Британия ОАВ хабар беришича Холокостда омон қолган Рут Барнетт ва Дорит Оливер Вольф Буюк Британия бош вазири Борис Джонсонга хат йўллаб, унда Хитойдаги озчиликлар ҳуқуқлари бузилишига эътибор қаратдилар.
Барнет ва Вольф Британия ҳукуматини ХХР Шинжон Уйғур Мухтор вилоятидаги вазиятга аралашишга чақирди.
«Британия ҳукумати Шарқий Туркистонда уйғурлар геноцидини тан олиш учун зарур қадамлар қўймади. Биз - Холокостда омон қолганлар, геноцид жароҳатларини ҳаммадан яхши ҳис қиламиз. Агар келажакда уйғурлар геноциди қурбонларини хотирлашни истамасангиз, бу масалани тезроқ кўтаринг», - дейилади хатда.