loader
Foto

Нидерландия парламенти уйғурлар геноцидини тан олди

Гаагадаги Хитой элчихонаси пайшанба куни Шинжонда геноцид бўйича ҳар қандай таклиф "ошкора ёлғон" эканини ва Голландия парламенти "Хитойни атайлаб қоралаб, Хитойнинг ички ишларига қўпол аралашгани"ни айтди.

Голландия баёнотида айтилишича, Хитой ҳукуматининг «фарзанд кўришнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар» каби ҳаракатлари ва «жазо лагерларининг мавжудлиги» Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг геноцид ҳақида конвенция сифатида машҳур бўлган 260-резолюциясига мос келади.

Бош вазир Марк Рюттенинг озодлик ва демократия учун консерватив Халқ партияси резолюцияга қарши овоз берди. Ташқи ишлар вазири Стеф Блокнинг айтишича, ҳукумат геноцид атамасини қўллашни истамади, чунки вазият Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ёки халқаро Адлия суди томонидан бундай деб эълон қилинмаган.

Таклиф муаллифи, сўл-марказчилар 66 демократ партиясидан депутат Сьерд Сёрдсма Халқаро олимпия қўмитасига 20200 йилги қишки Олимпиада ўйинларини Пекиндан бошқа жойга кўчиришни талаб қилиш алоҳида таклифи билан чиқди.