loader
Foto

Россияда "Спутник V" дан фойдаланиш ҳақида фатво берилади

Вакцинанинг эълон қилинган таркибига кўра, унда ҳаром моддалар, жумладан, чўчқа желатини ва одам таркибий қисмлари йўқ.

Аляутдиновнинг қўшимча қилишча, вакцина ишлаб чиқувчиларга таркиб борасида айрим аниқлаштирувчи саволлар берилган ва яқин кунларда уларга жавоб олиниши кутилмоқда. Шунда РФ мусулмонлари диний идораси фатво чиқаришни режалаштирган.

COVID-19га қарши Россия вакциналарини ҳалоллик нуқтаи назаридан текшириш ташаббуси билан аввалроқ Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идораси чиққан эди.