loader
Foto

ТУРКИЯДА «ИСЛОМИЙ МЕНЬШЕВИЗМ» ВА «МАДАНИЙ КОНСЕРВАТИЗМ»

Қуйида «Глобал сиёсий дискурс»нинг катта ва мураккаб масаласига яқинлашишдан олдин Туркия нима учун алоҳида кўриб чиқилиши кераклигини кўрсатишга ҳаракат қиламан. Бу Туркияда ўринга эга бўлган ва мавжуд исломий лойиҳалар етакчи глобал дискурслар мантиқига бўйсунган ва ўз ривожланишида уларга асосланган бир пайтда олдинги мақолаларда баён қилинган глобал сиёсий дискурсларга глобал исломий муқобил вариантга бир уриниш сифатида таҳлил қилиниши керак.

Мусулмонларнинг катта қисми Туркияда исломий лойиҳалар билан рўй берган ва рўй бераётган жараёнларни тушунмаслиги айнан юқорида кўрсатилган ҳолатнинг эътиборга олинмаслиги билан боғлиқ. Олдиндан айтиб қўймоқчиманки, худди шу хатога менинг ўзим ҳам йўл қўйганман ва Туркиядаги исломий лойиҳаларни қандайдир глобал исломий лойиҳа ёки дискурс нуқтаи назаридан кўриб чиққанман ва бунда уларнинг чуқур милий-тарихий асосларига ҳам, умумглобал (исломий эмас) нуқтаи назардан ўрин олганлигига ҳам эътибор қаратмаганман. Шу сабабли ушбу лойиҳа характерини ҳозирги кўринишда қайта баҳолаш менинг ўзимни ҳам у тарихан амалга ошган координаталар тизимини кайта кўриб чиқишга мажбур қилади.

Туркиядаги Исломий лойиҳанинг типик кўриниши шундаки, у давлат бўлмаса-да, Усмонийлар халифалиги бўлгани каби, ягона сиёсий маконни умумисломий тикланиш лойиҳасидир. Бунга эса, ўз навбатида, Туркиянинг Ғарб томонидан ва мусулмонларнинг душманлари томонидан қўллаб-қувватланадиган, секуляристик, миллатчи-камолчи лойиҳаси томонидан дунёвий миллий давлат сифатида қарши чиқмоқда.

Бунда тасаввурларга ва улардан келиб чиқадиган турк исломий лойиҳа вакилларининг кутилаётган ҳаракатларига мос келмаслик бир томондан, кўплаб умидсизликлар, бошқа томондан эса ўзини ва/ёки бошқаларни алдаб, бошини қум остига яширишга уринишлар яратган, яратмоқда ва шубҳасизки, яна яратади. Айни пайтда, нарсаларга уларни қабул қилмаса ҳам, ҳеч бўлмаганда уларни кўришни истаганидек эмас, балки борича тушуниш, нарсаларга ҳушёр, очиқ кўзлар билан қараш яхшидир.

Бу англашилмовчиликни ҳал қилиш учун турк исломий лойиҳаларини хаёлий миллий-тарихий ва глобал-сиёсий координаталар тизимида эмас, ҳақиқий тизимда кўриб чиқиш керак бўлади.

 «Йўлдаги муҳим босқичлар»

Аввало, турк Ислом лойиҳаси сиёсий ўлчовининг асосий босқичларини ёки муҳим нуқталарини қайд қилиш керак.

Маълумки, «ортодоксал-камолчи» Халқ-Республика партияси (ХРП) раҳбарлари бўлган Мустафо Камол ва унинг вориси Исмет Иненюнинг ҳокимлик даври исломга қарши ўта кучли кайфиятлар билан тавсифланган.

1950 йил қарийб ўттиз йиллик монопол ҳукмронлигидан сўнг, ХРП сайловларда демократик партияга (DP) мағлуб бўлди. Унинг вакили Аднан Мендерес Туркия Бош вазири бўлди, у кейинчалик ўтиш ҳукуматини шакллантириш учун Исмет Иненюни ҳокимият тепасига қайтарган ҳарбий хунта томонидан 1960 йилда ағдарилган ва қатл этилган.

Мендерес ва DP ҳукмронлиги исломнинг сезиларли даражада тикланиши билан биргаликда кузатилгани, жумладан, турк тилидаги азон ўрнига араб тилидаги азоннинг қайтарилиши, мусулмонларга нисбатан кўплаб тақиқларнинг бекор қилиниши, янги масжидлар қурилиши ва ҳ.к. сабабли кўплаб мусулмонлар уларни биринчи навбатда, исломий лойиҳа вакиллари сифатида қабул қилади. Уларнинг сиёсатида қолган барча элементлар ва таркибий қисмларни аҳамиятсиз ва қизиқиш уйғотмайди, деб ҳисоблайди. Шу аснода, уларни ўша даврдаги миллий-турк ва глобал сиёсат нуқтаи назаридан диққат билан таҳлил қилиш турк исломий лойиҳаси келажакда ҳам унинг доирасида ривожланадиган маълум бир матрицани кўришга имкон беради.

Мендерес ҳукумати "ортодоксал-камолчи" ҳукуматидан бир эмас, уч нисбатда сезиларли фарқ қиларди. Биринчиси юқорида зикр қилинган - жангари-салбий ўрнига Исломга содиқ муносабат. Иккинчиси - иқтисодиётга давлат аралашуви ва уни тартибга солиш ўрнига иқтисодий либерализм ва ижтимоий капитализм. Ниҳоят, учинчиси - Ғарбпараст ташқи сиёсат бўлиб, унинг якуни бетарафлик сиёсати ва олдинги ҳукуматга хос асосий дунё лагерлари ўртасида ҳаракат қилиш ўрнига Туркиянинг НАТОга кириши билан тугади.

Ҳа-ҳа, маълум бир исломий доираларда Туркиядаги ғарбга қарши исломчилар ва ғарбпараст камолчилар ҳақида нима деб ҳисоблашларига қарамай, НАТО блокига ушбу мамлакатни радикал камолчилар эмас, айнан ислом тарафдори бўлган кучлар олиб келди. Усмонийлар давлати, ўша даврдаги барча кўп миллатли империялар (Австро-Венгрия ва Россия) каби, ниҳоят, биринчи жаҳон урушига кириш натижасида парчаланиб кетди ва шунинг учун унинг сиёсатини қарама-қарши тамойилларга асослаган Мустафо Камол Туркияни ўз чегараларидан ташқаридаги тўқнашувларда иштирок этишдан ушлаб қолишга муваффақ бўлди. Исмет Иненю Туркияни либерал Ғарб ва Совет Россиясининг «антифашист иттифоқи» киритишни истабгина қолмасдан, Туркия ҳудудини Россия қўшинларини жойлаштириш учун тақдим этиш имкониятини ҳам кўриб чиқиб, бу сиёсат натижаларини йўқ қилишига сал қолди (!). Аллоҳга шукрки, бу ўйламасдан қилинган иш фақат шу сабабдан амалга ошмай қолдики (ахир Туркияга кирган совет қўшинлари ундан чиқиб кетмаган, Туркия эса коммунистик мамлакатга айланган бўларди), СССР кутилмаганда 1939 йил Молотов-Риббентроп пактини имзолади. Шу билан бирга, адолатли бўлиши учун, ХРП раҳбариятида «антифашистик» қарашларга ҳамма ҳам қўшилмаган эканини айтиш лозим. Мисол учун, унинг асосий арбоблари бири, Режеп Пекер, одатда, асосий позицияларида унинг сиёсий фалсафасига қўшилган ҳолда "фашист" блокига мойил бўлган.

Нима бўлганда ҳам, «ортодоксал камолчилар» ҳукмронлиги даврида Туркия учта қарама-қарши лагерда йўл топиб, бетараф мамлакат бўлиб қолишга эришди. Бироқ Иккинчи жаҳон урушидан кейин ва икки қутбли тизим юзага келган ҳолда Совуқ уруш бошланиши билан масала кўндаланг қилиб қўйилганди. Айнан Мендерес 1952 йил Кореядаги урушда расмий турк диний арбоблари худосиз-коммунистларга қарши жиҳод эълон қилган мамлакатнинг коммунистик шимолий қисмида турк ҳарбийларининг иштироки эвазига Туркиянинг НАТОга аъзо бўлиб киришига эришди.

НАТОнинг Туркия билан алоқалари табиати ҳам, тарихи ҳам бугунги кунда Ислом муҳитида бутун Ислом дунёси унинг атрофида бирлаша оладиган потенциал Халифалик саналган мамлакатнинг Ғарб томонидан ўзлаштирилиши ва назорат ўрнатилиши сифатида мутлақо нотўғри тушунилмоқда. Бироқ 1950 йил геосиёсий субъект сифатида ҳеч қандай «Ислом дунёси» йўқ эди, бир томондан, коммунистик-атеистик режимни экспорт қилаётган Совет блоки, бошқа томондан эса, ҳали сўл-либерал эмас, балки шунчаки коммунистларга қарши бўлган ва ҳамма нарсада уларга халақит беришга интилган Ғарб бор эди. Бундай шароитларда, жумладан, ислом қадриятларини ҳимоя қилаётган кучлар нимани танлаши керак эди?

Бу саволнинг жавоби аниқ, гарчи бетараф бўлиб қолишда давом этаркан, ҳеч кимга қўшилмаслик мумкин эди, деб таъкидлаётганлар ҳам бўлади, албатта. Назарий жиҳатдан мумкин эди, бироқ Туркиянинг НАТОга аъзо бўлиб киришининг стратегик аҳамиятга молик оқибатлари кейинроқ тушунарли бўлди.

Биринчи марта, 1974 йил Туркия шимолий Кипрни босиб олди. Агар Туркия НАТО аъзоси бўлмаганида, бунинг имкони бўлмасди, чунки бу ҳолатда унинг аъзоларидан бирига (Грецияга) четдан бир мамлакатнинг ҳужум қилиши бутун Ғарб томонидан қаршиликка олиб келган бўларди, иттифоққа аъзоликдан эса Туркия ўзи учун энг муҳим бўлган бу масалани ҳал қилишга эриша олди.

