Француз мусулмон аёли Тесним вазирликлардан бирида давлат хизматчиси. 2004 йилдан бошлаб Франция мактаблар ва давлат идораларида ҳижоб кийишни тақиқлаб қўйди ва Тесним хизмат биносига киришда ҳижобни ечиш ҳақида оғир қарор қабул қилди. Аввалига аёл иш учун бошини очишга мажбур бўлишдан жуда азоб чекди, бироқ бир йилдан сўнг бунга кўникди. Ҳар куни иш вақти тугаганидан кейин у яна рўмолини боғлаб, уйга кетади.
Тесним хонимнинг сўзларига кўра, унинг ҳамкасблари унинг "иккиёқлама ҳаёти" ҳақида билиб қолганида, у ўзини улар томонидан қораланган ҳис қилди. "Мен ўзлигимга ҳурматсизликка кўникдим", - дея тан олади аёл.
Франциялик яна бир муслима аёл Надия ўзи учун бошқача қарор қабул қилди – бунинг оқибатида узоқ муддат даромад етишмаслигига дуч келса ҳам, ишда ҳижобни ечиш ниятида эмас. У қиз юқори малакага эга бўлишига қарамай, фақат ҳижоб туфайли суҳбатда кўп марта рад жавобини эшитди, дея хабар бермоқда IslamNews сайти TRT World маълумотига таяниб.
"Бу адолатдан эмас – жамият менинг ўзлигимга шундай катта тўсиқ қўядики, ҳатто пул тўланмайдиган (волонтерлик) ишни ҳам топа олмайман", - деб шикоят қилади Надия.
Инес исмли муслима ишга қабул учун суҳбатларга ҳижобсиз келган, аммо ходимлар бўлими вакили билан суҳбат якунида у ҳар доим ишда ҳижобда юриш истагини тилга олган. Бу сўзларда суҳбатдошнинг оҳанги ҳар гал кескин ўзгарган – аввалига унинг малака ва кўникмалари юқори баҳоланган бўлса, рўмол тилга олингандан кейин улар бирдан аҳамиятсиз бўлиб қоларди. "Улар тарафкашлигидан нарига ўта олмайдиганга ўхшайди", - дейди Инес франциялик иш берувчилар ҳақида.
Франциядаги мусулмон аёллар янги қонунлар ижтимоий ҳаётда ва меҳнат бозорида уларга яна қийинчиликларига қўшишидан қўрқмоқда.