«Муқаддас синод мажлисида Константинопол патриархати билан алоқаларни буткул узиш ҳақида қарор қабул қилинди», - деди у. «Бу мажбурий қарор бўлди, лекин муқаддас синод бундан бошқча қарор қабул қила олмасди, чунки Константинополь патриархатининг сўнгги ҳаракатлари мантиқи шунга олиб келганди», - қўшимча қилди митрополит.
11 октябрь куни Константинопол патриархати синоди ноканоник украин черковлари икки раҳбаридан анафемани олиб ташлади. Гап Украина автокефал православ черкови ва Киев патриархати ҳақида кетмоқда. Шунингдек, синод Киев митрополиясини Дунё патриархати юрисдикциясига қайтариш истагини билдиди ва украин черковига томос тақдим этиш жараёнини давом эттирди.
РПЧда бу ҳаракатлар ихтилофни қонунийлаштириш деб ҳисобланди ва бу православ дунёси учун ҳалокатли оқибатлар билан таҳдид солади деб баёнот берилди.
Православ черковлари орасида бўлиниш давом этмоқда. Воқеалар ривожини кузатиб борамиз...