loader
Foto

Қуръон мавзулари: биринчи оқшом, биринчи жуз...

Қуръоннинг барча маънолари 7 оятга жамланган сура. Ичида Аллоҳнинг Зоти, Қиёмат ҳақиқати, фақат кимга ибодат қилиниши, Тўғри йўл неъматини сўраш дуоси, Тўғри йўлдагиларнинг йўлини сўраш, ғазабга учраган ва адашиб кетганлар йўлидан сақлашни сўраш.



2-бет. Бақара сурасининг бошланиши...

Бу Китобнинг ҳақиқати. Мўмин мусулмон нимага имон келтиради ва қандай амаллар қилади. Ҳақиқий мувафаққият нима ва унга қандай эришилади.



3-бет

Ҳақиқатни била туриб юз ўгирганлар ҳақида икки оят... Мунофиқ (сиртида мўмин, ичида динсиз) кимсаларнинг сифатлари, сўзлари, амалларини фош қиладиган оятлар.



4-бет

Мунофиқликнинг табиат ҳодисалари орқали таъсирли тамсили... Ҳар бир киши учун ўзида бу сифатлар асоратлари бор йўқлиги ҳақида тафаккурга ундайди.

Аллоҳ барча инсонларга мурожаати: Ўзини танитади, Буюк Амр ва Қатъий қайтариқни етказади.

Қуръондан шубҳаланувчилар учун чақириқ.



5-бет

Имон келтирганлар ва яхши ишлар қилганлар учун гўзал башорат.

Аллоҳ мисоллар келтириш усули ҳақида хабар.

Аллоҳга берилган аҳдларини бузувчиларга мурожаат.

Аллоҳ Ўз сифатларини одамларга танитиб, барча нарсалардан хабардорлигини эслатиши.



6-бет

Инсоният тарихининг бошланиши. Одам алайҳиссаломнинг яратилишидан мақсад.

Одамга ато қилинган илми билан мукаррам қилиниши.

Иблис исёни. Дарахт воқеаси. Одам (ас), завжаларининг ва иблиснинг Ерга хайдалиши. Одам ато (ас) гўзал тавба дуолари.



7-бет

Одам (ас) авлодларига Ҳидоят нозил қилиниши, унга эргашганларга нима мукофот, юз ўгирганлар қандай аҳволга тушишлари ҳақида хабар.

Бани Исроилга Аллоҳ ато қилган неъматларини эслатиш мурожаатлари.

Ҳидоятдан юз ўгиришнинг кўринишлари ҳақида ибратли эслатма: Динни сотиш, ҳақни ботил либосига буркаш ва ҳақни яширишнинг оқибатини эслатиш.

Намозга, закотга буйруқ. Жамоат намози аҳамияти. Одамларни яхшиликка чақирганда ўзини ҳам унутмаслик. Китоб ўқиганда холис бўлиб ақлни ишлатиш. Намоз ва сабр билан Аллоҳдан мадад сўраш.

Бани Исроилга ато қилинган неъмат ҳақида яна эслатма. Қиёматда нафснинг ҳолати ҳақида.



8-бет

Мусо (а.с.) Фиръавн зулмидан қутқарилиши. Мусо (а.с.) ато қилинган Китоб ва Фурқон неъмати. Мусо (ас) ўз қавмига бузоқ воқеаси билан боғлиқ жиноятларига нисбатан мурожаатлари. Мусо (а.с.) қавми Аллоҳнинг неъматларни кўра туриб, шаккоклик қилишлари.



9-бет

Мусо (а.с.) ва қавмлари билан бўлган баъзи воқеалар, кеинги авлоднинг пайғамбарларга қилган жиноятлари. Неъматларга ношукурлик ва шаккоклик оқибати. (Мусулмонлар ҳам бу хатоларни қайтариб қўймасликлари учун огоҳлантириш!)



10-бет

Аллоҳ ва қиёмат кунига имон келтирган ва солиҳ амаллар қилган мўминлар, яҳудийлар, насронийлар ва собеинларни Аллоҳ мукофотлаши.

Аллоҳ ва Бани Исроил ўртасида аҳдлашув.

Шанба куни воқеаси ва маймунлар.

"Сигир" воқеаси. Хийла мақсади билан динда кўп савол беришнинг ёмонлигини кўрсатувчи ибратли воқеа.



11-бет

"Сигир" воқеаси давоми. Булоқ воқеаси. Мунофиқларнинг одатлари. Ақлни ишлатишга тарғиб.



12-бет

Билимсиз уммийлар, хаёлпарастлик билан дин ҳақида гапирадиганлар, ўз қўли билан диний китобларни ўзгартирадиганлар ҳақида. Нотўғри, сохта ақидаларни йўққа чиварувчи ҳақиқат хабари.

Бани Исроил билан аҳдлашганда Аллоҳ берган буйруқлари: тавҳид ва солиҳ амаллар. Оз сонли кишилардан бошқа кўпчилиги аҳдни бузиб эски ҳолига қайтгани ҳақида.



