loader
Foto

Бухорода ОИВ инфекциясини бир неча шахсларга қасддан юқтирган аёл қўлга олинди

Маълум бўлишича, 1 март куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда Когон шаҳар Бирдамлик кўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган Х.Д. исмли аёл 2017 йилнинг 21 декабрь кунидан бошлаб Бухоро вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари томонидан ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олинган. Ундан ОИВ инфекциясини бошқа шахсларга қасддан юқтирганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида огоҳлантирилиб, тилхат олинган.

Бунга қарамасдан, ўзининг ОИВ инфекциясига чалинганлигини била туриб, 2020 йилнинг август ойидан 2021 йилнинг февраль ойига қадар 10 дан ортиқ фуқаролар — Р.Ш., Р.Б., А.Ж., С.Ш., Ҳ.Б., Ш.А., М.А., Э.А., Ҳ.Д. ва бошқа шахслар билан Бухоро шаҳрининг турли жойларида ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлиб, ушбу шахсларга ОИВ инфекциясини қасддан юқтириш ва юқтириш хавфи остида қолдириш жиноятини содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан Х.Д.исмли аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аввалроқ Бухорода 2 нафар аёлга ОИВ инфекциясини қасддан юқтирган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Манба