Иккинча марта, Туркияда 1976 йилдан 1980 йилларгача унчалик маълум бўлмаган совуқ уруш даврида, армия ҳокимиятни ўз қўлига олиши билан якун топди. Бироқ агар 1960 йил Мендерес ағдарилган ва қатл этилганда бу ўз тартибини ўрнатиб, «ортодоксал камолчилар»ни сиқиб чиқариб, 70-йиллар охирларида Туркия коммунистик инқилоб бўсағасида турганда Демократик партиянинг янги сиёсатига жавоб бўлганди. Мамлакат кўчаларида социалистик инқилобга ҳаракат қилган (худди шу пайт Францияда «Париж баҳори» рўй берганлигини эсдан чиқармаймиз) радикал сўллар билан исломга мурожаат қила бошлаган ўнг кучлар – миллатчилар ўртасида тўқнашувлар бошланди. Бу воқеалар кўлами ҳақида умумий ҳисобда 5000 киши ҳалок бўлгани ва кунига 10 га яқин сиёсий қотиллик рўй бергани ҳам далолат беради. Айнан шу фуқаролик уруши давомида умумий сўл турк ҳаракати таркибида унинг жанговар курд қаноти – Абдуллоҳ Ожалан бошчилигидаги Курдистон ишчи партияси (КИП) вужудга келди. У мамлакатнинг жанубий-шарқий қисмида бошланган партизанлик ҳаракатлари уларнинг Туркиядан ажратилиши билан якун топиши ёки бирлашган сўл кучлар томонидан босиб олиниши мумкин эди. Албатта, буларнинг барчаси Совет блоки ва, хусусан, унинг минтақадаги таянчи – Асад бошқарувидаги Сурия томонидан қўллаб-қувватланган бўлиб, кейинчалик, Туркияда тор-мор қилинганидан кейин КИП гуруҳлари ва раҳбарияти у ердан қўним топади.

Бошқача айтганда, бу савол "ким кимни?" деан аниқ кўринишда эди, чунки инқирозни тинч йўл билан ҳал қилишда барча уринишлар муваффақиятсиз бўлди. Бу вазиятда Туркияда ҳам худди 1973 йил Чилида Пиночет бошчилигида армия ҳокимиятни эгаллаб олган билан бир хил воқеа содир бўлди - ўнг қанот, консерватив, ҳарбий куч ёрдамида миллатчи доиралар ҳокимиятни қўлга олди ва фавқулодда усуллар билан сўллар ҳаракати бостирилди. Албатта, Ғарб блокининг хайрихоҳлиги ва қўллаб-қувватлаши билан.

Сўллар ва ўнглар тўқнашувида исломий кучлар ўнгларни қўллаб-қувватлади. Яна савол туғилиши мумкин – нима учун улар учинчи куч бўлмади, айниқса, уларнинг ёнида 1979 йил «Ғарб ҳам эмас, Шарқ ҳам эмас – Ислом Республикаси!» шиорини эълон қилган «Ислом инқилоби» рўй берган Эрон турган бўлса. Бироқ, муаммо шунда эдики, Эрондан фарқли равишда Туркияда диний кучлар ҳокимият учун мустақил курашишга заифлик қиларди – уларда Эрондаги шоҳ режими томонидан руҳонийлар қўлида сақланиб қолган мустақил масжидлар ва мадрасалар тизими ҳам, ўзининг «Ҳомейний»си ҳам йўқ эди. Бундай шароитларда улар икки фронтда жанг қилишни бошладилар ва бу сўл радикалларга қўл келиб, уларнинг Туркияни қўлга олишига ва мамлакатнинг қонли фуқаролик урушида парчаланиб кетишига олиб келган бўларди.

Айтиш керакки, мусулмонларнинг янги ҳарбий режим билан ҳамкорликдан умиди оқланмади. Унинг норасмий мафкурасига айланган «турк-ислом синтези» Исломни туркларнинг миллий дини сифатида, туркларнинг миллий бирлигини эса диний бирлик сифатида кўриб чиқарди. Бутун мамлакат бўйлаб ушбу мафкура ўчоқлари – «Маориф ўчоқлари» ёки «Интеллектуал ўчоқлар» (Aydınlar Ocağı) – таълим, маданият ва фан соҳасига янги мафкурани жорий қилиш билан шуғулланган интеллектуаллар клублари ташкил қилинди.

Аввалги мақолада биз маданий гегемонлик ва органик интеллектуаллар таълимотини чап қанот назариётчиси Антонио Грамши томонидан ишлаб чиқилган ва урушдан кейинги Европада амалга оширилган фатҳ этиш етакчи гуруҳи сифатида кўриб чиққандик. Демак, "турк-ислом синтези" ва "маориф ўчоқлари" даврида Туркия бу ғоянинг классик намунаси бўлиб, фақат сўллар эмас, балки уларнинг мухолифлари – ўнглар томонидан қандай амалга оширилгани намунаси ҳисобланади.

Ҳарбий режимнинг ўзи атиги бир неча йил давом этган бўлсада, маданий инқилобнинг оқибатлари узоқ чўзилди. 1983 йилги сайловлар натижасида (ўшанда қатнашчилар сони чекланган эди) ҳокимият тепасига янги Мендерес – яъни, Турғут Ўзал келди. Унинг янги ташкил қилинган «Ватан» партияси (ANAP) йўналиши Мендереснинг DP сиёсатидан унчалик фарқ қилмасди. Шу сабаб 2009 йил бу икки партия бирлашгани кўпчиликни ажаблантирмади. Иқтисодиётда либерал капитализм (неолиберализм), диний қадриятларни рағбатлантириш (консерватизм) ва ғарбпараст ташқи сиёсат (антикоммунизм) - «турк-ислом синтези» платформасига асосланган сиёсий кўрсатмалар мана шундай кўринишда эди.

Яна эслатиб ўтамизки, ғарбпараст сиёсат ҳақида гаприганда шуни эътиборга олиш керакки, бу даврда Ғарбнинг ўзи сўл-либераллар ва ўнг-консерватив кучлар ўртасида интеллектуал фуқаролик уруши ҳолатида бўлган. Турғут Ўзал булардан кейингиларига аниқ эргашган, ўзини уларнинг Туркиядаги вакили деб ҳисоблаган, иқтисодий либерализмни Библия консерватизми ва насронийларнинг диний ҳаракатлари ва қадриятларини қўллаб-қувватлаш билан бирлаштирган Рональд Рейган сиёсатидан илҳомланган.

Ўзал 10 йил ҳокимият тепасида қолиб, президентлик даврида, 1993 йилда (1989 йилгача Бош вазир бўлган) вафот этди. Унинг вориси Сулаймон Демирел бўлиб, унга бир пайтлар Аднан Мендерес ҳам умид билдирган, у бошчилигидаги Адолат партияси (AP) Мендереснинг DP партияси вориси ҳисобланган (тўнтариш натижасида AP тақиқлангандан сўнг, у ҳақиқий йўл партияси - DYP сифатида қайта ташкил қилинди).

1996 йил ўша пайтда Тансу Чиллер томонидан бошқарилган ушбу партия билан иттифоқ туфайли ғолиб чиққан Рефах партияси раҳбари, Туркия қонуний сиёсий майдонида энг радикал саналган (ва бир неча марта унинг доирасидан четда қолган) Нажмиддин Эрбакан Туркия Бош вазири лавозимини эгаллади, у Туркиянинг ҳозирги етакчиси Ражаб Тойиб Эрдоғанни тарбиялаб вояга етказди. Улар ҳақида кейинроқ гаплашамиз.

Туркия сиёсатида ўнглар ва сўллар

Шундай қилиб, кўриб турганингиздек, турк сиёсатида Ислом омили намоён бўлишининг барча асосий дақиқалари Ғарбий координата тизими учун классик саналган ўнг қанот сиёсий платформасида содир бўлди. Аднан Мендерес ва унинг демократик партияси, 80-йиллардаги ҳарбий режим пайтидаги турк-ислом синтези, Турғут Озал ва унинг "Ватан" партияси, Сулаймон Демирел ва унинг Ҳақ йўл партияси,  бу партия билан коалицион ҳукумат тузган Нажмиддин Эрбакан ва ниҳоят, Рефаҳ партиясининг тақиқланиши ва унинг раҳбари Эрбаканни ҳарбийлар томонидан Бош вазир лавозимидан олиб ташланганидан сўнг ташкил қилинган Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Адолат ва тараққиёт партияси (AKP).

Шуни тушуниш керакки, AKP аслида турк исломий кучларини улар учун асосий сиёсий йўлга - Эрбакан ундан четга чиққанидан кейин Мендерес, Ўзал, Демирелнинг либерал-консерватив йўлга - қайтаришни мўлжаллаган эди, буни биз алоҳида муҳокама қиламиз. Эрдўғаннинг кейинги сиёсий курси ўзгаришига қарамай, у ҳокимият тепасига айнан шу платформада келди.

Аммо Туркиядаги исломпараст кучлар ўзларини Ғарб ўнг қанотидек кўрсатсалар, уларнинг мухолифлари - "камолчилар", одатда шундай қабул қилинганидек, Ғарб маъносида чап қанот эди, деб айта оламизми? Бу савол осон эмас, лекин уни икки қисмга ажратсак, уни тушуниш осонроқ бўлади. Бунинг учун камолизм ҳақида умумий бир нарса сифатида фикрлаш ўрнига Мустафо Камол ва унинг маслакдошлари (ортодоксал камолизм) ғоявий камолизмини ва амалий камолизмни ҳатто мафкура эмас, балки Туркиядаги «чуқур давлат»нинг асоси сифатида ажратиш керак.

Биринчисидан бошлаймиз. Кўпчиликка ёқмасада, замонавий Туркияда ғоявий камолизмнинг қонуний вакили, биринчи навбатда, Мустафо Камол ташкил қилганCHP партияси ҳисобланади. У сўл партиями? Шубҳасиз, ва бу халқаро сиёсатда қайд қилинган факт, чунки у расман партия - Социалистик интернационал (социнтерн), сўллар, социал-демократик кучларнинг жаҳон ассоциацияси аъзоси ҳисобланади.

