loader
Foto

Хитой ва Эрон 25 йиллик ҳамкорлик ҳақида битим имзолади

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И 27 март, шанба куни Теҳронда сиёсий, стратегик ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Ҳужжат 25 йил давомида амал қилади.

Битим имзоланишини шарҳлар экан, Эрон ташқи ишлар вазирлиги “Эрон-Хитой муносабатларининг чуқурлашувига жуда самарали ҳисса қўшиши мумкин”лигини таъкидлади. Ўз навбатида, Хитой Эрон билан шартномани “Янги Ипак йўли” мега - лойиҳасининг амалга оширилишини таъминлаши лозим бўлган One Belt, One Road ("бир камар, бир йўл") деб номланган стратегиянинг бир қисми деб билади.

Эронда Хитой билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимга танқид қилиниши

Эрон ва Хитой ўртасидаги келажакдаги келишувнинг асоси Хитой Президенти Си Цзинпиннинг 2016-йилда Теҳронга ташрифи чоғида қўйилди, унда ҳар икки мамлакат раҳбарлари транспорт, портлар эксплуатацияси, энергетика, саноат ва хизмат кўрсатиш каби соҳаларда қўшма ишларни ривожлантиришга келишиб олдилар. Ислом Республикасининг диний раҳбари Али Хамений кейинчалик Пекин билан ҳамкорликни "тўғри ва оқилона" қадам деб атади.

Бу орада Эрон парламентида Хитой билан шартнома имзолаш режалари аралаш реакциялар билан кутиб олинди. Танқиднинг сабаби, 2020 йилда Эрон собиқ Президенти Маҳмуд Аҳмадинежоднинг ҳукумат мамлакат аҳолисини хабардор қилмасдан туриб, "маълум бир хорижий куч билан 25 йилга мўлжалланган янги битим" ни музокара қилишга қарор қилгани ҳақидаги баёноти бўлди.

Бу танқидга жавоб берган Муҳаммад Жавод Зариф парламентда сўзга чиқиб, депутатларга бўлажак келишувнинг ҳеч қандай махфий протоколларга эга бўлмаслигига ва музокаралар тугаганидан сўнг жамоатчилик ҳужжат мазмуни ҳақида тўлиқ маълумот олишига ишонтирди. Эрон ташқи ишлар вазирининг бу ваъдасига қарамай, ҳозирча ХХР ва Эрон ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси тафсилотлари ҳақида жуда кам нарса маълум, дея таъкидламоқда AFP ахборот агентлиги.

Хитой ва Эрон ўртасидаги муносабатлар

Бугунги кунда Хитой Эрон Ислом Республикасининг энг муҳим савдо ҳамкори ҳисобланади. 2018 йил ўша пайтдаги президент Трамп раҳнамолигида, 2018 йилда Эрон билан ядровий шартномага риоя қилишдан бир томонлама бош тортгунига ва мамлакатга санкциялар жорий қилингунига қадар, Хитой Эроннинг дунёдаги энг йирик нефть харидори эди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР