loader
Foto

Ислом ва тараққиёт

Жавоб (Мубашшир Аҳмад): Бошдан айтиб қўяйлик; эътиқодга унинг эгалари амалига қараб ҳукм қилиш хато. Баъзида амал хато, эътиқод тўғри бўлиши мумкин. Мана шу томондан душманлар ислом динига кўпгина туҳматларни амалга оширмоқдалар. Чунки ўзларини исломга мансуб билган кўпчилик унинг таълимотларига бепарво бўлмоқдалар, диннинг асослари қолиб сиртини маҳкам ушламоқдалар ва дин номи билан жуда катта хатолар қилмоқдаларю

Агар эътиқодга ҳукм татбиқ воқеълигига қараб бўладиган бўлса, унда буни тўғри татбиқ қилганларга қараб ҳукм қилинсин. Зеро Ислом одамларни зулматлардан нурга олиб чиқадиган диндир. Уни аввалгилар тўғри фаҳмлаб, тшғри татбиқ этишган. Шунинг учун ҳам ҳукмрон ва қувватли бўлишган. Бунга тарих шоҳид. Бу тўғрида Аллоҳ шундай дейди: “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди.” (Нур сураси, 55-оят)

Ислом дини динлар хотимаси, расули пайғамбарларнинг охиргиси. Шундай бўлгач у барча замон ва маконларга салоҳиятли бўлиши керак. Бандаларини қиёмат кунигача рисолатсиз қолдириш Аллоҳнинг раҳматига лойиқ ишмас. Шу туфайли ўзгармас қадрияти соясида ислом тараққиёт билан ҳамқадам бўладиган унсур ва асослар билан келган.

Тараққиёт бир ҳолатдан бошқа яхши ҳолатга ўтишга асосланган фитрий интилишдир. Моддий ва маънавий камолотга йўналган ҳаракат сири мана шу инитилишдир. Умуман олганда барча динлар бу интилишни эътироф қилади. Фақат улар уни йўналтириб, тўғри йўлга солиб туради. Динларнинг ўзи ҳам тараққиётга мисол бўлади. Чунки улар ҳам хос бўлиб, ўзидан кейингиси олдингисини насх этаади, бекор қилади ва мукаммал бўлади. Сўнг ислом келиб у умумий бўлди. Исломнинг тараққиётга мувофиқлиги қуйидагиларда намоён бўлади:

У ҳар нарсада энг яхшисини олишга даъват этади: “Бас (эй Муҳаммад), Менинг бандаларимга — сўзга қулоқ тутиб, унинг энг гўзалига эргашадиган зотларга хушхабар беринг!”. (Зумар сураси, 17-18-оятлар) Афзалга етишиш осон экан ундан камига у қаноат этишга рози бўлмайди. Ҳадисда шундай келади: “Мўмин яхшиликдан то жаннатга бормагунча тўймайди”. Термизий ривояти.

Моддиётда бўлсин, ё руҳониётда ислом куч-қувватни улуғлайди. Ҳадисда келади: “Кучли мўмин Аллоҳгв кучсиз мўминдан яхши ва маҳбубдир. Ҳар яхшилик тўғрисида ўзингга фойда бўладиганга интил. Ожизлик қилма.” Муслим ривояти.

Агар бузуқ бўлса қадимга ёпишиб олишдан қайтарди. Аллоҳ бундайларнинг ёмонлиги ҳақида Зухруқ сурасининг 23-24 оятларида шундай дейди: “Шунингдек Биз сиздан илгари бирон қишлоқ-шаҳарга бирон огохлантиргувчи-пайғамбар юбормадик, магар (юборганимизда) у жойнинг боёнлари: «Албатта бизлар уларнинг изларидан эргашгувчидирмиз», деганлар. «Агар мен сизларга сизлар ота-боболарингизни (эътиқод қилган ҳолларида) топган диндан тўғрироқ динни келтирган бўлсам ҳам-а?» деганида, улар: «Албатта бизлар сизлар элчи қилиб юборилган динга кофирдирмиз», дедилар.”

Ислом ўзгармас асослари доирасида янгиланиш бўлишини эътироф этади. Ҳадисда келади: “Албатта Аллоҳ бу уммат учун ҳар юз йил бошида динларини янгилаб берадиган киши юборади”. Ҳоким ривояти.

Ислом тараққиётга асос сифатида илмга тарғиб этади ва илмлилар қадрини кўтаради. Бу тўғрида далиллар жуда кўп. Илмдан мурод дин доирасида шахс ва жамиятга фойда ҳар қандай билим тушунилади.

Исломнинг тараққиётга қарши эмас, балки тўғри муносабатда бўлинган замонлардаги каби ривожланиш ва ўсишга боис бўлишлиги ҳақида ҳар қанча гапириш мумкин. Шунингдек, мусулмонларнинг тараққиётдан ортдалиги сабаблари ҳам катта китоблар мавзуси. Бу каби муаммолар ўз ечимларини ислом таълимотлари асосида топиб келмоқда.