Шак-шубҳасизки, Камол ва унинг ғоявий маслакдошлари – «ортодоксал камолчилар»нинг дунёқарашлари негизи сўл-радикаллик бўлган: атеизм, илм-фан ва маърифатга сиғиниш, тараққииёт, аёлларни озод қилиш ҳақидаги ғоялар, динга ривожланишни тўхтатиб турадиган нарса сифатида қараш («халқ учун афюн») ва х.к. «Отатуркнинг интеллектуал биографияси» номли китобида туркиялик тарихчи, профессор Шюкрю Ханиўғлу Камол дунёқараши шаклланишининг манбаларини батафсил таърифлайди, улардан бири XIX аср охирларида Туркия «зиёлилар жамияти»да кенг тарқалган «илмий материализм» бўлган. Бундан ташқари, у Мустафо Камолдан келтирган иқтибосларга кўра, Камол СССРда «вульгар материализм» деб аталган бу дунёқарашнинг энг ибтидоий варианти тарафдори бўлган. Усмонийлар империясининг сўнгги паллаларида «Ижтиҳод» деб аталган журнал бу қарашларнинг жарчиси бўлган, у қонуний равишда атеистик ва Худога қарши дунёқарашларни тарғиб қилган, бу эса, 1916-йилда Араб қўзғолони етакчилари томонидан унинг қонунийлигини Ислом нуқтаи назаридан асослаш учун қўлланилган далиллардан бири эди.

Бироқ, бу ҳолда, ўша доираларда айланиб юрган ғоялар кейинчалик нафақат турлар ўртасида кураш ва табиий танланиш ҳақида дарвинча дунёқарашларни ўз ичига олган коммунистик, балки нацистлар материализми мафкурасининг равнақ топиши учун хизмат қилган муҳитга айлангани қийинчилик туғдириши мумкин. Бу омилни эътиборга олиш керак, айниқса, Италия фашизми дастлаб итальян сўллар ҳаракати қаърида пайдо бўлгани – унинг асосчиси Бенитто Муссолини етакчи социалистик газета «Avanti!» муҳаррири ўша пайтда ошкора равишда атеистик ва нигилистик дунёқарашларга риоя қилгани ҳисобга олинадиган бўлса. Муссолинининг ўнг қанот ва консерватив дунёқарашга бурилиш нуқтаси бўлган миллатчилик уни Камол билан ва Камолни у билан ва Италия фашизми билан боғлайди. Камол ва камолизмнинг миллатчилиги ҳақида бу нуқтаи назардан алоҳида сўз боради, лекин ҳозирча шуни таъкидлаш жоизки, тарихий ривожланишнинг ушбу босқичида миллатчилик ўз-ўзидан сўл қарашларга зид бўлмаган – ахир нафақат 1789 йилги «Буюк француз инқилоби» «Миллат»га мурожаатдан бошланган, балки марксча-ленинча ҳаракат учун ҳам мустамлакачиликка қарши миллий озодлик ҳаракатлари уларга сўллар кун тартибини ўтқазиш учун устувор йўналишлардан бири бўлган.

Камол яққол ифодаланган ғоявий жиҳатлар Совет Россияси билан иттифоқчилик алоқаларини йўлга қўйишда ҳам айнан шу омилдан фойдаланган: Туркияда камолчи-Коммунистик иттифоқ ғоялари Kadro гуруҳи томонидан шу номдаги журнал билан тарғиб қилинган, СССРда эса уларнинг шериклари Мирсаид Султон-Галиев ва унинг тарафдорлари бўлиб, уларнинг фаолияти Сталин томонидан тўхатилгунга қадар шундай давом этган.

Шу билан бирга, миллатчи сифатида Камол барча тухумларини битта саватга солмади ва Европанинг "фашист" режимлари билан ҳам алоқалар ўрнатиб, умумий миллатчилик асосига мурожаат қилди. Бу иккиюзамаликни сиёсатшунослик атамаларида таснифлаб, айтиш мумкинки, ғоявий жиҳатдан Камол қисман уни илк фашизм билан, айниқса Италия моделидаги фашизм билан боғлаган сўлқанот миллатчи бўлган, лекин консерватив йўналишда фашистлар асосий йўналишининг кейинги эволюциясини ҳисобга олиб, ғоявий камолизмни ундан ажратиб турарди.

Айнан фашистик йўналишга мойил бўлган Ражаб Пекер Мустафо Камолга ёқмай қолгани ва унинг вориси нафақат антифашистик коалицияга суянган, балки Ўқ мамлакатлари фашстик коалициясига қарши курашиш учун Туркия ҳудудини Совет қўшинларини жойлаштириш учун тақдим этишга тайёр бўлган Исмет Иненю бўлганлиги тасодиф эмас.

Яъни ғоявий камолизм ўз дунёқарашларида бу, албатта, сўл ҳаракат, шу сабабли CHP нинг социнтернга қўшилиши, уларнинг динга қарши эканлиги, патриархалликка қаршилиши, феминизм ва тараққиёт тарафдори эканлиги ва Туркияда классик исломга қарши камолчи дискурс элементлари мутлақо мантиқий ҳисобланади ва  ажабланиш уйғотмайди. Догу Перинчек ва унинг урушдан сўнг Туркия асл камолчилар йўлидан четга олинган деб айтадиган «Ватан» партияси – собиқ Туркия Ишчи партияси замонавий радикал сўл камолчиларнинг ғарбга қарши ва Россияпараст кайфиятлари мантиқий бўлгани каби.

Бу ҳолатда кўзга ташланиб турадиган ягона тафовут - турк сиёсий маданиятида табиатда жуда ўнг қанот бўлган миллатчиликка бундай сўл қанотли йўналишнинг зидлиги. Лекин бу ерда шуни ҳисобга олиш керакки, "чуқур камолизм" сифатида миллатчилик мафкуравий камолизмдан фарқли ўлароқ, жуда чуқур илдиз ва асосларга эга бўлиб, улар Камолнинг дунёқараши ва мафкурасидан кўра кўпроқ Усмонийлар давлатининг қулаши ва Туркия Республикаси ташкил килиниши туташган даврда Туркиянинг драматик ривожланиши билан изоҳланади. Ушбу мақолада биз Усмонийлар давлатининг қулаши сабабларини ёки уни сақлаб қолиш имкониятларини муҳокама қилмаймиз. Биз шунчаки бу жараёнлар натижасида Анатолия (Туркиянинг ҳозирги ҳудуди) мусулмон аҳолиси душманлар қаршисида бир ўзи қолганлигини ва натижада сиёсий турк миллатига айланганини айтиб ўтамиз. Бу миллат мусулмонлар марказий даражада Султон ва Шайх ул-Ислом каби бошқа давлат ва диний муассасалар томонидан ифодаланган Усмонийлар империяси шароитида мавжуд бўлмаган, «миллат» деб у пайтлар диний мухториятга эга бўлган ғайридинлар жамоаларига айтилган. Натижада, бу миллатларнинг аксарияти замонавий маънода халқлар бўлди, шу билан бир пайтда уларнинг янги давлатларидан миллионлаб мусулмонлар Онадўлига қувилди, Араб ҳудудларидан ўзиб кетишга қарор қилди, Марказий мусулмон ҳукумати Онадўли мусулмон аҳолиси ва унинг ҳудудини босқинилардан ҳимоя қилишга қодир эмаслигини билдирди.

Бундай вазиятларда 1922 йил Туркиянинг давлат-миллат сифатида янги ва мустақил сиёсий шахс сифатида пайдо бўлиши мантиқий эди. Бундан икки йил олдин Туркиядан ажратиб олинган номинал ва рамзий Халифаликнинг 1924 йилда тугатилиши Камолнинг ғоявий ва бадният қарори бўлганлиги бошқа гап. Назарий жиҳатдан уни тахминан ўша йилларда Муссолини конкордат асосида тан олинган Ватиканинг исломий варианти сифатида қолдиришга ҳеч нарса халал бермасди. Бироқ қатъиятли миллатчи Камол ҳаттоки номинал Халифаликни сақлаб қолиш ҳам нафақат Туркияни модернизация қилиш ва исломдан узоқлаштиришга тўсқинлик қилади, балки ташқи ислом дунёси ва унинг ишлари билан таққослаб, унинг ўзини-ўзи таъминлай олишига шубҳа билдиради, деб қарор қилди, ўша пайтда у турклар фақат ўзи билан машғул бўлишини истарди.

Лекин шунга қарамай, якунда турк миллатчилиги номинал ислом халифалигини тугатган бўлсада, дастлаб унинг қолдиқларини сақлаш учун курашда пайдо бўлган ва исломий туйғулар билан озиқланган эканлигини тушуниш керак. 1919-1923 йиллар Туркия мустақиллиги учун уруш вақтида Камол исломий омиллар ва риторикадан фаол фойдаланган, мудофаа жиҳоди эълон қилинган ва гап кейинчалик турклар деб номланган Онадўли мусулмонлаи ҳимоя қилиш ҳақида борган.

Бу мураккаб, аммо қалин боғлиқлик замонавий Туркиянинг миллатчилик унинг учун нафақат доира, балки мавжудлигининг пойдевори бўлган кўп миллатли Халифалик харобаларида пайдо бўлган давлат сифатида чуқур асосларини яратди. Мана шу пойдеворда қарор топган камолизмни шу сабабдан ажратиб бўлмайди, гарчи ундан «ортодоксал» камолизмнинг мафкуравий таркибий қисмини олиб ташлаш, биз кўрганимиздек, Иккинчи жаҳон урушидан кейин бошланган бўлсада, унинг тарафдорлари қаршигига қарамасдан, ҳанузгча давом этмоқда.

«Исломий меньшевизм» чегаралари ва истиқболлари

Юқорида баён қилинганларни ҳисобга олиб, «Глобал сўллар лойиҳаси ва унинг мусулмонлар учун сабоқлари» мақоласи мавзуси билан қизиқарли ўхшашликлар юзага келади. Эсимиздаки, сўллар ҳаракати буржуа демократияси билан капитализмни зудлик билан йўқ қилишга уринган большевиклар ва уни ичидан ўзгартиришни танлаган меньшевиклар ёки социал-демократларга бўлинди. Бунда меньшевиклар ғарб консерватизми маданий гегемониясини қулатадиган, ғарб жамиятининг онги ва ост онгини ўзгартирадиган «маданият марксистлари» билан бир йўсинда ҳаракат қилган.

