Социал-дарвинизм XIX асрнинг охирларидан то Иккинчи жаҳон уруши тугагунга қадар оммавий бўлган.
Социал-дарвинизм назарияси элементлари турли консерватив ҳаракатлар, лессеферизм ва милитаризм тарафдорлари томонидан фойдаланилади. Ўзларининг ўта кескин кўринишларида социал-дарвинизм евгеника ва ирқчилик учун асос бўлиб хизмат қилади. Социал-дарвинистлар ўз таълимотларида мальтузианликдан кўп фойдаланган, шунингдек, ҳукмрон синфлар, гуруҳлар ёки ирқларнинг мерос бўлиб қоладиган хусусиятлари устунлигини асослаб бериш учун евгеника қоидаларидан фойдаланган.
Тарихи
Социал-дарвинизм манбалари
Ижтимоий ва маданий эволюция назариялари Европа фалсафасида Уйғониш даврида юзага келган. XVII асрда Томас Гоббс таъкидлаб ўтганидек, жамиятдаги кўплаб жараёнлар ҳайвонот оламида рўй берадиган воқеаларга ўхшаб кетади.
Социал-дарвинизм ғояларининг асосчиларидан бири бўлган Томас Мальтус 1798 йил «Аҳоли ҳақида қонун тажрибаси» китобини ёзди. Бу асарида Мальтуснинг таъкидлашича, келажакда инсоният аҳоли сонининг ўсиши билан изоҳланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари етишмаслиги муаммосига дуч келади, оқибатда сайёрамизнинг қашшоқ аҳолиси очдан ўлиб кетади, бойлар эса омон қолади, яъни «Мальтузиан тузоғи» пайдо бўлади.
Дарвин ва социал-дарвинизм
Майкл Рузнинг фикрига кўра, Дарвин Мальтуснинг асарлари билан таниш бўлган ва унинг «Аҳоли ҳақида қонун тажрибаси»ни 1838 йил, олимнинг ўлимидан 4 йил кейин ўқиган. Дарвиннинг ғоялари социал-дарвинизм ғояларидан фарқ қилади. Дарвин табиат қонунлари инсонга худди қолган барча ҳайвонот оламига каби таъсир кўрсатади деб айтган, бироқ у аҳоли сонининг ҳаддан ортиқ кўпайиб кетиши ва озиқ-овқат базасининг чекланганлиги одамга кўрсатадиган босим янги қобилиятлар ва хислатлар пайдо бўлиши ва келгуси авлодларга мерос бўлиб қолишини таъкидлайди. Дарвиннинг фикрича, севги ёки ўзаро ёрдам каби ижтимоий инстинктлар эволюция жараёнида инсонда пайдо бўлган ва инсоннинг табиат устидан ҳукмронлигини таъминлаган. «Одамнинг келиб чиқиши ва жинсий танланиш» китоби 6-бобида Дарвин қуйидагича ёзади: «Яқин келажакда, эҳтимол, бир неча юз йил ичида, маданиятли ирқлар дунёдаги барча варвар ирқларни бутунлай сиқиб чиқаради ёки йўқ қилади». Варвар ирқлар деганда Дарвин ўзаро ёрдам ижобий ижтимоий инстинктлари бўлмаган халқларни кўзда тутган.
Дарвиннинг табиий танланиш ҳақидаги ғоялари ҳеч қачон биологик жараёнлардан ташқарига чиқмаган, социал-дарвинизм эса яшаш учун кураш ҳақидаги ғояларни ижтимоий ҳаёт соҳасига кўчиришга уринишдир.
Социал-дарвинистлар
Социал-дарвинизм ғояларининг энг ёрқин ифодачиси бўлган Герберт Спенсер кўпинча «энг кучлилар омон қолади» деб таржима қилинадиган «survival of the fittest» иборасининг муаллифи ҳисобланади. «Тараққиёт: унинг қонунлари ва сабаблари» ва «Бошланғич асослар» асарларида у ижтимоий тараққиёт тушунчасини киритган. Спенсер қуйидаги фикрнинг муаллифидир: «Универсал табиат қонуни: яшаш учун курашишга етарли даражада кучли бўлмаган мавжудот ҳалок бўлиши керак».
Шунингдек, Уильям Самнерни (у ижтимоий тенгсизлик заруратини ҳимоя қилган ва давлатнинг иқтисодиётга аралашувига қарши бўлган), таниқли америкалик социолог ва ислоҳотчи Албион Смолл, Густав Ратценхофер ва бошқаларни ҳам социал-дарвинизм вакили деб ҳисоблашади.
Машҳур ёзувчи Жек Лондон «Темир товон» ва «Мартин Иден» романлари билан белгиланган ғоявий бурилиш нуқтасигача ижтимоий дарвинизм ғоялари тарафдори эди.
Ижтимоий дарвинизм ғоялари Америка ва Европада XIX аср охири ва XX аср бошида энг оммалашган. АҚШда социал-дарвинизм ғоялари Жон Фиске, Эдмунд Нобл, Уильям Самнер, Эдвард Юманс томонидан тарғиб қилинган. Империализм ва ривожланаётган индустриал капитализм даври дунёга миллатлар ва алоҳида шахслар шафқатсиз қарама-қаршилиги сифатида қарашни шакллантирди. Бироқ ижтимоий ва илмий тараққиёт социал-дарвинизм назарияси асосланган кўплаб қоидалар ва тахминларни инкор қилди. 1944 йил америкалик тарихчи Ричард Хофштадтер чоп этган «Америка тафаккурида социал-дарвинизм» китобида социал-дарвинизмнинг ислоҳотларга қарши қаратилган қўпол индивидуализмни мафкуравий асослашдаги роли кўрсатилган.
Социал-дарвинизм назарияси ва унинг танқиди
Социал-дарвинизм ижтимоий ҳаёт эволюциясини табиий танланишнинг биологик тамойиллари ва яшаш учун кураш билан изоҳлайди, зиддиятларнинг ижтимоий тараққиётдаги ролини таъкидлайди. Шундай қилиб, унинг ғоялари патернализм тамойилларига, анъанавий жамиятнинг асосий тамойилларига қаршидир.
Социал-дарвинизм детерминистик таълимот ҳисобланади: ижтимоий зиддият, унинг нуқтаи назаридан, абадий ва бартараф қилинмас бўлса-да, Спенсернинг фикрича, охир-оқибат идеал жамиятнинг шаклланишига олиб келиши керак. Бироқ бу назариянинг айрим тарафдорлари, аксинча, инсониятнинг таназзули ҳақида хулоса чиқарадилар.
