loader
Foto

Руҳоний давлат раҳбарларини Наврўз байрами билан табриклади

Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний шанба куни Наврўз цивилизацияси мамлакатларига алоҳида мактубларида коронавирус эпидемияси ва унинг дунёда юзага келтирган кўплаб иқтисодий ва ижтимоий муаммоларига ишора қилиб,  янги йилда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик ҳамда коронавирус касаллигини назорат қилиш ва тугатиш билан Наврўз одамлар учун янги кунга айланиб, дунёдаги барча мамлакатларга бахт, қут-барака, соғлик ва тинчлик қайтишига умид билдирди.

Руҳонийнинг табрикномасида қуйидагилар келтирилган: Баҳор забардаст  рассом сингари табиатда турли расмлар солиб, заминнинг қалби ва жонида  ҳаёт ва покизалик руҳини яратади, ер куррасига  тароват ва гуллаш расмини ёяди. Меҳр-муҳаббатга лиммо-лим бу қадимий байрам --Наврўз  умид, қувонч, қайғудан халос бўлиш учун илҳом бахш этиб,   янгиланиш, янгича фикрлаш ва янгича яшаш учун бир баҳонадир.  

Эрон Ислом Республикаси Президентининг наврўз табригида келтирилишича:  "Умид қиламанки, биз одамлар ҳам табиат каби фаслнинг янгиланиши билан қалбимиз ва жонимизда янги баҳор яратиб, сустлик ва лоҳаслик ғуборларини артиб, жонимиз ва тафаккуримизнинг  сурури, танимизнинг соғлиги омилини таъминлаймиз".