loader
Foto

Давлат департаменти: Хитойдаги уйғурлар геноциди бўйича АҚШ позицияси ўзгармайди

Бу ҳақида матбуот анжуманида АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Нед Прайс маълум қилди.

«Аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берганидек, Вашингтон Шинжонда рўй бераётган воқеаларни аввалгидек геноцид деб ҳисоблайди. Биз бу баҳони ўзгартириши мумкин бўлган бирон нарса кўрмадик. Минтақада зўравонлик тўхтатилганидан дарак берадиган бирон нарса кўрмадик».

Дональд Трамп даврида АҚШ Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районидаги этник уйғурларга нисбатан ҳаракатларини «геноцид» деб эълон қилганди.

Джо Байден маъмурияти бу сиёсатни давом эттириш нияти ҳақида маълум қилди.

Пекин АҚШ нинг айбловларини рад қилмоқда.