Социал-дарвинизм тамойиллари лессеферизм ва капиталистик иқтисодиётнинг асосий қоидаларига ўхшаб кетади: бу таълимотларнинг барчаси одамни танлов олдига қўйди: «ёки сузасан, ёки чўкиб кетасан».
Аболиционизм рақиблари кўпинча социал-дарвинизмдан ўз ирқий назарияларини изоҳлаш учун фойдаланишган.
Социал-дарвинизмнинг машҳур танқидчиларидан бири Пётр Кропоткин бўлган. «Ўзаро ёрдам эволюция омили сифатида» номли китобида (1902) у жонли табиатда ва инсонлар жамиятида шериклик ва ўзаро ёрдам яшаш учун курашда рақобатдан кўра табиийроқ ҳодиса эканлиги ҳақида далиллар келтиради.
Ижтимоий дарвинизм
Ижтимоий дарвинизм – жамиятда турли назарияларга берилган замонавий ном бўлиб, бу назариялар Англия ва АҚШда 1870-йилларда пайдо бўлган ва бу назариялар «табиий танланиш» ва «энг кучлилар омон қолади» биологик тушунчаларини социология ва сиёсатда қўллашга уринган. Ижтимоий дарвинистлар либерал капитализм шароитларида одамлар ўртасида рақобат муҳимлигини таъкидлайдилар; ислоҳотчи дарвинизм ижтимоий ривожланишга ҳукумат аралашуви тушунчасини, евгеника ғоялари, ирқчилик, империализм, фашизм, нацизм ва миллий ёки ирқий гуруҳлар ўртасидаги курашни тарғиб этган.
Ижтимоий дарвинизм атамаси 1944 йилдан кейин, социал-дарвинизм рақиблари туфайли кенг оммалаша бошлади. Бугунги кунда, ижтимоий дарвинизм назариясининг салбий баҳоланиши туфайли, айниқса, Иккинчи жаҳон уруши даврида нацистларнинг зулмидан сўнг, ўзларини ижтимоий дарвинистлар деб атайдиган одамлар кам ва бу атама одатда ёмон сўз сифатида қабул қилинади. Креационизм тарафдорлари кўпинча сиёсатда заиф одамларни ҳалок бўлишга мажбур қилиш «дарвинизм» (биологияда табиий танланиш назарияси) мантиқий давоми ҳисобланади деб таъкидлаган. Биологлар ва тарихчиларнинг айтишича, бу – натуралистик хато, чунки табиий танланиш назарияси биологик ҳодисаларни тавсифлаш учун мўлжалланган ҳамда инсоний жамиятда фойдаланиш учун ахлоқий ҳуқуққа эга эмас. Ижтимоий дарвинизм Чарльз Дарвин тадқиқотларидан кўра Герберт Спенсернинг ғоялари, генетика ва протестантлик нонконформизми ғоялари олдида қарздор. Кўплаб олимлар Дарвин назарияси ва ижтимоий дарвинизм ўртасида маълум бир тарихий боғлиқлик бор эканлигини тан олган бир пайтда, бу олимлар ижтимоий дарвинизм биологик ривожланиш тамойилларининг зарурий оқибати эмас деб ҳам таъкидлаган.
Олимлар турли социал-дарвинистик мафкураларининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича Чарлз Дарвиннинг ўз қарашларини акс эттириш даражасини муҳокама қиладилар. Дарвиннинг мактубларида агрессив индивидуализмга унинг эътирозлари сифатида талқин қилиниши мумкин бўлган баёнотлар мавжуд, унинг бошқа баёнотлари эса Дарвиннинг агрессив индивидуализмнинг тарафдори эканлигини кўрсатади.
Баъзи олимлар Дарвиннинг нуқтаи назари аста-секин ўзгариб, Герберт Спенсер каби ижтимоий дарвинистларнинг қарашларини ўз ичига олганлигини таъкидлашади, аммо Дарвин назариясини эълон қилгунга қадар Спенсернинг жамият ҳақидаги ламаркист эволюцион ғоялари чоп этилди, Дарвин ва Спенсер ўз ахлоқий кодексларини тарғиб қилди. Спенсер либерал капитализмни борлиқ учун кураш мерос бўлиб ўтиши мумкин бўлган ўз-ўзини такомиллаштиришга ундайди, деган ламаркист ғояси асосида қўллаб-қувватлади.
«Ижтимоий дарвинизм» атамасининг келиб чиқиши
Ушбу атама дастлаб Европада 1877 йил пайдо бўлган, бу атама ўша пайтлар фақат бу тушунчага қарши бўлган социологлар томонидан фойдаланилган. Атама АҚШда 1944 йил америкалик тарихчи Ричард Хофстэдтер томонидан оммалаштирилган бўлиб, ундан рақобат кураши, ирқчилик ва шовинизмни тарғиб қилишда фойдаланилган реакцион кредони белгилаш учун фашизмга қарши мафкуравий курашда фойдаланган. Хофстэдтернинг китоби чоп этилгунга қадар «ижтимоий дарвинизм» инглиз академик журналларида пайдо бўлиши камдан-кам ҳолларда учраган. Амалда:
… биз бугунги кунда билган «ижтимоий дарвинизм» тўлақонли тушунчаси амалда Ричард Хофстэдтер томонидан кашф қилинганининг жиддий далиллар мавжуд. Хофстэдтернинг 1990-йиллар бошларида чоп этилган китобига кириш сўзида Эрик Фонер бунчалик узоқ боришни истамайди. Фонернинг ёзишича: «Ричард Хофстэдтер «ижтимоий дарвинизм» атамасини кашф қилмаган, бу атама Европада 1860-йилларда ўйлаб топилган ва 20-аср бошларида Атлантикани кесиб ўтган. Лекин Хофстэдтер бу атамани тавсифлашидан аввал у камдан-кам ҳолларда қўлланарди; Хофстэдтер бу атамани 19-аср охирларида бир гуруҳ ғоялар учун ижтимоий фикр луғати билан стандарт қилиб қўйди».
— Джефф Риггенбак
«Ижтимоий дарвинизм» атамаси бу ғоялар ҳимоячилари томонидан камдан-кам қўлланади; бу атама ўрнига «ижтимоий дарвинизм» деярли доим унинг тарафдорлари томонидан сўнгги вақтларгача битта истисно билан фойдаланилган. Шайтон Черкови ва замонавий сатанизм ўзини ижтимоий дарвинизм ғояларининг тарафдорлари онгли равишда тан олади. «Ижтимоий дарвинизм» атамаси тез-тез фойдаланиш кўрсаткичи бўйича «дарвинизм» атамасига етиб олган. «Дарвинизм» атамаси дастлаб эволюцион қарашлар доирасини тавсифлаш учун фойдаланилган, лекин 19-аср охирларда кўпроқ табиий танланишга нисбатан қўллана бошлаган. «Табиий танланиш» атамаси дастлаб Чарльз Дарвин томонидан организмлар популяцияларида турлар пайдо бўлишини изоҳлаш учун қўлланган. Табиий танланиш жараёни чекланган ресурслар учун одамлар ўртасидаги рақобатни ўз ичига олади. «Табиий танланиш» атамаси социолог Герберт Спенсер томонидан киритилган.
