loader
Foto

Миср диктатори Қуръон оятлари билан курашмоқда

Таълим вазири ўринбосари Реда Хегазийнинг қўшимча қилишича, Миср президенти таълим вазирлигидан мамлакат мактабларида ўқувчиларга исломий матнларни ўқитишни фақат «мўътадил» мактаб ўқитувчиларига рухсат беришни сўради.

«Бу экстремизмга қарши курашга ва экстремистлар ўқувчиларга диндан сабоқ беришларининг олдини олишга қаратилган», - деди Хегазий вакиллар палатасида (парламентнинг қуйи палатаси) мудофаа ва миллий хавфсизлик бўйича Қўмита аъзоларига 14 февраль куни.

Миср президентининг буйруқлари – унинг маъмурияти гўёки «экстремизм»га қарши курашга қаратилган ҳаракатарининг сўнггисидир. Аввалроқ Сиси таълим ва диний органлар вакилларини, айниқса, ал-Азҳарда, мактаб дастурларини ислоҳ қилиш ва китобларни гўёки экстремистлар фойдаланадиган диний мазмундан тозалашни сўраган.

Умуман олганда, кўриниб турибдики, бундай секуляризация усуллари билан Миср хунтаси тескари натижага эришиши эҳтимоли юқорироқ, чунки Сиси бу тарзда ўз режимининг диний жиҳатдан қонунийлигини йўққа чиқаради. Бу ҳақда "Голоса Ислама" сайти хабар берди