«Эй Аллоҳнинг расули! Қиёмат куни Роббимизни кўрамизми?» дейишди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Тўлиной кечасида ойни кўришда зарар топасизларми?» дедилар.
«Йўқ! Эй Аллоҳнинг расули!» дейишди.
«Булут йўқ бўлганда қуёшни кўришда зарар топсизларми?» дедилар.
«Йўқ! Эй Аллоҳнинг расули!» дейишди.
«Албатта, сизлар У зотни ана шундоқ кўрасизлар. Аллоҳ қиёмат куни одамларни жамлаб туриб «Ким нимага ибодат қилган бўлса, ўшанга эргашсин» дейди. Қуёшга ибодат қилиб юрган куёшга эргашади. Ойга га ибодат қилиб юрган ойга эргашади. Тоғутларга ибодат қилиб юрган тоғутларга эргашади. Ва ушбу уммат қолади. Унинг ичида мунофиқлари ҳам бўлади. Аллоҳ таборака ва таоло уларнинг олдига улар танийдиган сувратдан бошқа сувратда келиб:
«Мен Роббингизман!» дейди.
«Сенинг шаррингдан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Роббимиз ҳузуримизга келгунча мана шу жойимизда тураверамиз. Қачон Роббимиз келса, уни таниймиз», дейишади.
Шунда Аллоҳ таоло уларнинг олдига ўзлари танийдиган сувратда келади ва:
«Мен Роббингизман!» дейди.
«Сен Рообимизсан!» дейишади ва У зотга эргашишишади. Жаҳаннам устига сирот қурилади. Мен ўз умматим ила ундан биринчи бўлиб ўтаман. У кунда расуллардан бошқа ҳеч гапирмайди. У кунда расулларнинг дуоси «Эй Аллоҳим! Саломат қил! Саломат қил!» бўлур. Жаҳаннамда Саъдоннинг тиконига ўхшаш омбилар бўлур. Саъдонни кўрганмисизлар?» дедилар.
«Ҳа! Эй Аллоҳнинг расули!» дейишди.
«Албатта, улар Саъдоннинг тиконига ўхшаш бўлади. Фақатгина унинг катталиги қадарини Аллоҳдан бошқа билмайди. Одамларни амаллари сабабли илиб олади. Улардан баъзилари амали туфайли ҳалокатга учрайди. Баъзилари ўтиб ке-тиб нажот топади. Аллоҳ бандалар ўртасида ҳукм чиқаришдан фориғ бўлиб, Ўз раҳмати ила Ўзи ирода қилганларни чиқаришни истаганда, Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган, Аллоҳ таоло уни раҳмат қилишни ирода қилган, лаа илаҳа иллаллоҳуни айтгандан баъзиларини дўзахдан чиқаришни фаришталарга амр қилади. Бас, (фаришталар) уларни дўзах ичида сажда-нинг асаридан таниб оладилар ва дўзахдан чиқариб оладилар. Улар куйиб кўмирга айланган бўладилар. Уларнинг устидан ҳаёт суви қуйилади. Шунда улар селхонадан униб чиққан дондек ўсб чиқадилар. Сўнгра Аллоҳ бандалар орасида ҳукм чиқаришдан фориғ бўлади. Шунда дўзахга қараб турган бир киши қолади. Ўша аҳли жаннатдан жаннатга охирги кирган одам бўлади. Бас, у:
«Эй Роббим! Юзимни дўзахдан бур. Унинг ша-моли мени ҳалок қилди. Унинг олови мени куй-дирди» дейди ва Аллоҳга хоҳлаганича дуо қилади.
Шунда Аллоҳ таборака ва таоло: «Сенга ўшани қилсам, ундан бошқани сўрашни ҳам истайсанми?» дейди.
«Сендан бундан бошқани сўрамайман», дейди ва Роббисига Аллоҳ хоҳлаганича аҳдлар ва мийсоқлар беради. Шунда Аллоҳ унинг юзини дўзахдан ўгиради. Қачонки у жаннатга юзланиб уни кўрганида Аллоҳ истаганича сукут сақлайди ва сўнгра:
«Эй Роббим! Мени жаннатнинг эшигига олиб бор», дейди.
Шунда Аллоҳ унга:
«Шўринг қурисин! Менга берган нарсамдан бошқани сўрамаслик ҳақида аҳдлар ва мийсоқлар бермаган эдингми?! Эй Одам боласи! Қанчалар ҳам бевафосан-а!» дейди.