Ижтимоий дарвинизм нуқтаи назаридан Дарвиннинг табиий танланиш орқали эволюция назариясидан миллат ёки мамлакатнинг ижтимоий мустаҳкамлик даражасини тушуниш учун фойдаланиш мумкин. Ижтимоий дарвинизм, одатда, Дарвиннинг «Турларнинг келиб чиқиши» китоб нашр этилишидан олдинги ғояларни англатади. Ижтимоий дарвинизм вакиллари 18-аср руҳонийлари Томас Мальтус ва Дарвиннинг амакиваччаси Френсис Галтон бўлиб, у 19-аср охирларида евгеникага асос солган.
«Ижтимоий дарвинизм» атамасининг назарияси ва келиб чиқиши
Томас Генри Гексли «дарвинизм» атамасини 1860 йил апрелда Дарвиннинг «Турларнинг келиб чиқиши» китобига ёзган шарҳида қўллаган ва 1870-йилларга келиб бу атама Чарльз Дарвинга тегишли бўлмаган қатор эволюция ёки ривожланиш концепцияларини тавсифлаш учун фойдаланган.
«Ижтимоий Дарвинизм» иборасининг биринчи ишлатилиши Жозеф Фишернинг 1877-йилда «Ирландияда ердан фойдаланиш тарихи» номли мақоласида пайдо бўлган бўлиб, у Қироллик тарихий жамияти асарларида эълон қилинган.
Ижтимоий дарвинизм Чарльз Дарвин номидан олинганига қарамай, бу назария бугунги кунда бошқа муаллифлар, айниқса, Герберт Спенсер, Томас Мальтус ва евгениканинг асосчиси Фрэнсис Гальтон билан боғлиқ.
Дарвиннинг ўзи Гальтон асарига жиддий эътибор қаратган, лекин унинг «одамлар зотини ирсий жиҳатдан яхшилаш» ғояларини амалий эмас деб ҳисоблаган. Ўз оиласидаги соғлиқ билан боғлиқ муаммолардан хабардор бўлган Дарвин оилалар бундай селекцияни табиий равишда рад этиб, Галтон тавсияларини бузишига ишончи комил эди. Дарвин сунъий танлаш инсон зотини яхшилаш учун ягона йўл бўлса ҳам, бу нолиберал фикр номақбул бўлади, деб ҳисоблайди. Бу «ирсият қонунлари»ни ошкор қилиш ва одамлар ўзлари учун турмуш ўртоғини танлаш ҳақида қарор қилса яхшироқ бўларди.
Унинг 1871 йил «Одамнинг келиб чиқиши ва жинсий танланиш» асарида Дарвин тиббиётдаги ютуқлар заиф одамлар омон қолиши ва насл-насабга эга бўлиши мумкинлигини англатишини тасвирлаб берди. Дарвин заиф одамлар учун ҳамдардлик истисно бўлса оғир оқибатлари кутилмоқда, деб огоҳлантирган. Маданиятли жамиятнинг заиф аъзолари бугунги кунда ўз авлодини давом эттириш имконига эга. Уй ҳайвонларини кўпайтириш билан шуғулланган ҳеч ким сунъий танлашнинг инсон зоти учун жуда зарарли бўлишига шубҳа қилмайди. Селекциянинг етишмаслиги чорвачилик зотининг наслига қанчалик тез олиб келиши ажабланарли; аммо уни одамларга нисбатан қўллаш мумкин эмас. Биз ожиз инсонга бермоқчи бўлган ёрдам, асосан, дастлаб "ижтимоий инстинктлар" таркибида орттирилган, аммо кейинчалик таълим-тарбия натижасига айланган симпатия инстинктининг ғайриихтиёрий натижасидир.
Ижтимоий дарвинистлар
Герберт Спенсернинг эволюцион тараққиёт соҳасидаги ғоялари унинг Томас Мальтус китобларини ўқигани натижасида, Спенсернинг кейинги назариялари эса – Дарвин таъсири остида пайдо бўлган. Бироқ Спенсернинг асосий асари саналган «Тараққиёт: унинг қонуни ва сабаби» (1857) Дарвиннинг «Турларнинг келиб чиқиши» (1859) асари нашр қилинишидан икки йил олдин нашр қилинган. Спенсернинг илк тамойиллари 1860 йил чоп этилган. «Ижтимоий организм» да (1860) Спенсер жамиятни жонли организм билан қиёслайди ва худди биологик организмлар табиий танланиш йўли билан ривожлангани каби, жамият ҳам шунга ўхшаш жараёнлар воситасида ривожланиши ва ўсишини таъкидлайди. Кўп жиҳатдан, Спенсернинг космик ривожланиш назарияси Дарвин назариясидан кўра Ламарк асарлари ва Огюст Контнинг позитивизм назариясига кўпроқ ўхшашдир. Джефф Риггенбак Спенсернинг нуқтаи назари маданият ва таълим ламаркизм ғояларини эҳтимолий қилишидан иборат эканлиги ва Герберт Спенсер хусусий ҳайрия тарафдори бўлганини таъкидлайди.
Томас Роберт Мальтус
Спенсернинг китоби, шунингдек, Мальтуснинг асарига қизиқишни жонлантирди. Мальтуснинг иши аввалига ижтимоий дарвинизмнинг шакли ҳисобланмаса-да, Мальтуснинг «Аҳоли ҳақида қонун тажрибаси» асари (1798) ижтимоий дарвинистлар орасида ниҳоятда машҳур эди. Ушбу китобда, масалан, муаллиф аҳоли ўсиши одатда озиқ-овқат ишлаб чиқаришдан ўзиб кетиши сабабли, бу энг заиф одамлар орасида очарчилик ва «мальтузиан фалокати»га олиб келади, деб таъкидлайди. Мальтус ижтимоий дарвинистларнинг хайрия фақат ижтимоий муаммоларни кучайтириши мумкин деган ғоясини олдинроқ айтган.
