«Одамларнинг иймони қанчалик кучли бўлса, уларнинг фарзандлари ҳам шунчалик кўп бўлади», - дейди у. Бундан ташқари, туғилган болаларнинг иймонга мавжуд генетик мойиллигини ҳисобга олсак, дунёдаги турли диний таълимотларнинг издошлари сони муттасил ўсиб боради.
Р.Роуторн бундай хулосага 1981 йилдан 2004 йилгача 82 мамлакатда сўров ўтказиш натижасида келган бўлиб, бу сўров ким ҳафтасига бир мартадан кўпроқ ибодат маросимларида иштирок этадиган бўлса, ўртача оилада иккитадан ортиқ фарзанди борлигини; бир ойда бир марта ибодатга бориб келадиганлар икки фарзанди борлиги ва ҳеч қачон ибодатхонага бормайдиган одамлар иккитадан кам фарзанд борлигини кўрсатди.
Таъкидлаш жоизки, бир неча йил олдин Америка ген структуралари миллий институти директори Дин Хамер одамнинг диндорлиги унинг мияси кимёвий таркиби билан боғлиқ, деб хулоса чиқарганди. У 2000 дан ортиқ ДНК намунасини ўрганиб, синовда қатнашган одамларнинг Худога муносабатини аниқлаш учун улардан 226 та саволдан иборат сўровнома тўлдиришни сўради. Тадқиқот натижасида олим Худога қаттиқ ишонадиган одамлар организмида махсус ген бор деган хулосага келди ва бу генни VMAT2 деб атади.