loader
Foto

Россия католиклари «Европанинг исломийлашуви» борасида РПЧ ваҳималарига қўшилмади

"Ҳар қандай тарихий жараёнлар, ҳатто салбий жараёнлар ҳам, ҳар доим черковни рефлексияга ундайди", - деди у чоршанба куни Москвада Ватикан давлатининг 90 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган матбуот анжуманида.

Европа Ислом шиддатига бардош бера оладими деган саволга руҳоний шундай жавоб берди: "Мен бир нарсага ишончим комил - бу жараёнлар Католик черковини Инжилни тарғиб қилиш учун, фаол миссияга даъват этади ва бу энг муҳимидир".

Ковалевский ҳозирги замонни ва Рим империяси парчаланиб кетиб, унинг ҳудудида жойлашган немис қабилалари охир-оқибат насронийларга айланган қадимги даврни қиёслади. "Рим - абадий шаҳар, бежизга шундай дейилмайди ва мен у абадий қолади, деб ишонаман", - деган сўзларни келтиради «Интерфакс-Религия».

Тарихчи-ватиканчи Алексей Юдин ҳам хавотирланиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпти. Унинг сўзларига кўра, "Рим, жумладан, Ватикан барбарлар билан ишлашни билади". У бугунги кунда Европанинг руҳий кимлиги билан "ҳеч қандай ҳалокатли воқеа содир бўлмаяпти".

Таъкидлаш жоизки, Европа Исломи масаласида Россия католиклари нуқтаи назари РПЧ баҳосига мос келмайди. Аввалроқ, РПЧ жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи митрополит Иларион, телевидение орқали сўзга чиқиб, Франция ҳукуматини унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг "маданий кодини" ўзгартирадиган муҳожирлар оқими катталиги учун айблади. РПЧ вакили бутун бошли кварталларда бошқа мамлакатлардан келган муҳожирлар яшаётганлигидан, «ва сиз бундай кварталга тушиб қолганда, ўзингизни Парижда, Францияда деб ўйламайсиз, гўёки Жазоирда юргандай бўласиз».