Фрэнсис Гальтон
Кейинчалик евгеника деб номланувчи Дарвиннинг биологик қарашлари ижтимоий талқинларидан яна бири 1865 ва 1869 йилларда Дарвиннинг амакиваччаси Френсис Гальтон томонидан чоп этилган. Гальтоннинг таъкидлашича, жисмоний хусусиятлар одамларнинг аждодларидан авлодларига мерос бўлиб қолганидек, ақлий қобилият ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин: даҳо ва истеъдод ҳам мерос бўлиб ўтади. Гальтон ижтимоий меъёрлар шундай ўзгариши керакки, жамиятнинг унчалик мослашмаган аъзолари яхшироқ мослашган аъзолар кўпайишидан кўра ҳаддан ташқари кўпайишининг олдини олиш учун ирсият онгли қарор бўлиши керак, деб таъкидлаган.
Гальтоннинг нуқтаи назаридан, хайрия ва руҳий касалхоналар каби ижтимоий институтлар демократик жамиятда энг ёмон одамларнинг омон қолиши ва элита вакилларидан кўра тезроқ кўпайишига имкон беради, агарда бу хато тузатилмаса, жамият тез орада «энг ёмон одамлар»га тўлиб кетади. Дарвин амакиваччасининг асарини мароқ билан ўқиб, «Одамнинг келиб чиқиши ва жинсий танланиш» китобининг бир неча бўлимларини Гальтон ғояларини муҳокама қилишга бағишлади. Аммо Гальтон ҳам, Дарвин ҳам ХХ асрда уриниб кўриладиган евгеник сиёсатни тавсия қилмаган, чунки Гальтон ва Дарвин ҳукумат томонидан ҳар қандай шаклда мажбурлашдан фойдаланишга қарши эди.
Фридрих Ницше
Файласуф Фридрих Ницше, гарчи унинг тамойиллари Дарвиннинг табиий танланиш назарияларига мос келмаган бўлсада, табиий танланиш масаласига мурожаат қилган. Ницшенинг касаллик ва саломатлик ҳақидаги қарашлари, хусусан, унинг моҳияти Спенсер томонидан шакллантирилган биологик мослашиш тушунчасига зид бўлган. Ницше ҳолларда касал одамлар жамият учун зарур ва ҳатто фойдалидир деган маънода Геккель, Спенсер ва Дарвин ғояларини танқид қилди.
“Қаерда тараққиёт кафолатланиши мумкин бўлса, ўша ерда ўзгарувчанлик энг катта аҳамиятга эга бўлади. Умуман, ҳар бир тараққиётдан олдин қисман регрессия бўлиши керак. Энг кучли шахслар ўз турини сақлаб қоладилар, заиф бўлганлар уни тарғиб қилишга ёрдам беради. Инсон билан ҳам шунга ўхшаш нарса содир бўлади: баъзида элитанинг ҳалок бўлиши, бошқа жойларда тараққиётсиз ҳар қандай жисмоний ва маънавий ўлим ҳоллари мавжуд бўлади. Урушқоқ ва нотинч кланда, масалан, касал одамнинг ёлғиз қолиши ва шунинг учун доно бўлиш имконияти бор; бир кўзли одамда ўша битта кўзи кучлироқ бўлади; кўр одам ичкаридан чуқурроқ кўради ва, албатта, яхшироқ эшитади. Маълум даражада, табиий танлашнинг таниқли назарияси менга инсон ёки ирқнинг тараққиётини тушунтирадиган ягона нуқтаи назар бўлиб кўринмайди…”, деб ёзади у.
Эрнст Геккель
Эрнст Геккелнинг "Коинот жумбоғи" (немисча: Welträtsel) бестселлери 1899-йилда нашр этилиши социал-дарвинизмни ва "ирқий гигиена"нинг илк ғояларини кенг аудитория машҳур қилишга олиб келди. Геккель назарияси дарвинизм эмас, балки Гёте, Ламарк ва Дарвин ғояларини бирлаштиришга уриниш эди. Геккелнинг бу ғоялари пайдо бўлаётган ижтимоий фанлар томонидан европалик бўлмаган барча жамиятлар «ибтидоий» ҳисобланади ва Европа идеалига қараб ривожланиш йўлининг бошланғич босқичида турибди, деган ғояларни қўллаб-қувватлаш учун қабул қилинган, лекин шундан бери кўплаб нуқтаи назарлардан рад қилинган. Геккелнинг асарлари 1904 йил «Монистлар лигаси» шаклланишига олиб келди. Унда кўплаб олимлар, жумладан, Нобель мукофоти лауреати Вильгельм Оствальд иштирок этган. «Монизм» интеллектуал оқим сифатида (фалсафий концепциялар тури сифатида монизм билан адаштирманг) – анъанавий дунёқарашга қарши қўйиладиган (ва унинг черковларини қўллаб-қувватлайдиган) энг янги табиатшунослик маълумотлари (жумладан, социал-дарвинизм), пантеизм руҳи (монистик дин), интернационализм ва пацифизм маълумотлари асосида янги умумий дунёқарашни шакллантириш лойиҳаси. 1909 йил Монистлар лигаси аъзолари сони 6 мингга етди, уларнинг орасида кўплаб нуфузли олимлар ва файласуфлар бор эди.
Ижтимоий дарвинизм ғоялари одамлар, айниқса, эркаклар келажакда омон қолиш учун бошқа одамлар билан мусобақалашишни ёқтиради деган турли мальтузиан ғояларига эргашган. Бундан ташқари, камбағал одамлар ўз фаровонлигини таъминлаши ва давлатдан ёрдам сўрамасликлари керак. Бироқ, бу ғояларга қарамай, ХХ аср бошида ижтимоий дарвинистларнинг аксарияти амалда иш шароитларини яхшилаш ва иш ҳақини ошириш талабини қўллаб-қувватлаган: бундай чора-тадбирлар камбағал одамларга уларнинг фаровонлигини таъминлаш учун яхшироқ имконият берган бўларди, лекин, дангасалик, ожизлик ёки норасолик туфайли камбағал бўлган кишилар учун фойдасиздир.
Дарвинизм ва ижтимоий ўзгариш гипотезалари
«Ижтимоий дарвинизм» дастлаб Страсбург университети вакили Оскар Шмидт томонидан Мюнхенда 1877 йил илмий-тиббий анжумандаги маърузада таърифланган. Шмидтнинг қайд этишича, социалистлар, гарчи Дарвин назариясига қарши бўлсада, лекин шунга қарамай, ўзларининг сиёсий далиллари ишончлироқ бўлиши учун социал-дарвинизм ғояларидан фойдаланган. Шмидтнинг мақоласи дастлаб 1879 йилнинг мартида «Оммавий фан» журналида инглиз тилида чоп этилган. Шмидт анархистик рисола муаллифи Эмиль Готье ортидан «социал-дарвинизм» атамасидан фойдаланган. Ушбу анархистик рисола «Le darwinisme social» деб номланган ва Парижда 1880 йил чоп этилган. Бироқ «ижтимоий дарвинизм» атамасидан фойдаланиш ҳолатлари камдан-кам бўлган – ҳар ҳолда, инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларда – токи америкалик тарихчи Ричард Хофстэдтер Иккинчи жаҳон уруши вақтида «Америка тафаккурида ижтимоий дарвинизм» асарини чоп этмагунга қадар.
