиятни фақат мураккаблаштириши мумкин, холос. Яқин Шарқда нималар рўй беряпти, уруш бошланиши мумкинми ва ўзи нимани кутиш керак - LIGA.net бу масалаларни тушунтиришга уриниб кўрди.

ДАВЛАТ ҚАРОҚЧИЛИГИ

Эрон душанба куни Жанубий Кореяга тегишли танкерни қўлга олди. Теҳронда айтилишича, бу «хибсга олиш», расмий сабаб эса «кема томонидан сувни кимёвий ифлослантириш» деб кўрсатилмоқда (кема оператори буни инкор қиляпти). Параллел равишда Эрон Жанубий Кореянинг иккита банкида жойлаштирилган ва Сеул томонидан икки йил олдин музлатиб қўйилган 7 млрд доллар ҳақида эслаб қолди. Теҳрон Сеулнинг музлатилган пулларни «имкон қадар тезроқ» қайтаришига умид қилмоқда.

Бироқ уларнинг талаби муаммога дуч келмоқда: Жанубий Кореяга бу пулларни қайтаришга АҚШ рухсат бермайди, деди LIGA.net сайтига Украина келажак институти халқаро эксперти Илия Куса. Унинг сўзларига кўра, Эрон бу маблағлардан COVID-19га қарши вакцина сотиб олишда фойдаланмоқчи, лекин бунга АҚШ санкциялари рухсат бермаяпти.

Танкернинг қўлга олинишига жавобан Жанубий Корея Теҳрон билан қалин алоқада эканлигини ҳамда музокаралар йўли билан танкер ва унинг 20 нафар экипаж аъзосини озод қилишга эришмоқчи эканлиги ҳақида баёнот берди. Бунда Сеул шунингдек, ушбу минтақага бу ерда бўлиб турган Жанубий Корея фуқароларининг «хавфсизлигини таъминлайдиган» (бошқа корейс кемалари эскорти) қароқчиликка қарши курашга ихтисослашган махсус кучлар бўлинмасини жўнатди.

Пашанба куни Эронга Жанубий Корея делегацияси ташриф буюрди. Уларнинг мақсади – якшанба куни (ёки келаси ҳафта бошида) Эронга қўлга олинган танкер ва унинг экипажини озод қилишга эришиш учун ҳаракат қиладиган Жанубий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосарининг эҳтимолий ташрифига тайёргарлик кўришдир.

Бу Эрон бошқа давлатларнинг кемаларини ушлаб туришга биринчи марта мурожаат қилиши эмас. 2019 йилнинг июль ойида улар Британия байроғи остидаги нефть ташувчи танкерни ҳибсга олган, худди шу йилнинг сентябрь ойида эса Теҳрон бортида 250000 литр нефт бўлган БАА кемасини қўлга олган.

Европа Иттифоқида Эроннинг ҳозирги ҳаракатлари фақат музатиб қўйилган маблағларни қайтаришгагина йўналтирилган эмас, деб ҳисоблашмоқда. ЕИ мамлакатларидан бирининг дипломати CNN га берган изоҳларида айтишича, корейс танкерини қўлга олишдан мақсад – «Американинг энг яқин иттифоқчиларидан бирига таёқ суқиш"дир: "Улар ҳозирги маъмурият (АҚШ) томонидан жуда кучли реакцияга сабабчи бўлмоқчи эмас, лекин унинг жиғига тегиш нияти йўқ эмас".

ЯҚИН ШАРҚДАГИ КЕСКИНЛИК

Яқин Шарқдаги кескинлик 2020 йил охирларида кучая бошлади. 20 декабрь куни Ироқ пойтахти Бағдоднинг яшил ҳудуди ракетада ўққа тутилди. Бу ўққа тутиш 2010 йилдан бери энг кучлиси бўлди. Унинг натижасида ҳеч ким жабрланмади (дипломатик ваколатхонаси мудофаа тизимларининг қўлланиши туфайли), лекин АҚШ элчихонасига зиён етказилди. Вашингтон баёнот беришича, ўққа тутиш қурбонларга йўл қўймасликка йўналтирилмаган ва рўй берган воқеа учун «Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган жангарилар» жавобгар.

