loader
Foto

АҚШ Хитойда диний озчиликларга қарши ҳаракатларни геноцид деб эълон қилди

«Мен бу геноцид давом этяпти деб ҳисоблайман ва биз уйғурларни йўқ қилишга тизимли уринишлар кўраяпмиз», – деди америка дипломатияси раҳбари.

Хитой бўйича баёнотни Помпео маъмурият алмашишидан бир кун олдир берди. 20 январь куни Вашингтонда сайланган президент Джозеф Байденнинг инаугурацияси бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамизки, 2018 йил августида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси вакиллари уларнинг маълумотларига кўра, Шинжонда истиқомат қилувчи 1 миллионга яқин уйғур «ахлоқ тузатиш» лагерларида ушлаб турилган бўлиши мумкин. Хитой ҳукумати минтақада Шинжонда пенитенциар муассасалар кенг кўлмли тармоғи яратилганини бир неча бор инкор қилган.