loader
Foto

Икки араб қизнинг бир жинсли унашишидан арабларнинг кўнгли айниб кетди

Видеороликда БААда машҳур бўлган диджей-қизга бошқа бир қиз никоҳ узуги тақдим этади. “Никоҳ таклифи”дан сўнг бир жинсли жуфтлик бир-бирини қучоқлаб ўпишади, бунда улар атиргул барглари билан безатилган тўшак фонида туришади.

Ижтимоий тармоқда кўз-кўз қилинган ислом ва араб маданияти нуқтаи-назаридан ғайриахлоқий бўлган бу саҳнага жавобан араблар салбий туйғуларини яшириб ўтирмади. Кўпчиликнинг қайд этишича, диджей Шуджнинг вояга етмаган обуначилари кўп бўлиб, уларнинг ахлоқий негизлари ва руҳияти диндорлар учун нафрат қўзғатадиган бундай тасвирдан азоб чекиши мумкин.

«Аянчли муносабатлар, улар эса буни гўзаллик деб курсатмоқчи », – дейилади шарҳлардан бирида, иқтибос келтиради Al Bawaba . «Қиз бола қиз бола билан унаштирилди! Шайтоннинг ҳийлаларидан Аллоҳ асрасин», – деб ёзади яна бир фойдаланувчи.