Туркия тарихида шунга ўхшаш, лекин тескари вазиятни кўриш мумкин бўлиб, бу ерда Мустафо Камол томонидан таъсис этилгандан сўнг нафақат сиёсий доиралар (дунёвий миллий давлат), балки ғояфий, маданий гегемония жанговар сўллар, аксил-консерватив кучлар белгилаб берган. Бу вазиятда ўнглар, консерватив ва исломга йўналтирилган кучлар Туркияда меньшевиклар ва маданий консерваторлар ёки маданий «исломчилар» (турк-ислом синтези даврида) йўлини – тизим доирасида қолган ҳолда унинг мазмунини алмаштиришни танлайди.

Таъкидлаш жоизки, албатта, Туркия ислом лагери ичида ўзининг «большевиклари» - камолчи республика тизимини йўқ қилиш учун курашган радикал кучлар ҳам бор эди. Уни аввалбошдан тан олмаган исёнчи шайх Саид ёки сўнгги усмоний муфтий, ҳижрат қилган Мустфо Сабрийдан тортиб, IBID-C, Метин Каплан халифалик давлати, курдлар «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати, Ҳизб ут-Таҳрир ёки ИШИДнинг туркиялик тарафдорлари каби ташкилотларгача. Туркияда бундай кучлар ғалабадан умид берадиган жиддий қўллаб-қувватлашга эга бўлмаган ва унинг сиёсатида жиддий бир мустақил омил саналмаган.

Бундай шароитларда 1996 йил Бош вазир лавозимига эришган Нажмиддин Эрбакан билан боғлиқ ҳолат қизиқарил бўлиб, у тизим ичида муваффақият қозонган, жумладан, доимий коалицияларга кириш йўли билан – бунда нафақт консерватив кучлар, балки ҳатто 1970-1974 йилларда Бюлент Эджевитнинг Бош вазирлик даврида CHP билан ҳам. Шу йўл билан ҳокимиятга келган бўлса-да, у аслида мавжуд Республика давлатчилиги ва унинг асосларини йўқ қилиш ниятларини намойиш эта бошлади, натижада у бир йилдан сўнг ҳарбийлар томонидан олиб ташланди. Шундай бўлса-да,  Туркияда ижтимоий-сиёсий макон шудай эдики, ҳарбийлар нафақат ислом тарафдори бўлган, лекин консерватив-миллий асосдаги кучлар Мендерес, Турғут Ўзал в Сулаймон Демирелнинг ҳокимият тепасига келишига тўсқинлик қила олмади эмас, буни истамади деб ҳам таъкидлаш мумкин. шу сабабли, Эрбакан партиясини тақиқлагач, улар Эрдўғанга Эрбакандан ажралган «меньшевиклар» ва мендерес-озал-демирел партиялари қатор қатнашчиларини ҳам ўз ичига олган янги партия ташкил қилишга тўсқинлик қилмадилар. Шу тариқа юзага келган AKP тез орада ва ҳеч қандай тўсиқларсиз 2002 йилда сайловлар орқали ҳокимият тепасига келди.

Яъни ҳарбийлар чуқур камолчи миллий-республика давлати ҳмиоячилари сифатида у исломий «большевизм» томон оға бошлаганда Эрбаканга тузатишлар киритдилар ва унинг ички ва ташқи сиёсати асосларига путур етказдилар (бунда, Мендерес давридан фарқли равишда бу юмшоқ тарзда амалга оширилди ва Туркияда «постмодернистик тўнтариш» деб аталди), лекин исломий «меньшевик»ларга қарши курашмадилар.

Ҳозирги кунда биз Туркияда нималарни кўриб турибмиз? Яна ғарб билан яққол кўзга ташланадиган ўхшашликлар, чап дискурсдан бошлаб, мавжуд капиталистик ва буржуа-демократик тизими ичида жуда муҳим ютуқларга эришди, лекин ... аввалги мақолада кўрсатганимиздек, унинг доирасида тақалиб қолди. Натижада, ғарбда тизимли сўллар жиддий инқирозга дуч келиб, уларнинг анъанавий қўллаб-қувватлаш базасидан кўнгли қолмоқда, чунки уларнинг бир қисми тобора ўнг-қанот популист кучлари томон оғишни бошлади.

Туркияда бугунги кунда тизимли исломчиларнинг максимал эришиш мумкин бўлган муваффақиятларида шу ҳам яққол кўриниб турибдики, улар тизим доирасига тақалиб қолган ва уларни ўзгартиршига ёки бекор қилишга уларда куч ҳам афтидан истак ҳам йўқ. Бунда, таъкидлаш жоизки, ҳозирги  эрдўғанча тизим халқаро изоляцияга тушиб қолган, бу эса уни ўзи бошлаган, консерватив Туркиянинг консерватив ғарб клубига мансублигини назарда тутган Мендерес-Ўзал-Демирел платформаларидан ҳам, ғарбдан юз ўгириш мусулмон мамлакатлар билан бирлашишга таклиф қилган, амалга ошмаган Эрбакан платформасидан ҳам фарқлаб туради.

Шуни таъкидлаш керакки, дастлаб Эрдўғаннинг партияси ҳам ғарбпараст эди ва бундан ташқари, ҳокимиятга келганидан кейин Туркиянинг ЕИга қўшилишига қаратилган либерал ислоҳотларни амалга оширди. Бироқ "Глобал сиёсий дискурс ва Ислом" мақоласида батафсил баён этилган Араб баҳори мағлубиятидан сўнг вазият ўзгарди. Бу ерда унинг мазмунини такрорлашдан ҳеч қандай маъно йўқ, бироқ унда белгиланган мулоҳазалар билан бирга, яна бир бор таъкидлаш керакки, Эрдўған ҳокимият тепасида турган йилларда Мендерес ва Ўзал у билан яқинлашишга умид қилган Ғарбнинг ўзи тубдан ўзгарди.

Агар коммунизмга қарши кураш йиллари турк ўнг консерваторларининг ҳамкорлари уларнинг ғарблик ҳамкасблари бўлган бўлса, бугунги кунда ғарбнинг ғоявий-мафкуравий ландшафти ёки сўл либераллар билан, ёки ислом билан боғлиқ ҳар бир нарсада таҳдид кўраётган ўнгларда сўллар таъсири остида ўзгарган кўрсатмалар, яъни кенг маънода неоконлар билан белгиланади. Шу муносабат билан, Эрдўғаннинг Туркияси ва Ғарб ўртасидаги муносабатларда инқироз демократ Барак Обама президентлиги даврида содир бўлгани ажабланарли эмас, унинг авж нуқтаси тарихи ўтган асрнинг 70-йилларидан бошланадиган сўл курд РПК маҳаллий плацдармини Сурияда америкаликлар қўллаб-қувватлаши эди. Айтганча, яқинда Трампнинг демократик доираларда жирканч обрўга эга бўлган миллий хавфсизлик бўйича янги маслаҳатчиси Джо Болтон ҳозирги америка иттифоқчиларини марксистик террорчилар деб таърифлаб, буни хато деб очиқ айтди. Бироқ, биз бундай қарорларнинг инерция шундай эканлигини тушунишимиз керакки, биз хоҳласак ҳам уларни ўзгартириш қийин бўлиши мумкин ва бу ҳозирги пайтда кўриниб ҳам турибди.

Бугун Ғарбда Эрдўғаннинг Туркияга Буюк Британия консерватив ҳукумати ва Болтоннинг баёнотидан ёки Трампнинг собиқ маслаҳатчиларидан бири Майкл Флиннинг шунга ўхшаш баёнотларидан кўриниб турганидек, Туркияни НАТОда сақлаб қолиш ва унинг Россия қучоғига боришига йўл қўймаслик унинг ўзида рўй бераётган нарсалардан кўра муҳимроқ бўлган Трамп маъмуриятининг ихлоси энг баланд. Тўғри, Туркиянинг Ғарбдан узоқлашиши борасидаги ушбу жараённи ортга қайтариш мумкин эканлиги аниқ эмас, айниқса, Трамп бундай масалаларда кучли эмаслиги, ғарб истеблишменти ва жамиятида Эрдўғаннинг кескин ҳаракат тарзидан ғазабланиш ва уни НАТОдан чиқариш истаги ўсиб бораётган бир пайтда.

Туркия ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар, худди уларнинг ўзи каби, айрилиш нуқтасига келиб қолган. Туркия, афтидан, на Ислом Иттифоқининг Эрбакан вариантида, на араб баҳорини жиловлаган ҳолда сунний сиёсий кучлар «хаби»га айлантиришни таклиф қилган Ахмет Давутўғлу вариантида ҳам панисломий лойиҳани амалга оширишга кучи етмади. Бугунги кунда истисносиз барча жиддий таҳлилчилар, жаҳон таҳлилчилари ва маҳаллий таҳлилчилар «исломий» позициялардан – ғозий ва мусулмонлар ҳимоячиси сифатида тушуниб етилган ва унинг хатолари замон ва макон ҳолати «атолари» билан изоҳланадиган Отатурк мероси ва унга сиғинишни ҳам ўз ичига оладиган янги турк миллатчилиги позицияларида жамият ва ҳукумат бирлашувини қайд қилмоқдалар. Яъни, Туркия, улардан чиқишга уриниб кўриб, навбатдаги гал миллатчи республикачи давлат доирасига қайтмоқда.

Бироқ, энди у яна дунёда ўз ўрнини топиши керак. Камол даврида, биринчи марта бу муаммо бетарафлик ва ўз тараққиётига концентрация сиёсати билан ҳал қилинган. Иккинчи марта, Мендересдан бошлаб, Ғарбий блокка қўшилиш орқали. Энди бу модель кўп сабабларга кўра оғир инқирозни бошдан кечирмоқда ва кун тартибидаги савол - томонлар бу инқирозни қандай қилиб аниқ бартараф эта олишадими ёки Миллий Республика давлати ташқи сиёсати тарихининг учинчи даври бошланадими. Бундай ҳолда, у қандай бўлади ва нима билан тугайди?

Туркияда исломий лагер: давлат ва жамоат ўртасида

Ушбу циклдаги аввалги мақола Ислом ва маҳаллий мусулмонлар манфаатлари йўлида ҳаракат қилган Туркиядаги партиялар ва етакчиларнинг сиёсатига бағишланган эди.

Кўрсатиб ўтилганидек, бу партиялар ва сиёсатчиларда фақат уларнинг исломпараст томонларини кўриш нотўғри эди - уларнинг аксарияти ўша пайтлар учун Ғарб тушунчасида классик саналган ўнг қанот консерватив партиялар эди. Бироқ, марксча тил билан айтганда, бу уларнинг сиёсий устқурмаси эди. Бу партияларнинг ижтимоий ва сайлов асослари ҳал қилувчи даражада уларга овоз берган мусулмонлар ва хусусан, ўз тарафдорларини сафарбар этган уюшган Исломий кучлар эди.