Ижтимоий ва маданий эволюция гипотезалари Европада кенг тарқалганига кўп бўлди. Дарвиндан анча олдин яшаган Георг Гегель каби маърифатпарвар мутафаккирлар жамиятлар кўпинча ривожланишни жадаллаштириш босқичлари орқали тараққий этган, деб таъкидлаганлар. Аввалги мутафаккирлар ижтимоий ҳаётнинг туғма хусусияти сифатида зиддиятнинг аҳамиятини ҳам таъкидлаб ўтганлар. 17-аср файласуфи Томас Гоббс томонидан табиий ҳолатнинг тасвирланиши Дарвин томонидан тасвирланган «табиий ресурслар учун мусобақа» тушунчасига ўхшаш кўринади. Ижтимоий дарвинизм ижтимоий ўзгаришнинг бошқа назарияларидан шуниси билан фарқ қиладики, ижтимоий дарвинизм Дарвиннинг биологиядаги ғояларидан ижтимоий фанларда фойдаланади.
Гоббсдан фарқли ўлароқ, Дарвин табиий ресурслар учун бу кураш маълум жисмоний ва ақлий хусусиятларга эга бўлган одамлар бошқаларга нисбатан тез-тез муваффақиятга эришишига имкон беради ва бу жисмоний ва ақлий хусусиятлар узоқ вақт давомида одамларда тўпланган, деб ҳисоблаган. Бу хусусиятларнинг муайян шароитларда тўпланиши замонавий инсонлардан шундай фарқ қиладиган авлодларга олиб келиши мумкинки, бу авлодлар одамларнинг янги турлари сифатида тавсифланади.
Бироқ Дарвин «ҳамдардлик» ва «ахлоқий ҳис-туйғулар» каби «ижтимоий инстинктлар» ҳам табиий танланиш орқали ривожланганлигини ва бу «ижтимоий инстинктлар» содир бўлган жамиятларнинг мустаҳкамланишига олиб келганлигини ҳис этди. Дарвин бу ҳақида «Одамнинг келиб чиқиши ва жинсий танланиш» асарида ёзадики:
“Қуйидаги таклиф менга юқори даражада ҳақиқий тўғри кўринади - чунончи, аниқ ижтимоий инстинктларга, ота-оналик ва фарзандлик меҳри бўлган ҳар қандай жонивор унинг интеллекти худди одамдагидай ривожланиши билан ахлоқий туйғуга ёки виждонга эга бўлган бўларди, чунки ижтимоий инстинктлар жониворни ўз дўстлари жамиятидан завқ олишга, улар билан муайян миқдордаги келишувни ҳис қилиш ва улар учун турли хизматларни бажаришга мажбур қилади”. (Чарльз Дарвин. «Одамнинг келиб чиқиши ва жинсий танланиш»)
Америка Қўшма Штатлари
Спенсер 1880-йилларда машҳур бўлган, биринчи навбатда, шу сабабданки, унинг инсон фаолияти соҳасидаги ривожланишни тарғиб этиши келажак ҳақида муқаррар равишда яхшироқ бўлиш ҳақида оптимистик нуқтаи назарни илгари сурган. Қўшма Штатларда Эдвард Л. Юмэнс, Уильям Грэм Самнер, Жон Фиск, Жон В. Бёрджесс каби олтин аср даври ёзувчилари ва мутафаккирлари уларга Дарвин ва Спенсернинг таъсири натижасида ўзининг ижтимоий эволюция назарияларини ривожлантирган.
1883 йил Самнер «Ижтимоий синфлар бир-биридан нима қарздор?» деб номланган нуфузли рисола чоп этиб, унда ижтимоий синфлар бир-биридан ҳеч нарса қарздор эмаслигини таъкидлайди. Самнер бу капитализмни оқлаш учун Дарвиннинг ғояларини эркин тадбиркорлик капитализми ғоялари билан синтезлайди. Самнернинг сўзларига кўра, ресурслар учун рақобат қила олмайдиган одамларга ёрдам бериш зарурлигини ҳис қилганлар ўз мамлакатларини заиф ва энг ёмон одамлар кучли ва энг яхши одамларга қараганда тезроқ кўпаядиган ҳолатга олиб келади. Оқибатда бу мамлакатни заифлаштиради. Самнер, шунингдек, яшаш учун курашда ғалаба қозона оладиган энг яхши одам америкалик тадбиркордир, деб ҳисоблайди. Самнер давлат солиқлари ва қоидалари тадбиркорнинг омон қолишига таҳдид солади, деган хулосага келди. Самнернинг рисоласида дарвинизм ҳақида сўз юритилмайди, балки фақат эркинликнинг аҳамияти ҳақидаги баёнотда Дарвинни тилга олади: «Ибтидоий варвардан тортиб Гумбольдт ёки Дарвинга қадар ўйлаб қўйган нарсани амалга ошира оладиган бирорта одам бўлмаган».
Самнер дарвинистик ғояларни ҳеч қачон тўлиқ қабул қилмаган, баъзи замонавий тарихчилар Самнер, аслида, ижтимоий дарвинизмга ишонмаган, деб ҳисоблайди. Америкалик тадбиркорларнинг катта қисми Самнернинг филантропияга қарши баёнотларини рад этди. Бунинг ўрнига бу тадбиркорлар мактаб, коллеж, касалхона, санъат галереялари, истироҳат боғлари қуриш учун миллионлаб доллар ажратган. Спенсерга қойил қолган Эндрю Карнеги дунёда етакчи филантроп ҳамда империализм ва урушга қарши чиққан йирик раҳбар бўлган. Ёзувчи Герберт Уэллс Дарвин ғояларидан қаттиқ таъсирланган, ёзувчи Джек Лондон эса ўзининг социал-дарвинизм қарашларини ўз ичига олган ҳикояларида (масалан, "Ҳаётга муҳаббат" ҳикояси) турли хил ҳаётий ҳикояларни тасвирлаган.
Япония
Ижтимоий дарвинизм 19-асрнинг охири ва 20-асрнинг бошларидан бошлаб Японияда сиёсат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳаракатларга таъсир кўрсатди. Ижтимоий дарвинизм дастлаб Френсис Гальтон ва Эрнст Геккель асарларида, шунингдек, америкалик, британиялик ва француз евгеник ламаркист тадқиқотлар орқали Японияга келтирилди. Евгеника муаммолари 20-аср бошларида империядаги евгениканинг биринчи журнали - «Jinsei-Der Mensch»да қизғин муҳокама қилинди. Япония Ғарб билан сафларни бирлаштиришга интилар экан, бу амалиёт мустамлакачилик ва унинг оқловлари билан бирга улгуржи қабул қилинди.
