Жавоб: (Умар Бўтаев, теолог, публицист)
Ва алайкум ассалом ва рахматуллоҳи ва баракотуҳ!
Валиймани байрам қилишда муҳим бир нарсани ёддан чиқармаслик керак – бойларни ажратиб, ўртаҳоллар ёки жамиятнинг қуйи қатламларини таклиф қилмаслик мумкин эмас. Мен моддий жиҳатни эътиборга оляпман. Сизнинг ноз-неъматларингиз ва зиёфатингиз бошқа одамлар бу ерга кела олмайдиган, лекин қайсидир одамлар тоифаси учун алоҳида бўлмасин.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Таомнинг энг ёмони бойлар даъват қилиниб, камбағаллар тарк қилган валийма (зиёфат) таомидир», дер эди» (Бухорий, Муслим ва Абу Довуд).
Шунингдек, Пайғамбарнинг саҳобаларидан бўлган Ибн Масъуд (розиаллоҳу анҳу) айтадики: «Агар бойларни ажратиб, камбағалларни [таклиф қилмасдан] қолдирган бўлсангиз, бизга [таклифга] жавоб бермаслик буюрилган». қ. «Фатҳул Баои», Ибн Ҳожар ал-Асқаллоний.
Кимни таклиф қилиш лозим эканлигига келадиган бўлсак, мусулмон олимларининг айтишича, ҳеч қандай истисно қилмасдан ҳамма тоифадаги одамларни таклиф қилган маъқул. Бойлар ва камбағаллар, қариндошлар ва қўшнилар, ҳамкасблар ва танишлар, диндорлар ва худодан қўрқадиган кишилар. Албатта, имкон қадар. Бу тоифаларнинг барчасини таклиф қилишда катта марҳамат ва катта фойда бўлади.
Ибн Баттал (розиаллоҳу анҳу) айтадики: «Ибн Умар (розиаллоҳу анҳу), бойлар ва камбағалларни таклиф қилган. Шу сабабли қурайшийлар ва улар қаторидан камбағаллар ҳам келган». қ. «Шарх Саҳиҳул-Бухорий».
Ишончим комилки, юқорида келтирилган Аллоҳнинг Расули, шунингдек, саҳобалар ва мусулмон олимларнинг сўзларидан кимни зиёфатга чақириш лозимлиги маълум бўлади.
Аллоҳ ҳаммадан кўп билгувчидир!
Сизга ва сизнинг оилангизга энг яхши тилаклар тилаймиз! Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!