Булар қандай кучлар эди ва ўн йилликлар давом этган исломга қарши жанговар кучлар ҳукмронлигидан сўнг улар ижтимоий-сиёсий вазиятни қандай ўзгартира олди?

«Усмоний дунё»: «минимал давлат» ва жамоатлар кўплиги

Аввало шуни унутмаслик керакки, Исломга қарши кураш олиб боришда Мустафо Камол нафақат диннинг хос намоён бўлишларига, балки унинг қаршилиги ўчоқлари сифатида ҳаракат қилиши мумкин бўлган кучларга ҳам зарба берди. Жумладан, 1925 йилда Туркия Республикаси ҳудудида барча тариқатларнинг фаолияти тақиқланди, бундан бир йил олдин эса диний таълимга давлат монополияси жорий этилганди.

Нима сабабдан Камол айнан тариқатларга бундай эътибор қаратди? Буни тушуниш учун Усмонийлар давлати ижтимоий ташкил қилиниши тарихига чуқур эътибор қаратиш ва биринчи ўринда, қатор муаллифлар фикрига кўра, унда танҳо ҳукмронлик қилган «давлат исломи» ҳақида стереотипни фош қилиш талаб этилади.

Бошлаш керак бўлган биринчи нарса бу Усмонийлар давлатининг 1839 йилда уларнинг узундан-узоқ йўли якунда кўп миллатли усмоний-ислом империясининг қулаши билан тугаган Танзимат модернизация ислоҳотларини бошлашдан олдинги характери. Сиёсатшунослик ва давлат назарияси атамаларида, усмонийлар султонлиги, қолаверса, ўша даврдаги бошқа аксарият ислом ўлкалари каби, «минимал давлат» эди. Бошқача қилиб айтганда, агар гап ҳудудлар ва аҳолини унификация қилиш ва марказлаштириш сиёсатини амалга оширмайдиган йирик давлат ҳақида бўлса, гап йириклашган бюрократик аппаратга эга бўлмаган бошқарув тизими ҳақида боради. Агар Танзимат ислоҳотлари бошланишидан олдин усмонийлар давлатидаги амалдор сони минглаб кишилардан иборат бўлган бўлса, бу ислоҳотлар оқибатида уларнинг сони ўн минглаб ўлчанадиган бўлди. Усмонийлар давлати асрлар давомида бундай улкан ҳудудларни бошқариш ва уларнинг бирлигини сақлаб туришга қандай эришган? Султон ва унинг ходимлари стратегик соҳаларни (мудофаа, танга зарб этиш, судьяларни тайинлаш, вазир ва ҳокимларни тайинлаш ва ишдан олиш) назорат қилганда, бу ҳудудларнинг кенг автономияси ва турли жамоаларнинг ўз-ўзини бошқариши билан боғлиқ равишда эришган. Бунда, агар мусулмон бўлмаган жамоатлар марказлашган структураларга (миллатлар) уюшган бўлса, озчиликлар сифатида уларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олиб, мусулмонлар кўпчилиги ҳам горизонтал (ҳудудий-тармоқ), ҳам вертикал (маънавий умумийлик) тамойиллари асосида ташкил қилинган турли ҳамжамиятлар тўпламидан иборат бўлганлиги мантиқан тўғри келади. Бу ерда биринчилар қаторида маҳаллий жамоатлар (маҳалла) ва аҳилликлар – Европадаги гильдия ва цехлар, ёки замонавий тил билан айтганда, замонавий давлат функцияларининг катта қисмини (аъзоларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, етим-есирлар ва беваларга қараш, бир йилда бир ойга кўнгиллилар гуруҳларини урушга сафарбар этиш ва суғурта қилиш) амалга оширган касаба уюшмалар аналоглари иштирок этган. Кейингилар қаторида айнан тариқатлар бўлган, лекин кўплаб аҳилликлар ҳам тариқатга мансуб бўлгани сабабли, айтиш мумкинки, айнан тариқатлар бутун мусулмонлар усмоний жамиятини қамраб олганди.

Албатта, ҳозирги кунда кўпчилик томонидан тариқат феномени аввало теологик ўзгаришлар ва турли оқимлар вакиллари ўртасидаги қарама-қаршиликлар нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Лекин ушбу ҳолатда мен уларни бир четга қўйиб туриш ва масалани социологик нуқтаи назардан кўриб чиқишни таклиф қиламан. Охир-оқибат, кейинчалик, ХХ асрда, Усмонийлар давлати қулаганидан кейин, «Мусулмон биродарлар» биринчи бутунжахон исломий ижтимоий-сиёсий ҳаракати, барча мумкин бўлган соҳаларда у ёки бу тариқатга боғламасдан Ислом жамиятининг кичик ячейкаларини ташкил этиш борасида бу ижтимоий тажриба ўзлаштиришга уриниб кўрди. Усмонийлар ижтимоий структураси билан боғлиқ ҳолатда эса бундай ижтимоий ўзини-ўзи ташкил қилишнинг, амалда – ислом фуқаролик жамиятининг негизини айнан улар ташкил қилди.

Усмонийлар империясининг қулаши билан замонавий миллий давлат - Туркия Республикасига айланган мусулмон Онадўлининг тубдан ўзгаришига қарамасдан, усмонийлар ижтимоий ташкилоти ва фаолияти анъаналари Туркия Республика сиёсий маданиятининг табиатига катта таъсир кўрсатди. Умуман турк миллатига таъсир қиладиган масалалар бўйича юқори даражадаги миллий бирдамлик билан, турк жамияти ўз ичида кўплаб рақобатчи ва биргаликда мавжуд бўлган ижтимоий гуруҳларга бўлинади, бу янги шароитда усмонийлар ижтимоий маданиятининг давоми ҳисобланади. Футбол клубларига оммавий фанатизмдан тортиб, сиёсий партияларгача ўнлаб миллионлаб турклар жамиятнинг бошқалардан фарқ қиладиган у ёки бу сегментига «боғланган». Ҳатто ҳозир, Туркия ҳудудида ва ундан ташқарида ушбу мамлакатда авторитаризмнинг тобора кучайиб бораётганлиги ҳақида гапирилаётган бир пайтда ҳам, миллионлаб одамлар мухолифат партияларига ошкора аъзо бўлиб, улар билан қонуний фаолият олиб боряпти, ҳукмрон партия эса навбатдаги сайловларда ғолиб чиқиш ва бу мақсадда партиялар коалициялари тузиш учун катта куч сарфлашга мажбур бўляпти.

Онадўли мусулмонлар жамиятининг бу анъаналарини яхши билган Мустафо Камол Исломни асрлар давомида мустақил ижтимоий структуралар мавжуд бўлган жонли, уюшган таркибий қисмидан маҳрум қилиш ва диний ҳаёт устидан назоратни давлат қўлига олишни истади. Таъкидлаш жоизки, диний соҳада маълум бир марказлаштириш Усмонийлар давлатида ҳам мавжуд бўлган, унда шайх-ул-ислом бошчилигида расмий диний корпорация (ильмие) фаолият кўрсатарди. Бироқ, юқорида айтиб ўтилганидек, Танзимат ислоҳотларигача Усмонийлар ислом давлатининг ўзи «минимал» бўлган ва шу сабабли дин масалаларида марказлаштириш жамиятни давлат билан алоқадор бўлган айрим масалаларда (қонун қабул қилиш ва суд жараёнлари) дахлдор бўлган, қолган масалаларда эса диний фаоллик маркази жамоат тузилмалари бўлган. Шунга кўра Камол икки томонлама вазифа – жонли Исломий жамият ўчоқларини йўқ қилиш ва диний ҳаётни аксил-ислом давлатига бўйсундириш билан тўқнашди.

Республикачи Туркияда янги ва эски жамоатлар

Бироқ эски, мумтоз тариқатларнинг яширин ишлашга ўтиши билан бир вақтда камолчи Туркияда янги жамоат турлари – муайян тариқатга боғлиқ бўлмаган жамоатлар ривожлана бошлади.

Бундай ҳаракатларнинг энг машҳур ва муҳимларидан бири Саид Нурсий ва унинг шогирдлари томонидан ташкил қилинган бўлиб, уларнинг бир қисми кейинчалик мустақил гюлен ҳаракатига ажралди. Унинг асосчиси Саид Нурсий (Саид Ўкур), этник курд, янги турдаги етакчига – давр талаблари ва одамларнинг эҳтиёжларини яхши тушунадиган, шу билан бир пайтда тариқатларнинг биронтасига мансуб бўлмаган устоз ва тарғиботчи бўлди. У ташкил қилган ҳаракат тариқатсиз тариқат, тариқатдан кейинги ҳаракат (жамоат) ёки шунчаки янги турдаги ҳаракат (жамоат) деб аталиши мумкин.

Ушбу ҳаракатнинг муваффақиятлари ва тарқалишини таъминлаган Нурсий усули иккита асосий таркибий қисмдан иборат: маънавий жиҳод («mânevî jihad») ва ижобий ижтимоий ҳаракатлар (жамиятга хизмат қилиш - «хизмет»). Уларнинг биринчиси атеистик, материалистик ва исломга қарши ғоялар билан боғлиқ барча масалалар бўйича интеллектуал курашдан иборат бўлиб, Нурсий уларни ўз асарларида ислом теологиясининг оқилона ва ҳис-туйғулар билан талқин қилинадиган далиллари воситасида изоҳлаб берган. «Глобал сўллар лойиҳаси ва мусулмонлар учун унинг сабоқлари» мақоласи мазмунига қайтадиган бўлсак, амалда у маданий, интеллектуал гегемония ютуқлари учун кураш ёки «маданий уруш» Грамши усулига мос келганлигини кўриш қийин эмас. Шу маънода, "ижобий ҳаракат" усули Ислом тузумига қарши кескин қарама-қаршиликни рад этиш ва исломий жонбозлик, миссионерлик ва ижтимоий хизмат орқали жамиятни тадрижий қайта исломлаштиришга қаратилган баҳс сифатида қабул қилиниши керак.

