АҚШ махсус хизматларининг фикрига кўра, «Толибон» ҳаракати жангарилари 3-7 кун давомида Афғонистон пойтахтини қамал қилиши мумкин.
Бу ҳақида CNN телеканали мамлакат махсус хизматлари ва дипломатик доиралардаги манбаларга асосланиб хабар беради.
«Толибон»нинг фаол ҳаракати муносабати билан ҳукумат қўшинлари Кобул мудофаасини Вашингтон дастлаб ўйлаганидан эртароқ бошлаши мумкин.
Телеканалнинг таъкидлашича, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Афғонистон пойтахти ишғол этилишининг олдини олиш учун қандайдир қадамлар қўйиш ўрнига америка элчихонаси ходимларини эвакуация қилиш ҳақида қарор қабул қилди.
Бундан ташқари, Кобулдаги элчихона ходимларига «дипломатик миссиянинг барча муҳим ҳужжатларини йўқ қилиш» топширилган.