Ҳакамнинг айтишича, мусулмон қиз штат волейбол уюшмасидан ҳижоб кийишга рухсат гувоҳномасини олиши керак. Маҳаллий мусулмонлар жамоаси ёш мусулмон қизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирди. «Нима учун Конституциявий ҳуқуқларига амал қилишни истаган муслима қизлар Теннесси штатида спорт билан шуғулланаётганда қўшимча тўсиққа дуч келиши керак?»- деди мусулмонлар ташкилоти директори Сабина Муҳиддин.