Туркиядаги нурсийчилар ҳаракати қайсидир маънода амалда у билан бир пайтда араб дунёсида вужудга келган ихвон ҳаракатининг ўхшаш бир варианти бўлиб, асосий фарқ шунда эдики, нурсийчилар ўз гуруҳининг ҳокимиятга бирон-бир даъвосидан воз кечарди. Қолаверса, ҳаракат етакчисининг таниқли «шайтондан ва сиёсатдан Раббийнинг ҳимоясига таянаман» шиори умуман сиёсий ўлчовни рад етиш сифатида тўғридан-тўғри қабул қилиниши мумкин эмас. Аксинча, гап қайта исломлаштиришнинг бориши билан Исломий сиёсатчиларни илгари суриши керак бўлган жамият орқали сиёсатга ассиметрик таъсир ҳақида боряпти, биз кўрсатганимиздек, шундай рўй берган ҳам.

Бу маънода 1969 йил ташкил қилинган, Нажмиддин Эрбаканнинг шу номдаги манифести бўйича номланган «Милли Геруш» (миллий кўриш) ҳаракати ихванларга анча яқинроқдир. Агар нурсийлар ҳаракати сиёсий ёндашувдан кўра ижтимоий ёндашув унга кўпроқ хос бўлган Хасан ал-Банна томонидан бошқарилган ихван ҳаракатининг илк шакли билан бир пайтда юзага келган ва ривожланган бўлса, Туркияда «Милли Геруш» араб дунёсидаги ихван муҳитида биринчи ўринга Саид Қутб, Эронда эса – имом Хумайний чикиб олган бир пайтда пайдо бўлди, бу эса бу ҳаракатни ушбу кучларнинг туркча бир тури сифатида кўриб чиқишга имкон беради.

Агар Туркиянинг бундан олдинги исломий жамоатлари ва ҳаракатлари сиёсатдан масофа сақлаб, ўтган мақоламизда ёзганимиздек, буни партиялар шуғулланиши учун қолдирган бўлса, «Милли Геруш» исломий омилни мамлакат қонуний майдонига мустақил тарзда (сиёсий ислом) олиб киришга биринчи уриниш бўлди. Бунинг учун Эрбакан ўз манифестида ижодий ёндашув намоён этишига тўғри келди – камолчи Туркияда секуляризмга қарши чиқиш ва диний тизим ўрнатишга даъват қилишнинг тақикланиши амал қилган ва амал қилиб келяпти, уни айланиб ўтиш учун у секляризм ҳақида унинг моҳиятини аниқ кўринмай қилиб қўядиган тарзда мулоҳаза юритиб, ижтимоий ҳаётнинг асосий масалалари бўйича Исломий мазмунли муқобил вариант таклиф қилган. Худди шу тарзда у ўз манифести ва ҳаракати учун "миллий қараш" номини ишлатиб, миллатчиликка худди шундай муносабатда бўлди, лекин аслида "миллат" ни Ислом Уммати ва тамаддуни синоними сифатида талқин қилди.

Туркия ислом жамоатларига қарши қатағон шароитларида ўз фаолиятини олиб бориши мамлакат чегараларидан ташқарига, хусусан Европага кўчириш ва Германия каби мамлакатларда Турк диаспорасининг асосий кучларидан бирига айланиш «Милли Геруш»нинг жуда қизиқ бир хусусияти бўлди. Албатта, бунга замон ва макон ҳолатлари, чунончи, коммунизм билн совуқ уруш ва Туркия билан иттифоқчилик муносабатлари шароитларида, Ғарб ҳукумати ва жамиятлари ўз ҳаётини яшаётган ва маҳаллий жамиятнинг бир қисми эмас, деб ҳисобланадиган Исломий диаспораларда бундай ҳаракатлар ривожланишига тўғри қараган. Ҳозир, Германияда жуда кўплаб турклар – бир неча авлод мамлакат фуқаролари яшаётган, асосий мафкуравий таҳдид сифатида эса коммунизм эмас, «исломизм» кўриб чиқилаётган бир пайтда, «Милли Геруш»га муносабат умуман бошқача. У фундаменталистик ҳаракат сифатида доимий ахборот босими остида бўлди ва демократик қадриятларга эътироз билдиришда гумон килиниб, хавфсизлик кучлари томонидан мунтазам текширишларга учради. Лекин бу бир неча ўн йиллар давом этган совуқ уруш оқибатида «Милли Геруш» Германияда 233 дан ортиқ масжид ва исломий марказлар ҳамда 30 мингдан ортиқ аъзоларга эга бўлган турк диаспораси асосий кучларидан бирига айланган ҳақиқатни ўзгартириши мумкин эмасди.

Яширин ишлаш йўлида омон қолиб, ўзига кела бошлаган ва давлатнинг сиёсати енгиллашгани учун Мендерес ва айниқса Ўзалдан бошлаб ўз фаолиятларини жадаллаштирган классик тасаввуф тариқатларини ҳам назардан қочирмаслик керак. Оммавий ва энг машҳур тариқатлар орасида айниқса,  «Эренкей» (Осман Нури Тўпбаш), «Сулейманджилар», «Мензил», «Исмоил оға»ни айтиб ўтиш керак. Нақшбандия-Халидия тариқатига мансуб «Искандар пошо» жамоати эса сондан кўра сифатга эътибор қаратиши билан ажралиб туради – унинг қаторларида ёки тарафдорлари қаторида турли йилларда Тургут Ўзал, Нажмиддин Эрбакан, Темел Карамоллаўғлу (Эрбакан партиясининг ҳозирги етакчиси), Абдуллоҳ Гул ва Ражаб Тойиб Эрдўған каби нуфузли сиёсатчилар ва турк исломпараст сиёсатининг бошқа кўплаб юлдузлари бўлган.

Шунингдек, Фатхуллоҳ Гюленнинг ҳозирги кунда Туркияда FETO (Фатхуллоҳ Гюленнинг террорчи ташкилоти) деб аталадиган «Хизмет» ҳаракати ҳам элитани қўлга киритиш ёки ҳатто янги элита шакллантиришга асосий эътибор қаратиши билан тавсифланади. Нима учун шундай рўй бергани ҳақида кейинроқ тўхталамиз, ҳозирча эса бу ҳаракат қандай вужудга келгани ва унинг ўзига хос усули нимадан иборат бўлгани ҳақида гаплашамиз.

Гюленчилар Нурсий издошлари умумий гуруҳидан алоҳида ҳаракат сифатида ажралиб чиққан ва шу туфайли улар узоқ вақт давомида улар билан бир деб тасаввур қилинган, айримлар ҳозир ҳам шундай фикрлашда давом этмоқда. Ўз фаолиятини ашаддий камолчилар даврида чуқур яширин ишлардан бошлаган нурсийчилардан фарқли равишда, гюленчилар Ўзал даврида, мамлакат ҳудудида исломий жамоатларнинг фаоллашуви учун қулай шароитлар яратилган, мамлакат ташқарисида эса Туркия улардан «юмшоқ куч» сифатида фойдаланишга киришган пайтда ривожлана бошлаган.

Агар нурсийчилар оммавий ҳаракатни ривожлантирган бўлса, гюленчилар оддий одамларни ҳам ўзидан узоқлаштирмаган ҳолда, барибир асосий эътиборни замонавий давлат ва жамият арбобларига – амалдорлар, судьялар, кучишлатар структуралар ходимлари, илм-фан ва маданият арбоблари, журналистлар, адвокатлар, сиёсатчиларга («олтин авлод») қаратган. «Қайтадан ўқитишдан кўра ўргатган афзалроқ» дейишганидек, асосий эътиборнинг таълимга, шунда ҳам классик диний таълим эмас, балки янги турдаги - бир томондан, юқори сифатли дунёвий, бошқа томондан, талабаларга маълум бир қадриятлар тўплами ва кейинчалик садоқатни сингдирадиган таълим қаратиш гюленчиларнинг фикри-зикрига айланди. Гюленчлар ташкил қилган ёки бошқарган таълим муассасалари маданий гегемонияни қўлга киритиш ва уйғунликдаги ақл-идрок эгаларини тайёрлаш борасида Грамши ғоясининг идеал тимсоли деб, уларнинг тарбия ётоқхоналари тизими (Işık evleri) эса жамоат учун кадрлар ўчоғи деб ҳисоблаш ўзига хос амалиётга айланди.

Бу жараёнларнинг барчасини тафсилотларга у қадар эътибор бермасдан, четдан кўриб чиқадиганлар томонидан гюленчилар ҳам, бошқа жамоатлар, жумладан, «Милли Геруш» ҳам «исломчилар» сифатида қабул қилинган. Шу сабабга кўра, «сиёсий ислом» ва «исломизм»дан масофа сақлабгина қолмасдан, уларга ҳужум ҳам қиладиган Гюлен ва унинг «Хизмет»и расмий позицияси ёки жиддий қабул қилинмайди (конспирация сифатида, «тақя»), ёки таажжуб билан қабул қилинади. Бироқ гап шундаки, бундан олдинги мақолада ёзилганидек, Грамшига кўра «маданий исломизм» ҳаракати бўлгани ҳолда, гюленчилар ҳақиқатда Туркия қонуний майдонида Эрбакан ва унинг «Милли Геруш»и билан ифодаланган «сиёсий ислом»нинг қатъий рақиблари бўлган. Бироқ бу нуқтаи назардан улар фақат биз «исломий меньшевизм» деб атаган мендерес-ўзал чизиғининг изчил вакиллари бўлган, холос. Шу сабабдан Эрбакан ҳрбийлар томонидан мағлуб этилгандан сўнг ташкил қилинган ҳамда Туркия исломий кучларини ўзини оқламаган «большевистик» йўлдан улар учун асосий бўлган «меньшевистик» йўлга қайтариши лозим бўлган Адолат ва тараққиёт партияси барча фаол жамоатлардан энг муҳим ва самарали қўллаб-қувватлашни айнан гюленчилардан олганига ажабланмас ҳам бўлади.

Хусусан, айнан турк истеблишменти ва хавфсизлик кучларидаги гюленчилар «Эргенекон»дан мустаҳкам ғояли камолчиларни бартараф қилишга эришган, бошқа бир тахминга кўра у ҳақида афсонадан Эрдўғанни унинг устози қисматини такрорлашдан ҳимоя қилган хавфсизлик кучларидаги ғоявий камолчилардан олдиндан тозалаш учун фойдаланишган. Бироқ орадан тахминан 10 йил ўтгач, тўнтариш ва фитна кейинги тозалашлар билан боғлиқ тарих энди гюленчиларнинг ўзлари билан такрорланди.

