loader
Foto

Татаристонда кичкинтойлар учун «Қуръон куни» бўлиб ўтди

Конкурс қатнашчиларининг чиқишларини шаҳар масжидлари имомлари ва фан ўқитувчиларидан иборат жюри баҳолади. Мусобақа учта ёш тоифасида бўлиб ўтди. Конкурс қатнашчилари Қуръон сураларини ёддан айтишди, Аллоҳнинг Каломини тўғри ва чиройли ўқишда мусобақалашди. Тадбир давомида болалар учун исломий викторина ва ўйинлар ташкил қилинди. Конкурс ғолиблари ва қатнашчилари қимматли совға ва мукофотлар билан тақдирланганидан кейин барча қатнашчилар байрам дастурхонига таклиф қилинди.