loader
Foto

Қозоғистонда ер ости масжиди қуриламоқда

Ҳозирда ер ости масжиди ва мадраса пойдевори қўйилмоқда. 0,86 гектар майдонда жойлашган масжиднинг майдони 2300 квадрат метрни ташкил қилади. Қурилиш ишлари ўтган йилнинг октябрь ойида бошланган.

Жорий йилнинг ёз ойларида объект фойдаланишга топширилиши керак. Бу йил Қуръон қорилари ва бўлажак дин арбобларини тайёрлаш учун мадраса очилиши режалаштирилган. Ер ости масжиди ёнида қурилаётган мадрасанинг майдони 1282,8 квадрат метрни ташкил қилади.

Маънавият маркази тадбиркорлар ва мусулмонларнинг хайрия маблағлари ҳисобидан барпо этилмоқда. Ҳар ким бунга ҳисса қўшиши мумкин. "Килует" маънавият марказининг номи қадимги ер ости масжиди номидан олинган бўлиб, ривоятларга кўра, 12-асрда сўфийлар шоири ва маънавият пешвоси Хўжа Аҳмад Яссавий томонидан қурилган.

Унинг номи "ёлғиз сажда қилиш" деган маънони англатади. Ярми ер юзасидан пастда жойлашган бу масжидда яккахон намоз ўқиш учун махсус хона бор эди.