Осиёнинг ушбу мамлакатида Халқаро ташкилот миссияси одамлар, жумладан, ҳарбийлар бебошлигининг қурбони бўлган вояга етмаганлар оммавий ҳалок бўлишидан «шок» ҳолатига тушганини маълум қилди.
БМТ зудлик билан зўравонликка барҳам бериш ва айбдорларни жазоашни талаб қилди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг хабар беришича, элликдан ортиқ одам ҳалок бўлган ва яна юзлаб одам жароҳатланган. Шу билан бир қаторда мамлакатда оммавий ҳибсга олишлар тўлқини давом этмоқда. БМТ ҳисоботида таъкидланишича, ҳарбийларнинг аҳолига нисбатан ноқонуний ҳаракатлари фақат уларнинг ноқонуний аҳволини оғирлаштиради.