loader
Foto

National Geographic: Озарбайжоннинг Ағдам шаҳри арманлар босқинидан сўнг вайронага айланди

Гап Ағдамдаги аянчли аҳволга тушиб қолган Жума масжиди ҳақида кетяпти. Бу масжид 1868-1870 йилларда меъмор Карбалаи Сефихон Қорабоғийнинг томонидан қурилган.

NG хабарида шунингдек, биринчи Қорабоғ уруши шафқатсиз бўлиб, бир миллиондан ортиқ қочоқлар бошқа жойларга кўчиб ўтишга мажбур бўлганлиги айтилади. «Сентябр ойида бошланган сўнгги жанговар ҳаракатлар 44 давом этди ва тинчлик битими имзоланиши билан якун топди. Тоғли Қорабоғ минтақасида россиялик тинчликпарвар кучар жойлаштирилди. Озарбайжон 1990-йиллардаги урушда бой берилган ҳудудларининг катта қисмини қайтариб олди», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Ағдам шаҳри арман қўшинлари томонидан 1993 йилнинг июлида босиб олинган бўлиб, Озарбайжон ва Россия президентлари ҳамда Арманистон бош вазири ўртасида 10 ноябрда имзоланган баёнотга кўра 2020 йилнинг 20 ноябрида озод қилинган. Ушбу битим Озарбайжоннинг йирик ҳарбий-сиёсий ғалабасига айланди ва Арманистоннинг кўп йиллик оккупациясига якун ясади.