loader
Foto

Қориларимиз Мадинадаги мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетишди

Мазкур мусобақада Қуръон ҳифзи, тиловати ва тафсири йўналишларида жами 82 давлатдан 115 киши иштирок этади.



Ушбу мусобақа Масжидун-Набавийда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бу Саудия Арабистони тарихида илк бор ташкил этилмоқда. Шундай қилиб бу мусобақада юртимиздан икки нафар қори Й.Нуриддинов (30 порани ёддан ўқиш йўналиши), А.Сўфиев (15 порани ёддан ўқиш йўналиши) бўйича иштирок этса, устоз Ж.Неъматов баҳоловчи ҳакам сифатида иштирок этади.



Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида 40 йилдан бери илк бор ўтказилмоқда. Мусобақа 6-11 октябрь кунлари – олти кун мобайнида бўлиб ўтади. Вакилларимизнинг қайси куни иштирок этиши қуръа йўли билан аниқланади. Қори юртдошларимизнинг илмига Аллоҳдан барака сўраб қоламиз. Бу ҳақда Тошкент ислом институти расмий веб саҳифаси хабар тарқатди.