Хизметдаги хатолар

Нима учун бундай бўлди?

Туркия ичида исломий сиёсий кучлар ва исломий жамоатлар учун ижтимоий демократиянинг классик исломий аналогини ҳимоя килар экан, гюленчилар ташқи сиёсат воқеликнинг фожиали ўзгариши билан боғлиқ жиддий хатога йўл қўйдилар.

Олдинги мақолаларда баён қилинганидек, бир томондан, Ғарбдаги ўнглар ва сўллар ўртасидаги қарама-қаршилик, бошқа томондан эса, турк исломий «меньшевик» кучлари совуқ уруш даврида Ғарбни ва ғарб мамлакатлари ўнг-консерватив антимкоммунист кучлар кўрсатмалари одатий тўпламини танлаб, муваффақиятга эришганлари ҳақида сўз борган. Бу омилларнинг ўзаро боғлиқлиги жуда муҳим, чунки кўрсатиб ўтилганидек, турк ўнг кучлари, жумладан, уларнинг исломий ва ислом тарафдорлари бўлган таркибий қисми мавҳум Ғарбнинг эмас, балки айнан урушдан кейинги ғарб антикоммунистик ўнглар фронтининг иттифоқчиси бўлган.

Коммунистик блокнинг мағлубияти билан вазият нафақат дунёда, балки Ғарбнинг ўзида ҳам кескин ўзгарди, жумладан, «Глобал сиёсий дискур ва Ислом» мақоласида кўрсатилган ўнг-консерватив ва сўл-либерал дискурслар ўртасидаги қарама-қаршиликда «Исломий омил»нинг янги роли ҳам ўзгарди. Умумий душман сифатида коммунизмнинг йўқолиши ва ундаги неоконларнинг биринчи ўринга чиқиши билан Ғарбдаги ўнглар ва Ислом ўртасидаги муносабатларнинг табиати ўзгарди - Эрбакан айтиб берганидек, у Бош вазир бўлган пайтида Давлат раҳбарларининг учрашувларидан бирида Маргарет Тетчер унга яқинлашди ва «Сиз кейингисиз» деди (коммунистлардан кейин, деган маънода). Бундай шароитларда гюленчилар асосий эътиборни ғарб сўл-либерал клубига интеграциялашувга қаратишга қарор қилгани ажабланарли эмас, лекин бу ўзини оқламади.

1989 йилда либерализмнинг сайёрамиз миқёсидаги ғалабаси сифатида «тарихнинг якуни»ни эълон қилган америкалик футуролог Френсис Фукуяма 2014 йилда бу ғалаба у қадар равшан эмаслигини ва жиддий муаммоларга дуч келаётганини тан олишга мажбур бўлди. Бугунги кунда жаҳон сиёсатидаги тенденциялар шундай: глобаллашувдан янги изоляционизмга, либерал демократиялардан - диктатура ва авторитар режимларга, қуролсизланишдан - милитаризацияга, кўп маданиятлиликдан - миллатчиликка ва анъанавий (тизимли) сиёсатдан популизмга қайтиш рўй бермоқда. 2008 йилда «Озодлик флотилияси» билан боғлиқ воқеа туфайли Исроил билан можаро учун Эрдўғанга танқид ёмғирини ёғдирган ва 2013 йилда Таксим майдонида воқеалар билан бошланган, очиқ мухолифатга айланиб кетган гюленчилар у Туркияни ғарбга хос глобал либерал «жаннат»дан маҳрум қилиб, жаҳон тарихининг боришига тўскинлик қиладиган авторитаризм, популизм, милитаризм ва изоляционизм «жаҳаннами»га дучор килиб, уни ҳалок қилиш ниятида, деб ҳисоблаган. Лекин орадан бир неча йил ўтди ва ҳаммаси тушунарли бўлиб қолди – буларнинг барчаси камида кейинги бир неча ўн йиллар давомида, жаҳон тарихи йўналиш эканлигини очиқ-ойдин бўлди.

Араб баҳори қулаши ортидан Туркияда бу сиёсатнинг бекор қилиниши сабаблари, шунингдек, бу таназзулнинг ўзи сабаблари аввал ҳам муҳокама қилинган. Бироқ, буларнинг барчаси бу янги ўнг қанот (илгари тасвирланган маънода) популизми ва авторитаризмнинг ривожланишига олиб келган сўл-либерал Ғарб глобаллашуви лойиҳасининг муваффақиятсизлиги бўлди.

Сўл-либерал Ғарб глобаллашуви лойиҳасининг муваффақиятсизлиги гюленчиларнинг ўзига ишончини йўқотишига олиб келди. Туркия ҳудудида улар энди Эрдўғаннинг ўзгараётган ҳокимиятини назорат қилиш ва унинг сиёсатини белгилаб бериш имконига эга бўлмай қолди, лекин манманлик уларнинг четга чиқишига йўл қўймади ва томонлардан бирининг тор-мор қилиниши билангина якун топиши мумкин бўлган карама-қарилик йўлидан боришга мажбур қилди. Аммо Туркияда мағлубиятга учраганидан сўнг улар бугун Ғарбда ҳам аслида ҳеч кимга керак эмаслар. Янги АҚШ маъмурияти ёки Буюк Британия ҳукумати тимсолида ўнглар учун улар туфайли Туркия билан муносабатларни бузишга арзимайди. Ғарб сўллларига келсак, улар гюленчларни қўллаб-қувватлаши ва фойдаланиши мумкин бўлса ҳам, бу фақат тактик жиҳатдан бўлади, чунки стратегик жиҳатдан улар ўзлари энди Ғарб либерал дискурсининг ривожлантириш даражасига мос келмайди, чунки, улар шунчаки унинг ортидан етиб ололмайди ёки буни истамайди.

Сўнгги ҳолат борасида либерализм ва консерватизм ҳақидаги Исломий ва ғарбона ғоялар бугун тез-тез кескин фарқ қилишини яна бир бор эслатиб, ойдинлаштириш керак. Ислом доирасида ультра-либерал деб кўриб чиқилиши мумкин бўлган кўплаб тарғиботчилар, фикр ва ҳаракат йўналишлари замонавий ғарб координаталар тизимида барибир консерватив ёки ультра-консерватив деб баҳоланади, ҳаттоки улар ўзини либерал деб кўрсатишга ҳаракат қилса ҳам. Гюленчилар айнан шундай номувофиқликка мисол бўлиб, бу маънода ўтган йили Берлинда «лебирела масжид» очилиши билан боғлиқ воқеа жуда характерли бўлди. Эслатиб ўтамизки, гап аралаш жамоат ибодатни Сейран Атеш олиб борадиган, аёллар боши очиқ ҳолда ибодат қиладиган, ошкор гомосксуалистлар олқишланадиган «масжид» ҳақида кетяпти. Шунда гюленчиларнинг душманлари томонидан бу масжид ортида айнан улар тургани ҳақида миш-мишлар тарқалди, лекин бу миш-мишлар тез орада уларнинг ўзлари томонидан ҳам, мустақил ОАВ томонидан ҳам рад қилинди. Шуниси ибрат бўлиши мумкинки, Туркия диний ишлар бошқармаси (Диянет), ал-Азҳар ва маҳаллий гюленчилар каби Ислом динининг турли вакиллари бу «масжид»га салбий реакцияси уларнинг асосий диний масалалар бўйича позициялари мос эканлигини ва Ғарб координаталар тизимида уларнинг барчаси консерватив қадриятлар сегментида жойлаштирилган, деб кўрсатди.

Шартли ички ислом либераллари ва замонавий Ғарбдаги «либерал ислом» бу, Одессада айтилганидек, иккита катта фарқдир. Уларнинг биринчиси замонавий либерализмнинг ижтимоий-сиёсий доираларини қабул қилишга ёки ҳеч бўлмаганда, улар ўзининг мустақил макони (шахсий ҳаёт, оила, жамоат) сифатида умид килган маконда консерватив қадриятлар ўзагини сақлаб қолган ҳолда, унга мослашишга тайёр. Бироқ «либерал ислом» лойиҳасини илгари сураётган кучларга бу камлик қилади – улар мусулмонлардан «клуб»га қабул қилиш шарти сифатида радикал феминизм бўладими, ЛГБТга холислик бўладими – сўл либерализм маданий қадриятлари гегемониясининг ўзагини қабул қилишни талаб қилмоқда. Бундай «либерал мусулмонлар» ғарб либералларида пайдо бўлган ва улар фонида ҳатто гюленчлар ҳам яширин мақсадлари ва ўз конспиратив структурасига эга бўлган исломчилар ва ультра-консерваторлар каби кўринади.

Агар муваффақиятсиз тўнтариш ва оммавий қатағонлардан сўнг Ғарбда ҳеч ким уларни ҳимоя қилиб чиқмаган бўлса, Туркияда уларнинг мағлубияти нафақат Эрдўғаннинг Исломий лагердаги тарафдорлари, балки "Исломизм"нинг хавфли турларини тугатиш имкониятини кўрган ғоявий анти-исломий секуляристлар томонидан ҳам кутиб олинди.

Тескари камолизм ва жамоатлар истиқболи

Қолаверса, фитнанинг мағлуб бўлиши аён бўлгандан кейин ғолиблар лагерига қўшилиб олган айрим ғоявий камолчилар «Жамоат»га (Гюленга) эълон қилинган овдан уни бошқа жамоатларга қарши тарқатишга ҳам фойдаланиб қолишга қарор қилдилар. Шу аснода қолган ислом жамоатлари ҳам худди яқин вақтларгача ювош ва беозор бўлиб кўринган «Хизмет» каби белгиланган вақтда портлайдиган бомбалар ва «параллел давлатлар» эканлиги ҳақида мақолалар пайдо бўла бошлади.

Бу ғоялар ҳукмрон партиянинг кўплаб тарафдорлари, жумладан, унинг "Ислом лагери"га алоқадор бўлиши мумкин бўлганлари орасида акс-садо бергани билан аҳамиятлидир. Улар орасида энди Исломга эркинлик берилгани, давлат динни қўллаб-қувватлаши, ҳақиқий мусулмонлар ҳокимият тепасида экани, таъқиблар шароитида Исломни сақлаб қолган жамоатларга эҳтиёж йўқолгани, энди эса фақат мусулмонларни ажратиб, улар ўртасида зиддиятларни қўзғаши ҳақида гапира бошладилар.

