loader
Foto

Қуръон мавзулари: иккинчи оқшом, иккинчи жуз...

23-бет

Китоб аҳли пағамбарни ўз болаларидек танишлари, айримлари ҳақиқатни яширадилар.

Юзни қибла тараф қаратиш.

Қандай инсон пайғамбар бўлиб келган.

Имон келтирганларга хитоб: зикр, шукр қилиш, Аллоҳ неъматларини инкор қилмаслик

Сабр ва намоз билан Аллоҳдан мадад сўраш.

Аллоҳ сабр қилувчилар билан бирга.



24-бет

Аллоҳ йўлида қатл қилинганларни ўлган демаслик

Бу дунё синовлари

Сабрли инсонлар таърифи ва Аллоҳнинг мукофотлари

"Иннаа лиллаҳи ва инна илийҳи рожиъун" дейдилар сабр қилувчилар

(«Албатта биз Аллоҳникимиз ва албатта унга қайтажакмиз»)

Сафо, Марфо ҳақида ва Ҳаж арконлари

Тавба қилишга тарғиб

Куфр келтирганлар аҳволи

Аллоҳ ягона Илоҳ ва унинг Раҳмон ва Раҳим исм сифатлари



25-бет

Аллоҳ яратган осмон, ер, сув, шамоллар, денгиз, кема.... ақл эгалари учун белгилар.

Аллоҳга шерик тутадиганлар золимлиги

Имон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқлиги

Қиёматда кофирлар ҳасратлари

Аллоҳнинг одамларга нидоси: ҳалол, пок нарсаларни еиш ва шайтон изидан юрмаслик

Шайтон фаҳш ишларга ва Аллоҳ ҳусусида одамлар билмаган нарсаларни гапиришга буюради



26-бет

Аллоҳ амрига ота-боболари қолдирган урфодатларни қарши қўядиганлар

Куфр келтирадиганлар сифати

Аллоҳнинг мўминларга нидоси: пок нарсаларни еишга ва шукур қилишга амри.

Ҳаром қилинган: чўчқа гўшти, ўлимтик, қон... Мажбур ҳолатларга истисно

Аллоҳ китобида нозил бўлган ҳақиқатларни яширувчилар, арзонга сотувчиларнинг ҳолати ва Аллоҳнинг жазоси. Ҳидоятни сотиб ўрнига залолат олувчилар, Аллоҳнинг китоби ҳусусида ихтилоф қилувчилар.



27-бет

Яхшилик ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтиришдир.

Яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга бериш, намозни қоим қилиш, закот бериш.

Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга, ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир.

Қасос олиш ҳукми ва кечириш шартлари.

Қасоснинг ҳикмати

Васият қилиш ҳукми ва омонатдорлик



28-бет

Васият ва ислоҳ қилиш.

Рўзанинг фарзлиги, кунлари, маъзур ҳолатларда тутмаслик мумкинлиги.

Рамазон ойида Қуръон нозил бўлганлиги.

Аллоҳ бандаларига енгиллик бўлишини хоҳлаши.

Беморалар ва сафардагилар рўзаси.

Аллоҳнинг бандаларига яқинлиги, дуоларини истажоб қилиши. Бандалари ҳам ҳидоятни лозим тутиб, Аллоҳнинг чақириғига жавоб беришлари лозимлиги.



29-бет

Рўза тутиш ва эътикоф аҳкомлари.

Биров молларини ботил билан емаслик.

Ҳилол ойлар билан ҳаж мавсумини аниқлаш. Ҳажан қайтиш одоби, ҳурфотларнинг ботиллиги.

Уруш қилувчиларга қарши Аллоҳ йўлида уруш қилиш. Урушда тажовузкорлик қилмаслик, Аллоҳ тажовузкорларни ёмон кўриши.



30-бет

Урушда душман билан бўладиган муомила

Урушдан тўхташ

Қасос олиш ва тақво қилиш. Аллоҳ тақводорлар билан.

