loader
Foto

Афғонистон: Ашраф Ғани ҳукумати «толибонлашмоқда»

Энг кўп муҳокама қилинаётган мунозарали масалалар орасида ҳокимият тақсимланган ҳолда келажакдаги ҳукуматда исломнинг роли ва кимнинг исломий ҳукумат варианти урушдан кейинги Афғонистон шакллантириш кераклигидир.

Эслатиб ўтамиз, Толибон фикрига кўра, Кабулда халқаро миқёсда тан олинган ҳукумат Ғарб қадриятларини қабул қилиб, исломий эътиқодларни оёқ ости қилган хорижликлар қўғирчоғидир. Шунга кўра, Толибоннинг эълон қилган мақсади Афғонистонда "соф" исломий амирлик ташкил қилишдир.

Кабул режими эса, ҳозирги сиёсий тузумни - ғарбча услубдаги демократияга моделлаштирилган ислом республикасини етарлича исломий деб ҳисоблайди. Кабул Толибоннинг жиҳоди қонуний исломий асосга эга эмаслигини даъво қилмоқда.

Толибоннинг даъволарига қарши чиқиш учун Кобул ҳукумати ўзининг диний эътиқодларини намойиш этишга ҳаракат қилади.

Кузатувчилар фикрига кўра, Ғани ҳукуматининг мақсади толибларнинг ислом «авторитети»га даъволарини сусайтириш орқали ўзининг жалб этувчанлигини кенгайтиришдан иборат.

Охирги ойларда Кабул бир қатор консерватив чоралар, жумладан, оила ҳуқуқи ва таълим тизимида ўзгаришлар таклиф қилди. Танқидиларнинг айтишича, толиблар билан мусобақалашиб, ҳукумат 2001 йил толиблар режими ағдарилганидан кейин мамлакатда эришилган «тараққиёт»ни йўққа чиқариши мумкин.

«Бу ҳукумат томонидан давлатнинг Исломга бўлган муносабатини қайта аниқлаш учун атайлаб ва пухта ҳисоблаб чиқилган ҳаракатдир», - дейди кобуллик сиёсий таҳлилчи Умар Садр.

Декабрда таълим вазирлиги эълон қилган режага кўра, дастлабки уч синфни болалар масжидларда ўқийдилар – бу мисли кўрилмаган қадам, танқидчиларнинг сўзларига кўра, жамиятни «толибонлаштириш»га хизмат қилади.

Вазирликда айтишларича, мақсад ўқувчиларга ислом билан бирликни сингдириш ва таълимда исломга кўпроқ рол ажратишдан иборат.

Албатта, танқидчилар бу чора 1990-йиллардаги толиблар режимини эслатиб юборади, ўшанда мадрасалар – исломий мактаблар одатий ҳолат эди.

Жамоатчилик норозилигидан сўнг ҳукумат бу таклифни рад этди.

Умуман олганда, Ғани ҳукуматини Толибон билан таққослаш мухолифат қўллайдиган машҳур ва деярли тўхтамасдан иш берадиган ҳаракатдир (толибларни ўзлари ҳисобламаганда, албатта). Июн ойида Афғонистон ҳукумати оммавий ахборот воситаларига доир ўзгаришларни, жумладан, оммавий ахборот воситаларини суд қарорисиз ўз манбаларини ошкор этишга мажбур қиладиган қоидани маъқуллади.

Матбуот томонидан танқид қилинганидан сўнг, ҳукумат ўзгаришларни бекор қилди. Кабул режимига Афғонистонда озодлик ва ҳатто оммавий ахборот воситаларининг гуллаб-яшнаши сўнгги 19 йилдаги энг катта ютуқлардан бири экани, режим эса Афғонистонни "Толибон ўтмиши"га қайтармоқчи экани эслатилди.

Ҳукумат, шунингдек, 1976 йилги фуқаролик кодекси билан тартибга солинадиган оила қонунчилигига ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди. У президент Дауд Хоннинг дунёвий ҳукумати томонидан қабул қилинган.

Август ойида президентнинг расмий вакили янги оила қонуни "Афғонистоннинг янги ҳақиқатларини акс эттириш" ва "аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳурмат қилишни таъминлаш, шунингдек, исломий тамойилларимиз билан яқинлашишни таъминлаш" учун зарур деди.

Таклиф этилаётган ўзгаришлар бўйича вояга етмаганларнинг никоҳига эркак қариндошининг розилиги ва суднинг маъқуллаши билан йўл қўйилади. Айни пайтда, аёл жинсий алоқа қилишдан бош тортса ёки эрининг рухсатисиз уйдан чиқиб кетса, турмуш учун асосий эҳтиёж предметлари билан таъминланиш ҳуқуқини йўқотади.

«Бу тасодифий корсерватив сиёсатнинг жорий қилиниши фақат Толибоннинг ҳукуматга исломий ўзига хослик етишмаяпти деган даъволарини кучайтиради, холос», - дейди Али Адили, Кабулдаги мустақил таҳлил маркази саналган Афғонистон таҳлилий тармоқ тадқиқотчиси. «Бу, шунингдек, бошқарув тизимига ҳам тартибсизлик олиб киради».

Охирги ойларда президент Ашраф Ғани ўз ҳукуматининг диний қонунилигини тасдиқлаш бўйича кампания олиб бормоқда.

«Бизнинг асосий муаммомиз шундаки, маданиятимиз, тамаддунимиз ва динимизнинг асл илдизларини англаб ета олмаймиз», - деди Ғани октябрда бўлиб ўтган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллудига бағишланган тадбирда. «Бизнинг тизим табиати – исломий, мудофаа ва хавфсизлик кучлари эса исломий қадриятларга қўшилади».

