Унинг сўзларига кўра, барча мусулмонлар эмланиши керак. Муфтий далил сифатида Қуръондан мўминлар ўз саломатликларига ғамхўрлик қилишлари ва касаллик ҳолатида даво топиш учун ҳамма нарсани қилишлари шарт эканлиги ҳақида иқтибос келтирди.
Аввалроқ, «Спутник V» вакцинаси ишлаб чиқувчилар вакцина таркибини маълум қилиб, унда мусулмонлар учун тақиқланган моддалар, жумладан, чўчқа желатини ва одам таркибий қисмлари йўқлигини эълон қилганди.