Шундай қилиб, ҳозир дунёнинг турли бурчакларидан бўлган татар ватандошлари ўз она тилида ислом асосларини ўрганиш имконига эга. Бундан ташқари, ноёб таълим майдони Татаристондаги ислом таълимининг биринчи поғонасини – масжидлар ҳузуридаги курсларни янги даражага олиб чиқди: онлайн-мадраса масжиддан узоқда яшайдиган ёки масжидлар ҳузуридаги курсларга қатнаш имконига эга бўлмаганлар учун осонлик билан бошланғич диний таълим олишга ёрдам беради.
Онлайн-мадраса қуйидаги таълим платформасида ишлайди: https://medrese.tatar/. Онлайн-мадрасага iOS ва Android базасидаги смартфонлар учун ишлаб чиқилган махсус бепул мобил илова орқали ҳам уланиш имконига эга бўлиш мумкин. Илова “Татар мәдрәсәсе” деб аталади. Уни Play Маркете ва App Store да бепул юклаб олиш мумкин.
Татар тилидаги онлайн-мадрасада дасрларни ўзи учун қулай жойда, куннинг исталган пайти ва интернетга уланган исталган қурилмадан (компьютер, планшет, смартфон ва ҳ.к.) видео, матн ва аудио форматларда ўзлаштириш мумкин. Лойиҳа муаллифлари асосий эътиборни замонавий оламда ахборот олишнинг энг оммавий ва тушунарли шакли бўлган видеодарсларга қаратдилар. Жами 7 та фан: ислом ҳуқуқи (фиқҳ), ҳадисшунослик, Қуръон ва тафсир, одоб-ахлоқ дарслари, араб тили ва тажвид, Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари тарихи ва татарларда ислом тарихи. Онлайн-мадраса маърузалар мазмуни ТР ДУМ томонидан ишлаб чиқилган ва қабул қилинган масжидлар қошидаги ўқув курслар ўқув дастурлари бўйича ишлаб чиқилган. Хусусан, маърузалар матнини тузишда аоссий услубий қўлланма сифатида Татаристон масжидларида ислом асосларини ўрганиш бўйича дарслик бўлиб хизмат қиладиган “Ислам дине нигезләре”китобидан фойдаланилди.
Видеодарсликларнинг қисқа эканлиги ўқув жараёнида тингловчининг диққатини энг муҳим билимларга қаратиш имконини беради. Шу билан бирга, психологик хусусиятларидан келиб чиқиб, маълумотларни матн шаклида энг самарали идрок этадиган ва қайта ишлайдиган «шогирдлар» учун ҳар бир дарснинг матн формати мадраса веб-сайтида мавжуд. Бундан ташқари, бу ерда маърузаларнинг аудио версиялари ҳам мавжуд: вақти чекланган тингловчилар уларни тинглаш имкониятига эга бўладилар.
https://medrese.tatar/ таълим платформасида барча оммавий ижтимоий тармоқлар ёки электрон почта орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. Тизимда рўйхатдан ўтгандан сўнг ҳар бир ўқувчига шахсий кабинет очилиб, унда ўтилган мавзулар, топширилган тестлар ва шахсий ютуқлар ҳақида маълумот тўпланади. Эътиборлиси, "шогирд" онлайн-мадрасада ҳар бир дарсдан сўнг назорат тестини топширишга тўғри келади. Тест синовидан муваффақиятли ўтилганда кейинги дарс мазмуни ўқувчиларга тақдим этилади. Паст балл олган ҳолатда ўзлаштирилмаган мавзуга қайтиш керак.
Онлайн-мадрасага ўқитувчилар сифатида Татаристон Республикаси олий диний таълим муассасаларида таҳсил олган ва ТР ДАМ Шаҳодатномасига – диний фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган ҳужжатга эга бўлган имомлар жалб қилинган.
ТР ДУМ томонидан таклиф қилинган битинчи татар онлайн-мадраса лойиҳаси ҳозирги пайтда номаълум «шайх»ларнинг маърузалари ва интернетдаги шубҳали видеодарсларга ягона муқобил вариант ҳисобланади.