loader
Foto

Муслима шифокор жарроҳлик соҳасида инқилобий натижаларга эришди

Доктор Шафақ Шайх MBBS FRCS PhD колоректал ва умумий жарроҳлик соҳасида ишлайди. Абердин Қироллик касалхонасида ишлайдиган доктор Шайх иккита да Винчи роботини ва Мако роботлаштирилган қўли билан жарроҳлик тизимини жорий этди.

"Ўртача, беморлар роботлаштирилган операциядан кейин шифохонада камроқ қолади, тезроқ тузалиб кетади, уларга камроқ оғриқсизлантириш ва камроқ анестезия керак бўлади", - дейди муслима шифокор.

Роботлар билан ишлагандан кейин жарроҳларнинг фикри жуда ижобий бўлди.

"Жарроҳлар сўнгги олти йил давомида биринчи да Винчи роботимиздан фойдаланишди ва ўша пайтда биз беморлар учун фойда кўрдик..." дейди маслаҳатчи жарроҳ Жюстин Ройл.