У «Эй Роббим!» дея Аллоҳга дуолар қилади. Охири У зот унга:
«Сенга ўшани берсам, эҳтимол ундан бошқани сўрарсан?» дейди.
«Иззтинг ила қасамки, йўқ!» дейди ва Робби-сига Аллоҳ хоҳлаганича аҳдлар ва мийсоқлар бе-ради. Кейин У зот уни жаннат эшиги олдига олиб боради. У жаннат эшиги олдида турганида жан-нат унга кенгаяди. Бас, ундаги яхшилик ва сурур-ни кўради. Сўнг Аллоҳ хоҳлаганича сукут сақлаб туради-да:
«Эй Роббим! Мени жаннатга кирит!» дейди.
Шунда Аллоҳ таборака ва таоло унга:
«Шўринг қурисин! Менга берган нарсамдан бошқани сўрамаслик ҳақида аҳдлар ва мийсоқлар бермаган эдингми?! Эй Одам боласи! Қанчалар ҳам бевафосан-а!» дейди.
«Эй Роббим! Халқингнинг энг бадбахти бўлмайин», дейди-да Аллоҳга дуо қилишда бар-давом бўлади. Охири Аллоҳ таборака ва таоло ундан кулиб юборади. Аллоҳ ундан кула туриб «жаннатга кир» дейди. У жаннатга кирганда, Аллоҳ унга «орзу қил» дейди. У Роббисидан сўрайди ва орзу қилади. Ҳаттоки Аллоҳ унга уларни, буларни эслатади. Токи унинг орзулари тугаганда Аллоҳ таоло «Ўшанинг ҳаммаси ва у билан бирга яна шунча нарса сенга бўлсин», дей-ди.
Абу Ҳурайра бу ҳадисни айтганда Абу Саъид ўтирган эди. Бас, у «шаҳодат бераманки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Ўшанинг ҳаммаси ва у билан бирга унинг ўн баробари сен-га бўлсин» деганларини ёдлаб олганман», деди.
Шунда Абу Ҳурайра:
«Мен фақатгина «Ўшанинг ҳаммаси ва у би-лан бирга яна шунча нарса сенга бўлсин»ни ёд олганман», деди».
Муслим ва Бухорий ривоят қилган.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Аллоҳ аҳли жаннатни жаннатга киритади. Кимни хоҳласа раҳмати ила киритади. У зот дўзах аҳлини дўзахга киритади ва сўнгра:
«Назар солинглар! Кимнинг қалбида ачитқи уриғи оғирлигича иймонни топсангиз, уни чиқариб олинг», дейди.
Бас, ундан кўмир бўлган ҳолларида чиқариладилар. Улар куйиб қоп-қора бўлиб кетган бўладилар. Сўнгра ҳаёт ёки ҳаё дарёсига ташланадилар. Бас, улар худди селхонада униб чиққан дондек униб чиқадилар. Кўрганмисизлар, унинг сарбиш ва эгри бўлиб чиқишини?» дедилар».
Муслим ва Бухорий ривоят қилган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аммо дўзах аҳли, унга аҳл бўлганларидан кейин унда ўлиб ўлик бўлмайдилар ва тирилиб тирик бўлмайдилар. Лекин гуноҳлари ёки хато-лари туфайли оловга дучор бўлган одам бўладилар. Бас, уларни бир ўлдирди. Токи улар кўмир бўлганларида шафоатга изн берилди. Уларни жамоат жамоат қилиб келтирилди. Сўнгра жаннат анҳорларига сочиб юборилдилар. Сўнгра «эй аҳли жаннатлар, уларга сув қуйинглар» дей-илди. Бас, селхонада ўсган дон каби ўсиб чиқурлар», дедилар.
Шунда ҳозир бўлганлардан баъзилари:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам худди саҳрода бўлганга ўхшайдилар-а!» деди».
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким лаа илаҳа иллаллоҳуни айтган ва қалбида яхшиликдан арпача дони вазнида бўлган одам дўзахдан чиқади. Сўнгра дўзахдан ким лаа илаҳа иллаллоҳуни айтган ва қалбида яхшилик-дан буғдой дони вазнича бўлган одам дўзахдан чиқади. Сўнгра дўзахдан ким лаа илаҳа иллаллоҳуни айтган ва қалбида яхшиликдан жу-хори вазнича бўлган одам дўзахдан чиқади», де-дилар».
Иккисини Муслим ва Термизий ривоят қилган.