13-бет

Ўз кирдикорларига мослаштириш мақсадида динни бузиб талқин қилиш ва хатто пайғамбарларни, ҳақ эгаларини таъқиб қилиш, ўлдиришгача борганликлари ҳақида. Бу охиратини сотиб дунё сотиб олишликдан эканлиги. Аллоҳ буни кўриб туриши ва жазолаши. Ҳидоят қалбга кирмаётганига айтиладиган баҳоналарнинг ботиллиги фош этилиши.



14-бет

Нозил бўлаётган ваҳийнинг баъзисини олиб, баъзисига куфр келтиришлари. Бунга сабаб уларнинг ҳасад ва дунёвий манфаатдорликлари. Аллоҳнинг ғазаби. Ҳидоятни қабул қилмасликка айтиладиган баҳонанинг фош этилиши. Бузоққа сиғиниш ва катта аҳдни бузиш воқеасидан ибратлар.



15-бет

Динда адашишнинг асосий сабаби охиратни эмас дунёни устун тутиш эканлиги. Жаброил фариштани душман тутганларга хитоб. Диний илми бўла туриб, ҳақатни кўра туриб ваҳийга нисабатан мутакаббирлик қилаётганлар ҳақида. Аниқ равшан оятларни инкор қилувчилар кимлиги ҳақида.



16-бет

Сулаймон (ас), шайтонлар, сеҳр, Бобилга тушган икки фаришта воқеаси… Сеҳр, иссиқ совуқ қилишнинг куфр эканлиги.

Имон келтирганлар учун одоб сақлаш ҳақида хитоб.

Ваҳийнинг ҳақиқат эканлигини била туриб қабул қилмаган аҳли китоб ва мушриклар бу неъматнинг мусулмонларга берилаётганини ёмон кўришлари.

Ваҳий неъмати Аллоҳнинг буюк фазли эканлиги



17-бет

Аллоҳнинг хоҳлайдиган оятларни насҳ қилиш ва алмаштириши. Аллоҳ барча нарсаларга қодир.

Осмону ер мулки Аллоҳники ва Ундан бошқа Дўст ва Ёрдамчи бўлмаслиги. Мусо (а.с.) қавмига ўхшаб нолойиқ саволлар бермаслик.

Нима сабабдан аҳли китоблар мўминларни динидан қайтишни истайдилар? Уларга қандай муносабатда бўлиш керак?

Намоз ва закотга тарғиб.

Жаннатга кимлар кириши ҳақидаги бахсга узил кесил жавоб.



18-бет

Яҳудийлар ва насронийлар ўртасидаги бахслар.

Аллоҳнинг масжидлари ҳақида. Масжидлардан тўсувчилар ва бузмоқчи бўлганларнинг бу дунё ва охиратда хор бўлишлари

Машриқ ва мағриб эгаси. Аллоҳнинг юзи ва барча нарсаларни қамраб олувчи билими.

"Аллоҳнинг фарзанди бўлган" дейдиганларга раддия жавоб.

Мўжиза талаб қилувчиларга раддия жавоб.

Аллоҳнинг пайғамбаримиз (сав)га хитоби.



19-бет

Аллоҳнинг ҳидоятини ушлаш ва аҳли китоб бундан норози бўлиши.

Ҳақ билан ўз муқаддас китобларини тиловат қилувчи аҳли китоблар Қуръонга имон келтирадилар.

Бани Исроилга Аллоҳ ато қилган неъматлар, фазилатлар ҳақида ва ҳисоб куни ҳақида эслатиш.

Аллоҳнинг Ибрҳим (а.с.) ва Исмоил (а.с.)га амри.

Иброҳим (а.с.) Байтуллоҳни қуришлари ва Аллоҳга зурриётлар ҳақида дуолари. Аллоҳнинг бунга жавоби.



20-бет

Иброҳим (а.с.) ўғиллари билан кеинги авлодлар ҳаққига қилган дуолари.

Кимлар Иброҳим (а.с.) миллатидан юз ўгиради?

Иброҳим (а.с.) ва Ёқуб (а.с.) ўғилларига фақат Аллоҳга ибодат қилиш, мусулмон бўлиш ҳақида васиятлари.

Уларнинг ўтиб кетган бир умматлиги, ҳар бир уммат ўзи учун сўралишлиги.



21-бет

Иброҳим (а.с.) - ҳаниф миллати.

Пайғамбарлар номлари ва ягона дини.

Ҳақиқий имон Муҳаммад (сав)имон қилгандек бўлади. Аллоҳ бўёғи.

Пайғамбарлар ва дин мавзусида тортишувчиларга жавоб.

Пайғамбарлар ўтиб кетган бир умматлиги, ҳар бир уммат ўзи учун сўралишиши.

Жамшид Муслимов