Тери саратони ултрабинафша нурининг зарарли таъсири туфайли ривожланади, соқол эса терини қуёшдан ҳимоя қилиш хусусиятига эга. Тери саратони ривожланиш хавфи сезиларли даражада камаяди, чунки соқол зарарли қуёш нурининг 95% ига тўсқинлик қила олади, бу кўплаб тадқиқотлар билан тасдиқланган ҳақиқатдир.
Соқол аллергия ва бошқа касалликларга қаршилик кўрсатади
Соқолнинг хусусиятларини таҳлил қилгандан сўнг, олимлар аллерген ва бактерияларни ушлаб қолиб, филтр сифатида ишлайди деган хулосага келишди. Ушбу зарарли моддалар ўпкага кирмайди, бу астма хуружлари, аллергия ва бактериал касалликларнинг олдини олади. Ҳали мактабдаёқ, бизга бурун ичидаги кичик қил нима учун кераклиги айтилганди, соқол ҳам шундай рол ўйнайди.
Соқол ёш бўлиб қолаверишга ёрдам беради
Ташқи кўринишидан, соқолли одам катта кўринади, лекин аслида соқол ёшликни сақлаб қолишга ёрдам беради.
Ажинлар ва терининг эрта қариши қуёш фаолияти туфайли ривожланади, соқол терига тўғридан-тўғри қуёш нури тушишига рухсат бермайди.
Соқол тери инфекцияларидан ҳимоя қилади
Доимий соқол олиш фолликуллар яллиғланишига, тукларнинг ичкарига қараб усишига, акне ва бошқа яллиғланиш жараёнлари пайдо бўлишига сабаб бўлади. Соқол ўстириб, бу муаммолар ва соқол олишнинг бошқа ноқулай оқибатлари ҳақида унутасиз.
Устара терини жароҳатлайди, бу яраларни оддий кўз билан кўриш қийин, лекин улар бактериялар учун емдир. Соқол олиш, айниқса, тошмаларга мойил терига таъсири ёқимсиз, кўплаб янги яралар пайдо бўлади ва эскиларнинг ҳолати ёмонлашади.
Соқол намликни ушлаб туришга ёрдам беради
Доимий соқол олиш терини қуритади, у иссиқлик ва совуқ, қуёш ва шамолга нисбатан кўпроқ сезгир бўлади. Соқол терига керакли миқдордаги намликни сақлаб қолишга ёрдам беради, ёғ безларининг бузилишига йўл қўймайди, яъни терини нам ҳолда сақлайди
Соқол иситади
Бир марта соқол ўстириб кўрсангиз, ўзингиз бунга ишонч ҳосил қиласиз. Юз ва бўйиндаги соқол шарф каби ишлайди, иссиқликни ушлаб туради ва ташқарига чиқармайди. Лекин бу шарф тақиш керакмас эканини англатмайди, соқол билан бирга шарф икки карра ҳимоя қилади.
Соқол – сексуаллик белгиси
Бунинг соғлиққа алоқаси йўқ, лекин барибир муҳит жиҳат ҳисобланади. Тўғри танланган шаклдаги соқол ўз соҳибини мардона қилиб кўрсатади, бу фикрга қизлар ҳам, йигитлар ҳам қўшилади. Америкалик тадқиқотчилар кенг кўламли сўров ўтказди, сўровда қатнашган эркакларнинг 53% соқол билан ўзларини анча жозибали ҳис қилишларини тасдиқлашди ва улар ҳам кўпинча соқоллари ҳақида мақтов олишларини таъкидлашди.