loader
Foto

CNN (АҚШ): Ватикан гомосексуализмни «гуноҳ» ва «танлов» деб атаб, бир жинслилар ўртасидаги иттифоқларга фотиҳа беришдан бош тортди

Ватикан — Душанба куни Ватикан Католиклар черкови бир жинслилар ўртасидаги иттифоқларга фотиҳа бераслигини эълон қилди. Рим Папаси Франциск томонидан билдирилган бу дадил баёнот черков ва ЛГБТ ҳамжамияти ўртасидаги жарликни чуқурлаштириш билан таҳдид солмоқда.

Душанба куни эълон қилинган баёнотдаги ўз қарорини изоҳлар экан, Папа гомосексуализмни «танлов» ва «гуноҳ» деб атади, уни Худонинг ирдасига мувофиқ, «объектив мақсад сифатида тан олиниши мумкин эмас» деди. Шубҳасизки, бу позиция дунё бўйлаб католик динига эътиқод қиладиган миллионлаб гей ва лесбиянларни ранжитади.

«Гомосексуал иттифоқларга фотиҳа бериш қонуний деб ҳисобланиши мумкин эмас», - дейилади Ватикан бош доктринал идораси эътиқод доктрина Конгрегациясининг ёзма баёнотида.

Баёнотга мувофиқ, Худо «гуноҳга ижозат бермайди ва рухсат бериши ҳам мумкин эмас».

Черковда ва ундан ташқарида ЛГБТ-ҳамжамияти вакилларига нисбатан бағрикенглик учун кўп мақталган Папа Франциск бу баёнотни маъқуллади.

Бу қарор прогрессив католиклар учун мағлубиятдир. Ахир, улар гомосексуализмга ёндашув янада замонавий бўлишига умид қилишган эди. Ўнлаб мамлакатлар, жумладан, Ғарбий Европадаги кўплаб мамлакатлар аллақачон бир хил жинслилар ўртасида никоҳни қонуний қилган. Бундан ташқари, Ватиканнинг ЛГБТ жамоасининг аъзоларини католик черковининг бегуноҳ аъзолари сифатида қабул қилишни истамаслиги ёш издошларни унга қарши қўйиши мумкин.

 «Барқарор бўлса ҳам, никоҳдан ташқарида жинсий фаолликни ўз ичига оладиган алоқа ва муносабатларга ижозат бериш мумкин эмас. Шунингдек, бунга бир жинслилар ўртасида ҳам йўл қўйиш мумкин эмас, ба ерда ҳам вазият худди шундай», — дейилади баёнотда.

Байнотга кўра, гейлар ва лесбиянлар алоҳида шахслар сифатида дуо олиши, фотиҳа олиши мумкин. Лекин бу улар католиклар учун ҳаётдаги бошқа кўрсатмаларни бузмаган ҳолатларда.

Ватикан гомосексуал муносабатларга фотиҳа бермасликни қуйидагича тушунтирди: бир жинслилар ўртасидаги бундай иттифоқларга фотиҳа бериш, Ватикан сўзларига кўра, Католик черкови «Худонинг иродасига мувофиқ инсоннинг объектив вазифаси деб тан олиниши мумкин бўлмаган турмуш тарзи ва танлов»ни оқлаши ва рағбатлантиришидан дарак берган бўларди.

Баёнот бу мавзу бўйича пасторлар ва диндорларнинг саволларига «жавоб» эди. Баёнотга берилган изоҳда Ватикан «бир жинсдаги одамларнинг иттифоқига фотиҳа бериш масаласи бўйича рад жавоби бу одамларнинг ўзига нисбатан салбий муносабатимиз борлигини англатмайди».

Қарор ислоҳотчи Папага умид боғлаганларни католик черковининг янада очиқ ва илғор раҳбарлигини хавотирга солади.

Ўтган йили, ҳужжатли фильм учун интервью беришда Франциск бир жинслилар ўртасида фуқаролик иттифоқлари ҳақида қонунни ҳимоя қилиб чиққандй бўлиб кўринганди.

«Гомосексуалларнинг оилали бўлиш ҳуқуқи бор. Улар Худонинг болалари, ва улар оила ҳуқуқига эга. Бунинг учун ҳеч кимни етлатиш ёки азобга дучор қилиш мумкин эмас, - деганди ўшанда Папа. - Биз фуқаролик иттифоқи ҳақида қонун чиқаришимиз лозим. Шунда улар қонун билан ҳимояланган бўларди».

Бироқ Ватикан тезда бу сўзларни инкор қилиб, улар контекстдан суғуриб олингани ва доктринани ўзгартиришдан дарак бермаслигни айтган эди.