Ҳаж, умра, қурбонлик қилиш.

Аллоҳдан тақво қилиш, унинг иқоби шиддатли эканлиги.



31-бет

Ҳаж қилиш ҳақида.

Тақво озуқаси.

Ишларда Аллоҳдан фазл сўраш.

Зикр қилиш, истиғфор айтишга тарғиб.

Аллоҳдан дунё ва охират яхшиликларини сўраб дуо қилиш яхшилиги.



32-бет

Ташриқ кунлари

Ажаблантириб капирадиган ҳусуматчи, фасодчилар, мутакаббир шахслар ҳақида.

Аллоҳ учун жонини сотадиганлар ва Аллоҳнинг меҳрибонлиги қозонадиганлар.

Аллоҳнинг имон келтирганларга нидоси: Исломга тўлиғигача киринг! Шайтон изиданг юрманг! Очиқ баёнотлар келганда қабул қилиш. Барча ишлар Аллоҳга қайтиши.



33-бет

Бани Исроилдан эслатма. Аллоҳ неъматларини ўзгартирувчилар. Куфр келтирганлар учун дунё зийнатлиги, уларнинг масхаралари. Қиёматда тақводорлар устун бўлиши.

Аллоҳ хоҳлаганига беҳсоб ризқ бериши. Одамлар бир миллат бўлганликлари. Набийларнинг юборилиши. Аллоҳ кимни ҳидоятлайди.

Мусибатлар ҳикмати. Нусрат қачон келади? Нафақа кимларга қилинади. Аллоҳ яхшиликларни билиши.



34-бет

Уруш ҳақида оятлар. Ҳижрат.

Аллоҳнинг раҳматидан умидворлар.

Аллоҳ мағфиратли, раҳматлидир.

Қимор ва арок ҳақида саволга жавоб.

Инфоқ ҳақида саволга жавоб.



35-бет

Никоҳ ҳукмлари.

Ҳайз масаласи.

Эр-хотин ўртасидаги муносабатлар. Тақво.

Қасамлар ислоҳ ва тақвога тўсиқ қилинмаслиги.

Аллоҳ эшитгувчи, билгувчилиги.



36-бет

Қасамлар ҳақида.

Талоқ, ийла масалалари.



37-бет

Талоқда хотинларга яхшилик қилиш.

Эмизиш муддати ҳақида.

Ҳеч бир жонга имкондан ташқари таклиф бўлмайди. Она ҳам, ота ҳам боласи сабабидан зарар тортмасин.

Тақвога тарғиб.



38-бет

Идда муддати ва одоблари

Талоқда маҳринг ҳукми. Ажрашувчилар ўртасидаги яхшиликни унутмаслик.

Аллоҳ амалларингизни кўриб турувчи.



39-бет

Намозларни ва ўрта намозни асраш.

Ҳушуъ, хузуъ намозда. Хавф намози. Вафот этганда жуфтлар.

Талоқ қилинган аёллар. Аллоҳ оятларини шундай баён қилади. Ақлни ишлатиш.

Катта бир қавм ўлимдан қўрқиб ватанини тарк этганлиги ҳақида.

Аллоҳнинг йўлида жанг қилиш. Аллоҳга яхши қарз бериш ва Аллоҳ берганини кўп марта кўпайтириб беради. Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва Унгагина қайиш.



40-бет

Мусо (а.с.)дан кейинги қавм золимлар билан урушмоқчилиги. Подшоҳ тайинланиши борасида пайғамбар билан тортишув. Мусо ва Ҳорун аҳлидан қолган сакинани фаришталар кўтариб келиши.



41-бет

Подшоҳ ўз аскарларини синаши. Кўп сонли ва кучли душман билан рўбарў бўлишганда аскарлар дуоси. Довуд (а.с.) билан Жолут жанги.

Аллоҳнинг оятлари ҳақ ила тиловат қилиниши. Муҳаммад (сав) пайғамбарлардан эканлиги.

Жамшид Муслимов