loader
Foto

Янги музей сизга Пайғамбар Муҳаммад ﷺ даврига тушиш имконини беради

Мадинадаги Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ масжиди яқнида жойлашган музей кунига 24 соат мобайнида очиқ бўлиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ ҳаётлари ва ислом дунёси тарихига бағишланган.

MWL баёнотида айтилишча, музей ташкил қилишдан мақсад – «эзгулик ва меҳр-муҳаббат, раҳмдиллик, инсонпарварлик, мўътадиллик, исломда бағрикенглик руҳини сингдириш».

Кўргазмада ўнлаб расмлар ва интерфаол дисплейлар намойиш этилмоқда. Айни пайтда меҳмонларга еттита тилдан фойдаланиши мумкин: араб, инглиз, испан, урду, француз, турк ва индонезия тиллари. Бундан ташқари, 4DX кинотеатри ҳам мавжуд бўлиб, у Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ ҳаётига оид бир қатор филмларни намойиш этади.

Кўргазманинг 25 павильонидан бири исломда аёллар тарихига бағишланган бўлиб, аёлларнинг ҳақиқат ва яхши фазилатлар хабарини тарқатиб, илк ислом даврида ўйнаган муҳим ўрни, шунингдек, аёлларнинг халқ ҳаётида ўйнаган ҳаётий ролини намойиш этади.

Яна бир павильон Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ шахсий нарсаларини, шу жумладан, унинг мебели, кийим-кечак, пойабзал, ва ҳатто унинг тароғини реконструкция қилиш ва намойиш этиш учун 3D, виртуал ва кенгайтирилган реаллик технологияларидан фойдаланади.

Кўргазмада шунингдек, Маккадан ҳижрат қилганларидан сўнг Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ номларидан тузилган Мадина Конституцияси намойиш этилади. Унда ўша пайтлар яшаган турли халқларнинг биргаликда тинч-тотув яшаш шартлари баён қилинган.

Павильонлардан биттаси Аллоҳ Таолонинг 99 исмига бағишланган бўлиб, унда ҳар бир исмга изоҳ берилади. Шу павильоннинг ўзида коинотга бағишланган ва турли астрономик объектларни тушунтириб берадиган экспонатлар, шунингдек, Ер географиясига бағишланган ва Аллоҳ яратган мўъжизалар гўзаллигини таъкидлайдиган экспонатлар жойлашган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР