loader
Foto

Дабдабали фиръавнлар шоуси билан фиръавнлар улуғланди

Лазер нурлари ёрдамида ёритилган юриш Таҳрир майдонидаги Миср музейидан Миср цивилизацияси Миллий музейигача давом этди. 22 Миср фиръавнларининг номлари тунги осмон бўйлаб чақнади. Маросимда 18 ҳукмдорнинг саркофаги қатнашди.

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ва бир гуруҳ юқори мартабали хорижий меҳмонлар томоша қилган миллион долларлик дабдабали маросим 18 та телеканал орқали эфирга узатилди.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, бундай улуғвор ва ажойиб намойишлар билан Миср ҳукмрон элитаси, афтидан, аҳолига фиръавнлар даври ва мамлакатда кучли ҳукмдорларга эга бўлишнинг аҳамиятини эслатишга қарор қилган. "Қадимги Миср тамаддуни маданият кашшофи эди. У қандай қилиб кучли давлат қуришни ҳаммадан олдин билган", - дейди фиръавнлар шоуси расмий шарҳловчиси кузатувчиларнинг маросим маъноси ҳақидаги фикрларини тасдиқлаб.

Тарихчи ва сиёсатшуносларнинг фикрича, фиръавнларни халққа кўрсатиш Миср миллатчилигини қўллаб-қувватлашга чақиришнинг бир туридир. Маълумки, Президент Ҳусни Муборакни ҳам Фиръавн деб аташган, ас-Сисий ҳам ўзини Фиръавн билан боғлиқ тасаввур қилишларини истамоқда, дейди кузатувчилар.

Шу билан бирга, Ислом нуқтаи назаридан, Фиръавн - салбий қиёфа, шунинг учун мисрликлар шанба кунги маросимни икки хил туйғулар билан қабул қилди, хабар қилади IslamNews сайти ТРТ World таянган ҳолда.

"Миср масжид ва черков манибарларидан туриб фиръавнларнинг ваҳшийлигини қоралашда давом этмоқда, аммо кейин фиръавнларнинг буюклигини нишонлаш учун кўчаларга чиқади", - дейди социолог Амро Али яққол қарама-қаршиликни таъкидлаб.