Жамоатларга (хусусан, нурсийчиларга) яқин шахс ҳисобланган Мехмет Гермез бошчилигидаги Диянет раҳбариятининг алмаштирилиши ва унинг ўрнига, миш-мишларга қараганда, жамоатларга нисбатан салбий муносабатда бўлган Али Эрбаш тайинланиши шу кайфиятлар билан бир вақтга тўғри келди. Бунда Диянетнинг ўзи диний тамойилларни оммавий ҳимоя қилиш билан боғлиқ ўз фаолиятини кучайтиради, бу билан шунингдек, ўзини унинг ҳар бир фатвосини унда фундаментализм бор-йўқлигини текшириш учун лупа ёрдамида кўриб чиқадиган ғоявий-секуляристик ва динга қарши доиралар танқид ёмғири остида қолдиради.

Бошқа томондан, исломни ғоявий секуляристлар ва исламофоблардан бир масалада ҳимоя қилар экан, Диянет замонавий жамиятда рухсат этилган ва рухсат этлимаган нарсалар ҳақида кўпчиликнинг фикрига зид келадиган қаттиқроқ позиция эгаллаган ходимларидан қутулишни бошлайди. Масалан, аёлларга тааллуқли тақиқлар ва шариат мажбуриятлари масалаларидаги принципиаллиги феминистлар ғазабини уйғотадиган Ихсан Шеноджак билан шундай рўй берган. Боз устига, исмларини айтмаган ҳолда, «аёлларни қабул қиладиган» воизларни қоралаб Эрдўғаннинг ўзи ҳам сўзга чиққан, бу воиз ўз мулоҳазаларида ҳадисларга таянгани ҳақидаги далилларга у кейинчалик агар ҳадис Қуръонга зид келадиган бўлса, Қуръонга риоя қилиш керак деган шубҳали эътироз билдирган.

Ушбу ҳолатда биз вазиятнинг моҳиятини теологик нуқтаи назардан таҳлил қилиш вазифасини ўз олдимизга қўймаймиз, чунки бу мақола фақат социологик ва сиёсатшунослик характерига эга. Туркия каби дунёвий давлат раҳбари ушбу мамлакатнинг бошқа фуқаролари ёки ҳар қандай мусулмонлар унга қўшилишлари ҳам, қўшилмасликлари ҳам мумкин бўлган у ёки бу диний масала бўйича шахсий фикрини билдириши мумкин. Масала шундаки, Эрдўған бугунги Туркияда шундай хусусий шахсми ёки гап фақат ушбу дин вакиллигага даъво қиладиган Диянет унга бўйсунадиган давлат-диний вертикал раҳбари ҳақида кетяптими?

Бу жараёнлардан хавотирга тушган машур ислом арбоблари ва жамоатлар вакиллари (хусусан, Нуреддин Йилдиз, Ихсан Шеноджак, Джуббели Ахмет, Мухаммед Эмин Йилдирим, Бюлент Йилдирым) таниқли сунний воизларни ҳимоя қилиб қўшма баёнот билан чиқдилар. Шундай қилиб, мувозанатланган «давлат исломи» шакллантириш сиёсати нафакат ғоявий-секуляристик лагерда, балки ислом лагерининг бир қисмида ҳам эътирозлар уйғотади. Ушбу шароитларда «Йени Шафак» каби радикал-ҳукуматпараст ОАВ охирги пайтларда «консерватив мухолифат» таҳдиди ҳақида мунтазам гапираётганига ажабланмаса ҳам бўлади. Миллий ҳаракат партияси билан сайловолди иттифоқи тузган ҳукмрон партия Эрбаканнинг «Саадет» партиясига ҳам бу иттифоққа киришни таклиф қилган, лекин унинг етакчиси Темел Карамоллаўғлу бу таклифни рад қилган ва мухолифатда қолишини маълум қилиб, бу билан ҳукумат тарғиботчиларининг ғазабли норозилигини уйғотди. Навбатдаги президентлик сайловларида Туркиянинг собиқ президенти ва Эрдўғаннинг собиқ сафдоши, ҳозирда эса қувғиндаги Абдуллоҳ Гулнинг иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлганда ажабланмаса ҳам бўлади. Зеро, сўнгги сўровларга кўра, ҳукмрон коалиция кейинги сайловларда керакли миқдордаги овозларни қўлга киритмаслик хавфи бор, "консерватив мухолифат" эса ҳафсаласи пир бўлган исломий сайловчиларнинг айримларини ўзига тортиш билан таҳдид қилмоқда.

Ҳукмрон партияга берилган танқидий баҳоларини ҳам ўз ичига олган Туркия ички сиёсати муаммоларига оид нашрлардан норози бўлган ўқувчиларнинг бир қисми мунтазам равишда бу қандайдир сирли кучлар манфаатлари йўлида тарғибот ёки сиёсат эканига ишора қилишади ёки очиқдан-очиқ билдиришади. Шунга ўхшаш айбловлар Туркиянинг ўзида аввал Ахмет Давутўғлуга, кейин Абдулоҳ Гулга, энди эса Темел Карамоллаўғлуга қўйилган эди. Айни пайтда, уларнинг барчаси Туркияда исломий сиёсат фахрийлари ҳисобланади. Уларнинг танқиди ёки идеал раҳбари – нажоткор ва умид ҳамда унга қарши душман ва хоинлар бўлган оқ-қора тасвир доирасида сўнгги тенденциялардан ҳушёрликни баҳолайдиган бўлсак, Туркияда Исломий ҳаракатининг деярли асрлик тарихи нуқтаи назаридан, ҳамма нарса жойига тушади.

Бу мавзудаги икки нашрдан кўриниб турибдики, турли жамоатларнинг қоришмаси бўлган анъанавий турк Исломий кучлари тарихан ҳукмрон партиянинг "Давлат Исломи" га таҳдид деб биладиган монополистик бир давлатга эмас, улар билан ҳамкорлик қиладиган давлатга қизиқиш билдирмоқда. Албатта, бунга Исломга кўра, маълум бир ҳудуднинг барча мусулмонлари битта имом - ҳукмдор атрофида бирлашган ягона жамоат бўлиши керак, деб эътироз билдириш мумкин. Аммо масаланинг бундай қўйилиши фақат исломий давлат ва унинг шариат қонунлари бўйича тегишли вазифаларни ўз зиммасига олган ҳукмдори ҳақида сўз юритганда ўринли бўлади. Агар бундай ҳукмдорнинг роли учун номзод давлатнинг дунёвий ва демократик табиатини ўзгартирмоқчи эмаслигини эълон қилса, унда худди дунёвий, сўл ёки ультрамиллатчи бўлишидан қатъи назар, бошқа ҳар қандай эътиқод вакиллари каби, исломий эътиқодларга риоя қилган фуқаролар диний, уюшма ва ўз-ўзини ташкил этиш еркинлигига бўлган конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиш тақиқланмайди.

Ҳукмрон доираларнинг бир қисми ўзининг электорат ва сиёсий мулки сифатида кўриб чиқиладиган ғоявий мусулмонларни бу ҳуқуқдан маҳрум қилиш истаги дунёвий мухолифат мавжудлигига иқрор бўлиш билан бирга, айрим тадқиқотчилар томонидан киноя билан "ислом-камолизм"деб аталиб, ўзига хос тескари камолизмга ўхшатилади. Ёдимиздаки, Камол дин масалаларида давлатнинг монополиясини талаб қиларди, аммо асл мақсади уни режа асосида барҳам топтириш эди. Исломий кучлар давлат аралашувини аста-секин чеклаш ва фуқаролик жамияти, жумладан, унинг исломий сегменти имкониятларини кенгайтириш орқали бу сиёсатни бартараф етишга муваффақ бўлди. Энди, бу кучлар вакиллари ҳокимият тепасига келиб, уни имкон қадар мустаҳкамлаб олган бўлса, уларнинг сафида диний ҳаётни давлат қўлига, бироқ бу сафар Исломни тиклаш мақсадида қайтариб олиш истаги пайдо бўлди.

Бироқ масала шундаки, замонавий дунёда давлат каби бюрократик, қотиб қолган муассаса маданий гегемонлик учун қай даражада муваффақиятли уруш олиб бориши мумкин? Бир томондан, ҳукмрон доираларнинг усмоний-ислом маданий меросини жонлантиришдаги муваффақиятлари яққол кўзга ташланади - "Эртуғрул", "Тахт ҳуқуқи" каби қатор сериаллари билан турк киносаноатидаги шоф-шувлар кифоя. Бошқа томондан, кўплаб социологик тадқиқотлар диянет давлат исломининг расмий табиати ҳам, сўл қанот ва либерал гуруҳлар, блоггерлар ва ОАВ қарама-қарши тарғиботи бунга хизмат қиладиган турк ёшлари орасида динга бўлган қизиқишнинг пасайишини кўрсатмоқда. Жонли, қуйидан ташкил этилган, оммавий жамаатлар анъанавий тарзда бу тенденцияларга қарши куриладиган чора бўлган, аммо, ахборотлашган жамият шароитида улар учун ҳам савол пайдо бўлади – кўп жиҳатдан долзарблигини аллақачон йўқотган одатий иш усуллари ўрнига янги авлод маданият урушлари олиб боришга улар қанчалик қодир?

Бироқ янги авлоднинг маданий-мафкуравий урушлари, исломнинг қуйидан ва тармоқли ўзини-ўзи ташкил қилиш эски структураларини ўзгартириш ва янгилари пайдо бўлишига кўсатиши мумкин бўлган таъсири масаласи алоҳида муҳокамага лойиқдир. Исломга қарши камолизмдан омон қолишга муваффақ бўлган Туркия ислом жамоатлари "исломий камолизм" даврида ҳам омон қолиши мумкин деган тахмин билан хулоса қилиш ўринли бўлса керак. Аммо Туркиянинг ўзгарувчан ижтимоий-сиёсий тузумида айнан уларнинг ўрни қандай бўлади ва у қандай йўналишда ўзгаради ва охир-оқибат нима бўлади - бу жуда қизиқ масала.

Абу Муслим таржимаси