loader
Foto

Канадада мактабга ўлдирилган муслима журналист номи берилади

Налайе террорчилар томонидан Сомалида 2019 йилда ўлдирилган.

 «Йорк округи мактаб кенгашининг мактаб номини Ходан номи билан аташ ҳақидаги қарорини катта оғриқ ва чуқур миннатдорлик билан қўллаб-қувватлаймиз», - дейди ҳалок бўлган журналистнинг оиласи.

BBC Сомали бўйича мухбири Фарҳан Жимале уни "халқи ва Ватанининг енг яхшисини ифодаловчи ёрқин юлдуз ва гўзал қалб эгаси" деб таърифлаган.

Мусулмон аёл эри Фарид Жума Сулаймон билан бирга, минтақавий сиёсатчилар ва клан оқсоқоллари бўлажак минтақавий сайловларни муҳокама қилган Asasey меҳмонхонасига йўл олганида ҳалок бўлган 26 киши орасида эди.

Марҳума журналист Сомалида туғилган, лекин 6 ёшлигида унинг ота-онаси 11 та опа-сингиллари ва ака-укалари билан у ердан кўчиб кейин Канадада вояга етган. 2018 да Сомалига қайтиб келди.

Икки ёш ўғилнинг онаси бўлган Налайе, , YouTube да миллионлаб томоша қилинган мустақил онлайн нашр, Integration TV асосчиси бўлди. Канал Сомали жамоаларининг ижтимоий масалалари ва илҳомлантирувчи ҳикояларига қаратилган.