Шу мурожаатида Ғани таъкидлаганидек, Қуръон ва шариат ҳукумат ва Толибон ўртасида ҳозирги тинчлик музокараларининг асосига айланиши лозим.

Музокаралар бошланганидан буён ҳукумат расман Афғонистон Ислом Республикаси деб аталишни талаб қилади. Бу Кабул режими ўзини Толибон лойиҳаси бўлган Афғонистон Ислом амирлигидан кам бўлмаган даражада исломий деб ҳисоблашини яққол кўрсатади.

Ғани шунингдек, бутун Афғонистон бўйлаб юзлаб масжидлар қуриш ва таъмирлаш режалари ҳақида маълум қилди.

«Биз масжидлар қуряпмиз, лекин Толибон уларни бузмоқда», - деди у яқинда. Кабул бир неча марта Толибоннинг масжидларга ҳужум қилгани ҳақида маълум қилган эди.

2018 йил 70 га яқин ислом уламоси дунёнинг мусулмонлар энг кўп яшайдиган мамлакати саналган Индонезияда тўпланди. Улар конференцияда фатво чиқариб, «тинч аҳоли устидан зўравонлик ва террорчи-ҳудкушлар ҳужумлари муқаддас ислом тамойилларига зид келади» деб маълум қилишди ва Толибонни қоралашди.

Толибон фатвони рад этиб, олимларни ҳукумат томонидан ташкил қилинадиган тадбирларни бойкот қилишга чақирди. Кузатувчиларнинг айтишича, Кабул режими Толибон билан муносабатларни тинчлик йўли билан тартибга солиш заруратини мувозанатлаш, шунингдек, сўнгги 19 йил «ютуқлари»ни сақлаб қолиш учун жиддий синовлардан ўтиши керак.

Кабул амалдаги конституциявий тартибни, жумладан, хотин-қизлар ҳуқуқлари, сўз эркинлиги ва рақобатли сайловлар каби асосий демократик тамойилларни сақлаб қолишга иложи борича интилмоқда.

Айни пайтда, Толибон ҳақида улар Афғонистон давлатини амир бошчилигида теократияга айлантирмоқчи деган хавотирлар кенг тарқалган.

Афғонистондаги ички тинчлик музокаралари АҚШ ва Толибон ўртасидаги урушни тугатишга қаратилган 2020 йил феврал битимининг асосий қисми ҳисобланади.

Битим Толибондан ўт очишни доимий тўхтатиш ҳақида музокаралар ва Кабул билан музокаралар ҳақида келишудан иборат бўлган контртерроризм кафолатлари эвазига Афғонистондан май ойига қадар барча хорижий кучларни олиб чиқишни талаб қилади.

Мўрт ва чуқур бўлиниб кетган Афғонистон ҳукумати 12 сентябр куни Қатарнинг Форс кўрфази давлатида бошланган тинчлик музокараларига нисбатан заифликда ёндашди.

Заиф ва тарқоқ ҳолдаги афғон ҳукумати 12 сентябрда Қатарда бошланган тинчлик музокараларига нисбатан суст муносабатда бўлди.

Мамлакатнинг тахминан ярми Толиблар томонидан назорат қилиниши сабабли Кобулда қаттиқ шартлар бўйича музокаралар олиб бориш учун ҳарбий устунлик йўқ, айниқса АҚШ кучлари олиб чиқишда давом этганда.

Натижада, айрим кузатувчиларнинг фикрича, Афғонистон ҳукумати тинчлика эришиш учун ҳозирги сиёсий тизимни ўзгартириш ва конституцияда сезиларли ўзгаришларга рози бўлишга тўғри келади.

Умумий асослар

Лекин шунга қарамай, айрим кузатувчиларнинг қайд этишича, Толибон ва Афғонистон ҳукумати бошқарув тизими ва ҳуқуқий тизимида айрим тўқнашув нуқталари мавжуд.

Толибоннинг сиёсий қарашлари ҳам, Кабул сиёсий тизими ҳам сезиларли даражада Исломнинг роли ва ҳукуматни марказлаштиришга боғлиқ.

2004 йил қабул қилинган Афғонистон Конституциясида айтилишича, «биронта қонун муқаддас Ислом динининг қонун-қоидаларига зид келиши мумкин эмас», кўпчилик кузатувчиларнинг ҳисоблашича, ушбу банд конституциядаги либерал элементларга зид келади.

Ташқи экспертлар учун «Афғонистон Ислом Республикаси» амалда «инсон ҳуқуқлари» жуда суст риоя қилинадиган исломий давлат тузилмасини ифодалайди. У Толибоннинг Афғонистон Ислом Амирлигидан бироз тузукроқ, консерватив дрейфга кўра эса, ҳозир уни «толибонлаштириш» рўй бермоқда.

Бироқ, бир қатор мутахассислар бу бир томонлама ҳаракат эмаслигини таъкидлашади. Толибоннинг ўзи ҳам қатор амалиётларини либераллаштириш томон ўзгартирган ва Афғонистоннинг йирик шаҳарлари ва мухолифлари таянчи яшаётган вилоятларни ҳам халқаро эътирофга кўз-қулоқ қилиб бошқарса, янада "юмшаши" эҳтимолдан холи эмас.

Нима бўлганда ҳам, Афғонистонда Исломий қонунийлик учун уруш яқин орада тўхтамайди.