Хитой
Ижтимоий дарвинизм Хитойда расман ғарбнинг классик мутафаккирларидан таржималар кенг серияси давомида Янь Фу томонидан Гекслининг «Эволюция ва этика» асарини таржима қилиш орқали жорий қилинган. Янь Фу таржимаси хитойлик олимларга кучли таъсир этган, чунки Янь Фу асл нусхада бўлмаган миллий элементларни қўшган. Янь Фу Спенсернинг социологиясини «шунчаки таҳлил ва тавсиф эмас, балки шунингдек кўрсатма ҳам» сифатида кўрган. Янь Фу Спенсернинг Дарвин назариясига таянганини кўрган, Дарвиннинг ғояларини Янь Фу қуйидагича умумлаштирган:
“Халқлар ва тирик мавжудотлар яшаш учун курашади. Дастлаб биологик турлар биологик турлар билан курашади; кейин [одамлар] аста-секин тараққий этади, яъни бир ижтимоий гуруҳ билан бошқаси ўртасида кураш боради. Заиф одам доим кучли одамнинг ўлжасига айланади, аҳмоқ одам доим ақлли одамга тобе бўлади.
1920-йилларда ижтимоий дарвинизм хитойлик социолог Пэн Гуэнгдэн томонидан евгеникани тарғиб этишда ўз ифодасини топди. 1934 йил Чан Кайши Янги ҳаёт учун ҳаракатни бошлаганда Пэн Гуэнгдэн ижтимоий дарвинизм ғоясига қайтиб, «фақат ўзини ҳар куни янгича ҳаёт шароитларига мослаштира оладиган одамларгина яхши яшаши мумкин. Одамлар бутун ҳаёти давомида бу мослашув жараёни орқали ўтадилар, бу эса ўз камчиликларини тузатиш ва фойдасиз бўлиб қолган элементлардан халос бўлишга имкон беради. Буни биз янги ҳаёт деб атаймиз» деб ёзади Ян Фу.
Нацистлар Германияси
Альфред Эрнст Розенберг
«Alles Leben ist Kampf» («Бутун ҳаёт бу – кураш») фильмида тасвирланганидек, «табиий танланиш» тамойилларини намойиш этиш учун лаборатория шароитларида қўнғизлар бир-бири билан урушадиган фильмларнинг нацистлар тарғибот саҳналари нацистлар Германиясини ва унинг тажовузларини оқлашга қаратилган. Адольф Гитлер кўпинча қўл остидагиларнинг хизмат бўйича кўтарилишига аралашишдан бош тортиб, бунинг ўрнига «кучлироқ» одамнинг заифроқ одамни мағлуб этишига мажбур қилиш учун уларни бир-бири билан курашишга мажбур қилишни афзал кўрарди – «куч» ҳар қандай ахлоқий чекловларсиз қўлланиши лозим эди. Бу ғояларнинг асосий тарафдори бўлган Альфред Розенберг кейинчалик Нюрнбергда осиб ўлдиришга ҳукм қилинади.
Нацистлар мафкураси социал-дарвинистик ғояларнинг кучли таъсири остида бўлган деган фикрни тарихий ва социологик адабиётларда кўп учратиш мумкин. Масалан, яҳудий файласуфи ва тарихчиси Ханна Арендт сиёсий жиҳатдан бефарқ илмий дарвинизмдан социал-дарвинистик этика орқали ирқчилик мафкурасигача бўлган тарихий ривожланишни таҳлил қилган.
1985 йилга келиб, Ханна Арендтнинг далиллари эволюцион назария рақиблари томонидан кўтарилган. Бу ғоялар Жонатан Сарфатти каби креационистлар томонидан тақдим этилган. Креационизм тарафдорларининг интеллектуал лойиҳаси ушбу ғояларга асосланган. Масалан, бу ғоялар Калифорния штати университети тарихчиси ҳамда Дискавери институти Фан ва маданият маркази катта илмий ходими Ричард Вейкартнинг асарида мавжуд бўлган. Ханна Арендтнинг бу далил 2008 йил суратга олинган «Разведка рухсат этилмаган» фильмида асосий ҳисобланади. Бу далил академик ҳамжамият томонидан кенг танқид қилинган. Туҳматга қарши лига Дарвиннинг ғояларини нацистларнинг ёвузликлари билан боғлашга қаратилган ҳар қандай ҳаракатларни рад этди ва «Холокостдан эволюция назариясини ривожлантираётган шахсларга соя солиш учун фойдаланиш мумкин эмас, бу жуда ёмон бўлиб, европалик яҳудийларнинг оммавий қирғин қилинишига олиб келган мураккаб муаммоларни керагидан ортиқча соддалаштиради» деб баёнот берди.
Худди шундай танқидлар баъзан эволюцион психологиянинг танқидлари каби ижтимоий дарвинизмга ўхшаш бошқа сиёсий ва илмий назарияларга ҳам қўлланилади (ёки нотўғри талқин қилинади). Вейкарт китобининг танқидий тақризчиси «эволюцион назариянинг ахлоқий асосларини мутлақлаштириш социобиология ва эволюцион психологияда асосий муаммоларни ҳал этишга тўсқинлик қилади, Вейкарт риоя қилган гипотезаларнинг кўпини қайта ишлаб чиққан биоэтика бўйича мутахассисларнинг муаммолари ҳақида гапирмасак ҳам бўлади».
Бошқа бир мисол – монист Эрнст Геккелни «Völkisch» ҳаракатининг ва, якуний ҳисобда, Адольф Гитлернинг нацистлар партияси мистик аждоди сифатида тасвирлайдиган сўнгги фикр. Бу талқинга қарши бўлган олимлар монистлар мистиканинг барча шаклларига қарши бўлган эркин фикр қилувчилар бўлган ва монистлар ташкилотлари 1933 йилда нацистларнинг давлат тўнтаришидан сўнг уларнинг турли ҳаракатлар, жумладан, феминизм, пацифизм, инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва гомосексуалистларнинг фуқаролик ҳуқуқлари учун илк ҳаракатлар билан алоқаси туфайли дарҳол тақиқлаб қўйилганини кўрсатганлар.
