loader
Foto

Сурияда ҳибсга олишлар ҳарбий жиноят бўлиши мумкин - БМТ

Бу жиноятлар ҳарбий жиноятларга тенглаштирилади, дейилади БМТ Сурия бўйича Тергов қўмитаси ҳисоботида.

Ҳисоботга кўра, Сурия режими ўзбошимчалик билан одамларни ушлаб қолган ва ҳибсга олган, "уруш жиноятлари ва қамоққа олиш шароитида инсониятга қарши жиноятлар" содир этган.

«Ўн йил давомида тўпланган далиллар миқдори ҳайратда қолдиради, лекин можарода иштирок этувчи томонлар, жуда оз сонли истиснолар билан, ўз кучлари орасида тергов ўтказишни рад қилади», - деди комиссар Карен Конинг Абу Зайд.

«Афтидан, асосий эътибор ҳибсхоналарда содир этилган жиноятларни тергов қилиш ўрнига уларни яширишга қаратилган кўринади», - қўшимча қилди у.