Арманистон миналанган майдонлар мавжуд эмас деб даъво қилиб, уларнинг хариталарини беришдан бош тортяпти. Албатта, бу арман томонининг яна бир ёлғонидир. Мақсад аниқ: имкон қадар кўпроқ одамнинг ўлимига эришиш ҳамда озарбайжонларни озод қилинган ҳудудларга қайтариш жараёнини имкон қадар кечиктириш.
Ҳарбий эксперт Шаир Рамалдановнинг таъкидлашича, миналаштирилган майдонлар жуда катта.
«Озарбайжон давлати ҳудудларни миналардан тозалаш учун барча имкониятларидан фойдаланмоқда. Бу соҳада зарур хавфсизлик чоралари кўрилмоқда. Миналардан тозалаш жараёнига Туркиядан келган мутахассислар ҳам қўшилди. Давлат бу йўналишда барча чораларни кўрмоқда ва халқаро ташкилотларга мурожаат қилди», - деди эксперт.
Озарбайжон миналардан тозалаш агентлигининг маълум қилишича, озод қилинган ҳудудларда миналар хавфи сақланиб тургани боис фуқароларга махсус рухсатномасиз ташриф буюришга рухсат берилмайди.
Хорижлик экспертлар, шунингдек, Арманистон Озарбайжонни миналанган майдонлар харитаси билан таъминлаши керак ва буни рад этиш ҳарбий жиноят саналади.
Россиянинг «Национальная оборона» журнали бош муҳаррири ва ҳарбий эксперт Игорь Коротченконинг қайд этишича, озод қилинган ҳудудларда юзлаб квадрат километр майдонлар миналаштирилган.
«Бундан 30 йил аввал ўз она юртларидан кўчирилган тинч озарбайжонларнинг хавфсиз қайтишини харитасиз таъминлаш қийин. Афсуски, бу масалада арман томонининг яхши ниятларини кўрмаяпмиз. Арманистон миналаштирилган ҳудудлар харитасини тақдим этмоқчи эмас. Бу, ҳар доимгидек, конструктив эмасликни намойиш қилади», - деди Коротченко.