Ахир, биз дарҳол ўзимизга савол беришимиз керак: Исломда гўзалликни тушунишимиз, биз уларга ёқиш истагида бўлган «бу одамлар орасида» гўзалликни тушуниш билан мос келадими?!
Жамиятимизда гўзаллик тушунчаси кино, телевидение, юлдузларга тақлид қилиш ва бошқа нарсалар асосида шакллангани яққол кўриниб турибди. «Исломни чиройли томондан кўрсатиш» учун эса Ғарб кийимини кийиб, устидан рўмол ўрашга тўғри келади. Лекин чўчқа гўштига «ҳалол» деб ёзиб қўйсак, бундан у рухсат этилган бўлиб қоладими?!
Ҳа, биз исломни одамларга муносиб тарзда етказишимиз керак, лекин «муносиб тарз» - бу Шариатга ҳар куни риоя қилиш, фақат байрам кунларида эмас.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзларини ҳам унутмаслик керак: «Ким бир қавмга ўзини ўхшатса, бас, у ўшалардан биридир».
Лекин мусулмонлар гўёки бир қулоғи кар бўлиб қолгандай ва бу ҳадисни эшитишни умуман исташмайди. Ахир бу ҳадис – «биз одамларга исломни чиройли томонидан кўрсатишимиз керак» қоидаси амалиётини чеклайдиган қоида». Агар бизнинг «ёқиш» истагимиз динсизларга ўхшашга, шариат доирасидан четга чиқишга олиб келадиган бўлса, шунда буларнинг барчаси қораланади ва бизнинг ҳаракатларимизни ҳеч қандай оқлаб бўлмайди.
Исломни етказишнинг замонавий усули маҳсулотларидан бири – «исломий мода»дир.
Йўқ, аёлларнинг ранг-баранг рўмоллари ҳақида гапирмаймиз. Мен уч кунлик соқол уларнинг образини исломий ёки шариатга мос қилиб қўяди деб ўйлаб, мода бўлган Ғарб брендлари кийиб юрадиган ёшлар ҳақида бир неча сўз айтмоқчиман.
Ижтимоий тармоқлар «замонавий мусулмонлар» фотосуратларига тўлиб кетган: ёшлар мода бўлган тор кийим кийган, кимдир ғурур билан кўрсаткич бармоғини кўтариб туради. Наҳотки орқасига гомосексуалистлар исми ёзилган кийимлар Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг розилигага олиб келмаслиги ҳақида ҳеч ким ўйламаса?!
Шундай қилиб, «биз одамларга исломни чиройли томонидан кўрсатишимиз керак» тамойили аслида, исломни одамларга етказиш усули эмас, балки исломга хос бўлмаган урф-одатлар ва анъаналар оқимида мусулмонлар ассимиляцияси учун фаол ўзини-ўзи оқлашдир. Бу сўзлар – ўзини-ўзи алдаш, уларнинг ҳақиқий маъноси қуйидагича: «Замонавий ғарб методологияси – бу биз ислом учун фойдаланадиган фильтр: Ғарб маданиятига мос келадиган нарсани оламиз ва унга мос келмайдиган нарсани эса сезмаймиз ёки уни қоралаймиз».
Шариат илмини олаётган кўплаб талабалар ва мадраса ўқитувчилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Суннатларига риоя қилишга уринаётган ёшларга ғалати қараётганига қандай изоҳ бериш мумкин?! Уларни танқид қилишмоқда: эмишки, бизда бундай юриш қабул қилинмаган, энг аввало самимийликка эришишимиз керак; «сен хўжакўрсинга қилмаётганингга ишончинг комилми?»… Лекин бундай танқидчилар намоз ўқимайдиганларга, ёки жамоат жойларида чекадиганларга, ёки жамоат олдида спиртли ичимлик ичадиганларга эътироз билдиришадими?! Ёки бу нарсаларга шариат қонунларида рухсат бериладими? Ёки аёллар ҳам, эркаклар ҳам ичишимиз ва чекишимиз қабул қилинган, шариат талабларига мувофиқ кийинишимиз одат тусига кирмайдими?!
Исломнинг энг яхши авлоди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари эди, улар исломни одамларга ҳаммадан кўра яхшироқ етказган, лекин улар «гламур» бўлмаган: улар жойнамозсиз қуруқ ерда намоз ўқирди, овқатдан кейин бармоқларини яларди, ёғли овқатдан кейин қўлларини совун билан ювмасди, арзон ва дағал матодан кийим киярди. Лекин кўп мамлакатларга исломни айнан улар олиб келганлар. Бунга улар қандай эришганлар? Чунки улар Аллоҳнинг розилигига қандай қилиб эришиш ҳақида ҳамма нарсадан кўра кўпроқ ўйлашга ҳаракат қилган ва атрофдаги одамларга ёқиш ҳақида энг кам ўйлаган. Ва Аллоҳ одамлар уларни ҳурмат қилиб, яхши кўрадиган ва Қиёмат кунигача уларни яхши кўрадиган ва ҳурмат қиладиган қилиб қўйди. Бу даъватнинг энг яхши рецепти – Аллоҳнинг розилигига мутлақ интилиш ва афтрофдаги одамларнинг фикрига тўлиқ бефарқлик.