Ижтимоий дарвинизмнинг замонавий тарафдорлари
Замонавий сатанизм тарафдорлари ўзларини ижтимоий дарвинизм ва евгеника тарафдорлари деб таърифлайдилар. Шайтон Библияси ХХ асрда Шайтон Черковининг асосчиси Антон Лавей томонидан яратилган. Социал-дарвинистик ғоялар ушбу Библияда кўп жойда келтирилган, Антон Шандор Лавей сатанизмни «одамнинг универсал хислатларига асосланган дин» сифатида таърифлайди, унинг Библиясида одамлар бутунлай йиртқич ва ҳайвон сифатида тасвирланган. Ҳалокатга элтувчи еттита гуноҳнинг ҳар бири у томонидан табиий инсон инстинкти сифатида тасвирланган ва шунинг учун оқланади. Ижтимоий дарвинизм ғоялари «Шайтон китоби»да алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, бу ерда Лавей Рагнар Редбёрднинг: «Куч бу ҳуқуқдир» деган ғоясидан фойдаланади, гарчи бу ғояни инсоннинг туғма кучи ва ўзини сақлаш инстинкти билан боғлиқ мурожаатларда ҳамма жойда учратиш мумкин бўлсада. Лавейнинг сатанизми – «Макиавеллийча шахсий манфаатни умумлаштиришдир».
Шайтон Черковининг интернет-саҳифаси қуйидагича номланган: «Сатанизм: ҳамма қўрқадиган дин». Питер Гилмор ёзишича:
… замонавий сатанизм […] кучли одамнинг аҳмоқлар устидан ҳукмронлигини тиклашга интиладиган элитизм ва ижтимоий дарвинизмнинг шафқатсиз динидир …
Сатанистлар евгеника амалиётига кўмаклашишни талаб қилиб, табиий ҳуқуқни кучайтиришга интиладилар.
Танқид ва қарама-қаршиликлар
Кўп марталик мос келмайдиган таърифлар
Ижтимоий дарвинизм кўплаб таърифларга эга ва уларнинг баъзилари бир-бирига мос келмайди. Бундан ташқари, ижтимоий дарвинизм муайян сиёсий тавсияларга олиб келмайдиган изчил бўлмаган фалсафа эканлиги учун танқид қилинган. Мисол учун, Оксфорд қисқа сиёсий луғатининг муаллифлари ёзадилар:
Ушбу атамадан оқилона ва изчил фойдаланишни йўлга қўйишнинг қийинлиги шундаки, табиий танланишнинг ва энг кучлилар омон қолишининг биология соҳасига мансублиги социология ёки сиёсатшуносликка ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ижтимоий дарвинист унинг тарафдорлари давлатнинг иқтисодиётга минимал аралашувини талаб қиладиган Laissez-faire каби назария ҳимоячиси ҳам, давлат социализми каби назария ҳимоячиси ҳам бўлиши мумкин. Ижтимоий дарвинист империализм ҳимоячиси ҳам, ўз мамлакати доирасида евгеника ҳимоячиси ҳам бўлиши мумкин.
Нацизм, евгеника, фашизм, империализм
Ижтимоий дарвинизм асосан индивидуализм устувор нуқтаи назар бўлиб чиққан либерал жамиятларда қўлланган. Ижтимоий дарвинизм тарафдорлари жамият тараққиёти индивидуалистик рақобатни рағбатлантиради, деб ҳисоблаганлар. Ижтимоий дарвинизмнинг яна бир шакли нацизм ва бошқа фашистик ҳаракатлар ғоявий асосларининг бир қисми эди. Бу шакл жамият учун ижтимоий буюртма сифатида энг кучлилар яшовчанлигини таклиф қилмади, балки давлат евгеника орқали одамлар кўпайишига қаратилган ирқий ва миллий кураш турини оқлади. Масалан, «Дарвин коллективизми» каби назарий йўналишлар вакиллари ўз қарашларини ижтимоий дарвинизмнинг индивидуалистик туридан ажратдилар.
Кейинчалик ижтимоий дарвинизм деб таърифланган баъзи 19-аср таълимотлари давлатнинг евгеника ва нацизмнинг ирқий назарияларини қўллаб-қувватлашини кутди. Танқидчилар кўпинча Чарльз Дарвин ғоялари ва ижтимоий дарвинизм ривожини ирқчилик, миллатчилик, империализм ва евгеникага боғлаб, ижтимоий дарвинизм фашизм ва нацистлар мафкурасининг устунларидан бирига айланганини таъкидлашган. Танқидчилар кўпинча нацистлар Германиясида концлагерлар ва газ камералари «сунъий танлаш» сиёсатини қўллашнинг оқибатлари одамларни охир-оқибат ижтимоий дарвинизмга қарши қаратиб қўйди, деб таъкидладилар.
Ижтимоий дарвинизм кўпинча миллатчилик ва империализм билан боғлиқ бўлган. Янги империализм даврида эволюция концепцияси «қуйи ирқларнинг ҳеч қандай қонунларсиз олий ирқлар томонидан» эксплуатация қилиниши оқлаган.
Элиталар ва кучли мамлакатлар ўз империяларини кенгайтиришда муваффақиятли бўлган оқ танли одамлардан иборат эди ва шу тариқа, бу кучли давлатлар ҳукмронлик учун курашда омон қолишлари керак эди. Насроний миссионерларни истисно қилганда, мустамлакалар аҳолисига нисбатан бу муносабат билан европаликлар камдан-кам ҳолларда ўз империялари таркибига кирган маҳаллий аҳолининг урф-одатлари ва тилларини қабул қилганлар.
Пётр Кропоткин: ўзаро ёрдам эволюция омили сифатида
Пётр Кропоткин 1902 йил «Ўзаро ёрдам эволюция омили сифатида» номли китобида Дарвин энг мослашувчан одамни энг кучли ёки энг ақлли одам сифатида таърифламагани, лекин энг мослашувчан одам бошқа одамлар билан ҳамкорлик қила оладиган одам бўлиши мумкинлигини тан олганини исботлаган. Кўпгина ҳайвонот жамиятларида «кураш ҳамкорлик билан алмаштирилади».
Дарвин у фанга киритган атама [эволюция] агарда у тор маънода – фақт алоҳида одамлар орасида яшаш воситалари учун фойдаланиладиган бўлса, ўзининг ягона тўғри маъносини олдиндан кўра билган. Дарвин машҳур асарининг энг бошида шуни қатъий туриб талаб қиладики, яшаш учун кураш битта жонзотнинг бошқалар учун ғамхўрлигини, жумладан, нафақат одам ҳаётини ҳимоя қилишни, балки бутун авлоди учун ҳаётда муваффақиятни таъминлашни ўз ичига олади. [Турларнинг келиб чикиши. iii, 62-бет, биринчи нашр.]
