loader
Foto

Туркистон туркийлар дунёсининг маънавий пойтахти деб эълон қилинди

31 март куни Туркистон шаҳрида Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва кузатувчи мақомида Венгрияни ўз ичига олган туркий тилларда сўлашувчи давлатлар ҳамкорлик кенгаши (туркийлар кенгаши) давлат раҳбарларининг норасмий саммити онлайн тарзда ўтказилди. Саммит мавзуси “Туркистон: туркийлар дунёсининг маънавий пойтахтларидан бири”, деб эълон қилинди. Илгари анжуман офлайн режимда ўтказилиши тахмин қилинган эди, бироқ коронавируснинг учинчи тўлқини бу режаларнинг амалга ошишига йўл қўймади.

Саммитда сиёсий баёнотлардан ташқари туркий давлатлар ўртасидаги маданий ўзаро алоқаларни ривожлантириш билан боғлиқ қатор қарорлар қабул қилинди ва натижада “Туркий тилларда сўзлашувчи мамлакатлар ҳамкорлик Кенгашининг Туркистон норасмий саммити Декларацияси” эълон қилинди.

У Наврўз - табиатнинг янгиланиши ва янги ҳаётнинг бошланишини англатувчи байрам билан табриклашдан бошланади. Шундан кейин сўнгги йилларда туркий тилларда сўзлашувчи давлатлар томонидан амалга оширилган муҳим сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт янада кенг ёритилиб, туркий дунёда кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг юксак қиммати таъкидланди. Томонлар, шунингдек, туркий давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мажбуриятини қабул қилиш ҳақида ҳам гапирдилар.

“Декларация”да Туркистонга туркийлар дунёсининг маънавий пойтахтларидан бири мақоми берилиши эълон қилинди. Бу шаҳар асрлар давомида минтақанинг маънавий, сиёсий ва савдо маркази бўлиб келган. Бу ерда Ўрта Осиёни исломлаштиришга муҳим ҳисса қўшган туркий оламнинг маънавий раҳнамоси Хўжа Аҳмад Яссавий яшаган. Унинг мақбараси ҳозирги кунгача вилоятнинг асосий қадамжоларидан бири бўлиб қолмоқда.

Туркистон декларациясида таъкидланганидек, келажакда бошқа шаҳарларга ҳам худди шундай мақом берилиши мумкин.

 Мутафаккир, давлат арбоби ва шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги шарафига “Илм-фан, таълим, адабиёт, санъат, ижтимоий соҳада ютуқларни тарғиб этиш ва туркий тилларда сўзлашувчи халқлар бирлигини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларни рағбатлантириш учун” унинг номида мукофот тасдиқлангани эълон қилинди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шундай ташаббус билан чиқди. У, шунингдек, Туркийлар Кенгаши давлатларида жойлашган муқаддас жойларга зиёратларни ташкил қилиш учун бутун бир дастур таклиф қилди.

Кенгашга аъзо давлатларнинг тегишли муассасаларига 2021 йилда турк дунёсининг бошқа атоқли намояндалари шарафига нишонланадиган юбилейлар ва тадбирлар ташкил этиш топширилди: атоқли шоир, файласуф ва давлат арбоби Юсуф Баласоғуний таваллудининг 1005 йиллиги; Низомий Ганжавий таваллудининг 880 йиллиги; турк шоири Юнус Эмре юбилейи; Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги; қозоқ шоири, оқин Жамбул Жабаев таваллудининг 175 йиллиги; қозоқ жамоат арбоби Алихан Букейханов таваллудининг 155 йиллиги; қирғиз тилшуноси ва туркологи Кусеин Карасаев таваллудининг 120 йиллиги…

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Қозоғистонда ер ости масжиди қуриламоқда