Эртаси куниёқ АҚШ ҳарбий-денги кучлари минтақага иккита ҳарбий кема ҳамроҳлигида USS Georgia сув ости кемасини жўнатди. Бу ҳақида оммавий хабар кеманинг жанговар имкониятлари ва ўрнатилган Tomahawk ракеталари сони ҳақида маълумотни ўз ичига олди. Сўнгра у ерга атом қуроли билан жиҳозланган B-52 бомбардимончилари жўнатилди. Америка ҳарбийлари бу куч намойиш этиш эканлигини тўғридан-тўғри айтди.

Декабрь охирида АҚШ Форс кўрфазидан USS Nimitz атом авиаташувчисини олиб чиқиши керак эди. 3 январь, Эроннинг иккинчи ўринда турадиган сиёсатчиси ва генерали Қосим Сулаймоний ўлдирилганига (Трампнинг буйруғи билан) бир йил тўлганда Вашингтон бу қарорни бекор қилди ва авиаташувчига «Трамп ва бошқа расмий шахслар»га таҳдид туфайли минтақада қолиш буйруғини берди.

Бунга жавобан Эрон ҳам эскалацияга қарор қилди ва Жанубий Корея танкерини қўлга олиш билан паооаллел равишда уранни 20% га бойитишни қайта тиклади. Бу даража атом қуроли ишлаб чиқариш учун етарли эмас, лекин у Эроннинг атом дастурини тўхтатиб туриш тўғрисидаги шартномада белгиланган меъёрдан беш баробар кўпдир.

БУНИНГ ЭРОНГА НИМА КЕРАГИ БОР

Эрон томонидан танкернинг қўлга олиниши, таҳдидлар ва атом дастурининг тикланиши унга қарши санкцияларни бекор қилишга эришиш учун АҚШга босимни кучайтиришга қаратилган. Шунингдек, бу Эроннинг Форс кўрфазидаги транспорт йўналишларини блокировка қилиш имкониятлари ҳақида дунёга эслатиб қўйишга уриниши ҳам ҳисобланади, дейд Куса.

2015 йил АҚШ, Россия Федерацияси, Хитой, Франция, Буюк Британия ва Германия Эрон билан кенг қамровли қўшма ҳаракатлар режаси (СВПД) имзоладилар, бу режадан мақсад Теҳроннинг атом дастурини чегаралаш эди. Эрон бойитилган уран захираларининг кўп қисмини хорижга олиб чиқишга, центрифугалар сонини камайтиришга, юқори бойитилган уран ишлаб чиқармасликка ва МАГАТЕ кузатувчилари ядровий объектларга ташриф буюришга рухсат беришга ваъда берди. Бунинг учун Эрондан АҚШ, Европа Иттифоқи ва БМТ хавфсизлик Кенгаши санкциялари қисман олиб ташланди, бу Теҳронга нефть билан савдо қилиш ва глобал молия тизимидан фойдаланиш имконини берди.

Сайёрамиздаги энг муҳим сув йўлларидан бири бўлган Ҳурмуз бўғозида кемалар қатнови Эрон қўлида гаров бўлиб турибди, - дейди Доктрина сиёсий тадқиқотлар маркази халқаро эксперти Денис Москалик

АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп сайлов кампанияси даврида ҳам, давлат раҳбари сифатида ҳам бу битимни танқид қилиб, бу муаммони фақат вақтинча ҳал қилишини айтди. 2018 йил Трамп Эронни битимларни бузиш: атом каллакли ракеталар яратиш, бундай қуролларни ишлаб чиқиш ва терроризмни молиялаштиришда айблаб, СВПДдан чиқиб кетди. АҚШ Эронга нисбатан санкцияларни қайта кучайтирди.