Дарвиннинг ўзи асосан атамани тор маънода фойдаланар экан, Дарвин ўз издошларини атаманинг тор маъносига ортиқча баҳо бериб хато қилишдан (ўзи бир марта хато қилган кўринади) огоҳлантирди. «Одамнинг келиб чиқиши ва жинсий танланиш» асарида Дарвин атаманинг кенг маъносини кўрсатиш учун баъзи кучли саҳифаларни тасвирлайди. Дарвин сон-саноқсиз ҳайвон жамиятларида яшаш учун кураш ҳамкорлик билан алмаштирилганлигини ва бу алмаштириш турларни яшаш учун энг яхши шароит билан таъминловчи ақлий ва ахлоқий қобилиятларнинг ривожланишига олиб келишини таъкидлади. Дарвиннинг ёзишича, бу ҳолатларда жисмоний жиҳатдан энг кучли ва айёрлар эмас, балки ўзаро бир-бирини қўллаб-қувватлаш учун бирлашишни ўрганганлар энг мослашган бўлиб чиқади. Дарвин «энг кўп сонли аъзоларни ўз ичига жамоалар ҳаммадан кўпроқ гуллаб-яшнайди ва энг кўп авлодларни тарбия қилади», деб ёзган эди. Барчанинг барчага қарши кураш тор мальтузиан концепциясидан келиб чиқадиган атама, шундай қилиб, Табиатни билганлар аклида долзарблигини йўқотган.
— П. А. Кропоткин. Ўзаро ёрдам ривожланиш омили сифатида
Ноам Хомский Кропоткининг қарашларини қисқача баён қилади:
Кропоткиннинг ғояси – бу ижтимоий дарвинизм ғояларининг умуман аксидир. Кропоткиннинг таъкидлашича, коммунизм томон ҳаракатни ривожлантириш, ишчиларнинг ишлаб чиқаришни назорат қилиши ва ҳ.к. ривожлантириш мақсадида Дарвиннинг ғоялари асосида ўзаро ёрдам ва ҳамкорликни кутишингиз лозим. Кропоткин ўз нуқтаи назарини исботламади. Кропоткиннинг ғоялари Герберт Спенсернинг ғояларига зид келади.
***
Социал-дарвинизм нима? Буни ҳамма билиши керак!
«Нормал одамнинг ҳеч қачон меҳнатлари зое кетмайди, агар кимдир қашшоқликдан чиқа олмаётган бўлса, у шунчаки аҳмоқ ёки дангаса. Ажаб бўпти».
«Ҳаётда ҳар доим энг кучли одам ўзига йўл топа олади ва бу нормал ҳолат ҳисобланади».
«Нима сабабдан мен, меҳнатсевар одам, ҳар қандай қаланғи-қасанғиларни боқишим керак?».
«Африка (ва Лотин Америкаси) халқлари доимо ёмон яшаб келган ва шундай бўлиб қолаверади, чунки бандитизм (босқинчилик) доим уларнинг қонида».
Атрофингизда: телевизор орқали, интернетда, дўстлар билан суҳбатда шундай суҳбатларни эшитганмисиз? Шунчаки «ҳаёт ҳақиқати», ҳаётда орттирилган донишмандликми?
Бу ғоя пайдо бўлганига анча бўлди. Бундан 74 йил олдин уларга ўнглаб бўлмас зарба берилди. Бироқ 1990-йиллар нимадир бошқача кетди ва мана 28 йилдан бери «энг кучлилар омон қолади» концепцияси сал кам норасмий давлат мафкурасига айланди.
Ижтимоий дарвинизм (социал-дарвинизм) – социологик назария бўлиб, унга кўра, Чарльз Дарвин томонидан табиатдан аниқланган яшаш учун курашда «энг кучлилар омон қолиши» ва «табиий танлов» тушунчалари инсонлар жамиятида ҳам амал қилмоқда.
Бу назариялар АҚШ ва Англияда 1870-йилларда пайдо бўлган. Ижтимоий дарвинчилар либерал капитализм шароитларида одамлар ўртасида мусобақанинг аҳамиятини таъкидлаган; ислоҳотчи дарвинизм эса ҳукуматнинг ижтимоий ривожланишга аралашуви тушунчасини, евгеника, ирқчилик, империализм, фашизм, нацизм ва миллий ёки ирқий гуруҳлар ўртасида кураш ғояларини ҳимоя қилган.
Социал-дарвинизм тамойиллари лессеферизм ва капиталистик иқтисодиётнинг асосий қоидаларига ўхшаб кетади: бу таълимотларнинг барчаси одамларни танлов олдига қўяди: «ёки сузасан, ёки чўкиб кетасан», капиталистик иқтисодиёт шароитларига мослаша олмаганлар «қуйи навли одамлар», деб тан олинган.
«Нима учун бу одамлар ҳақида хавотирдасиз? Хўш, майли, ўттиз миллион киши ўлиб кетади. Улар бозорга мослаша олмаганлар. Бу ҳақида ўйламанг – бошқалар туғилиб, катта бўлади». Анатолий Чубайс.
Бироқ кўпчилик биологлар ва тарихчилар социал-дарвинизм назарияси – натуралистик хатодир, чунки табиий танлов назарияси биологик ҳодисаларни тасвирлаш учун мўлжалланган ва инсонлар жамиятида фойдаланиш учун ахлоқий ҳуқуққа эга эмас, деб таъкидлаганлар. Ижтимоий дарвинизмнинг энг машҳур танқидчиларидан бири Питер Кропоткин эди. "Ўзаро ёрдам эволюция омили сифатида" (1902) асарида тирик табиатда ва инсоният жамиятида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам яшаш учун курашда рақобатдан кўра табиийроқ ҳодиса эканлигига далиллар келтиради.
Ўзининг ўта реакцион вариантларида социал-дарвинизм евгеника ва ирқчиликка яқин бўлиб, ҳукмрон синфлар, гуруҳлар ёки ирқларнинг ирсий хусусиятлари устунлигини асослаб беради, шунингдек, ташқи сиёсатда империализм ва милитаризмни оқлайди.
Бугунги кунда, ижтимоий дарвинизм назариясининг салбий баҳоланиши туфайли, айниқса, иккинчи Жаҳон уруши даврида нацистларнинг зулмидан сўнг, ўзларини ижтимоий дарвинистлар деб атайдиган одамлар кам қолди ва бу атама одатда ёмон суз сифатида қабул қилинади.
Машҳур социал-дарвинистлар:
Герберт Спенсер. «Ижтимоий организм» (1860);
Томас Мальтус. «Аҳоли ҳақида қонун тажрибаси» (1798);
Фрэнсис Гальтон. «Евгеника» атамасини киритган;
Фридрих Ницше;
Эрнст Геккель.
Абу Муслим таржимаси