«Эрон АҚШни музокарага мажбурлаш учун кемани қўлга олди. Расмий мотивация абсурд», – дейди LIGA.net сайтига Доктрина сиёсий тадқиқотлар маркази халқаро эксперти Денис Москалик.

Унинг сўзларига кўра, Эрон АҚШ ни музокаралар столига ўтириш ва Обама давридаги сиёсатга қайтишга мажбур қилиш учун кескинлик юзага келтирмоқда: «Эронликлар қасддан ставкаларни оширишга ўйнамоқда, муаммо яратиб, кейин уни ўз шартларида ҳал қилишни таклиф қилмоқда … Бу АҚШнинг янги маъмурияти ва бутун дунё учун шоудир, сайёрамиздаги энг муҳим сув йўлларидан бири бўлган бу ҳудудда кемалар қатнови Эрон қўлида гаров бўлиб турибди».

УРУШ БЎЛИШИ МУМКИНМИ, КЕЙИН НИМА БЎЛАДИ

АҚШ нинг сайланган президенти Джо Байден Эрон билан битимга қайтиши кутилмоқда ва Теҳроннинг ҳаракатлари санкцияларни бекор қилган тақдирда ўз мажбуриятларини бажаришга қайтишга тайёр экани боис музокара позициясини мустаҳкамлашга уриниш ҳисобланади. Бироқ, улар фақат вазиятни янада оғирлаштириши ва 2015 йилдан 2018 йилгача ҳукмронлик қилган ҳолатга қайтиши мумкин.

Европалик дипломатлардан бири CNN га айтишича, Теҳроннинг ҳаракатлари туфайли хавотирлар пасаймаяпти: «Эрон атрофида бутун дунёда асабийлик ҳукмрон, ахир кимдир хато қилиши ва ҳаддан ташқари узоқ кетиб қолиш эҳтимоли бор. АҚШ ва Эрон ўртасида тушунмовчиликлар узундан-узоқ рўйхати мавжуд, чнки улар бир-бирининг қизил чироқларини яхши тушунишга доим ҳам қаратилган бўлмайди».

Эрон кейин ҳамма нарсани ён бериш сифатида қайтариш учун музокаралардан олдин ставкаларни кўтаради. Бу Яқин Шарқ одатий дипломатияси, - дейди Илия Куса

ЕИ ва Исроилда Эроннинг ҳаракатларига салбий реакция билдирилди. Брюссель буни оқибатсиз қолдирмасликка ваъда берди, Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху эса Теҳроннинг мақсади «ҳарбий ядро дастурини ишлаб чиқиш» ниятини амалга ошириш эканини айтди: «Исроил Эронга ядро қуролини ишлаб чиқаришга йўл қўймайди». WP маълумотларига кўра, Нетаняху ҳатто Трампга Қўшма Штатлар Эроннинг ядровий объектларига зарба беришига босим кўрсатишга уриниб кўрди.

«Эрон кейин ҳамма нарсани ён бериш сифатида қайтариш учун музокаралардан олдин ставкаларни кўтаради. Бу Яқин Шарқ одатий дипломатияси», – изоҳ беради Куса, атрофдаги муҳит тобора заҳарли бўлиб, томонлар бир-бирига ишониши қийинлашишини аниқлаштириб. Шунингдек, дейди эксперт, АҚШ ва Эрон манфаатлари тўқнаш келаётган Яқин Шарқда: Сурия, Ироқ, Ливан ва Яманда ҳарбий вазиятнинг беқарорлашуви риски юқори бўлиб қолавермоқда.

Эрон учун битимга қайтиш жуда ҳам муҳим, чунки санкциялар унинг иқтисодиётига зиён келтиради, дейди Москалик, бу бутун Яқин Шарқ учун ҳам муҳимлигини аниқлаштириб: «АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатлар ҳолати минтақадаги вазиятга ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. Ҳозир бу сайёрамизнинг ушбу қисмида асосий қайноқ нуқталардан бири».