loader
Foto

Қуръон мавзулари: бешинчи оқшом, бешинчи жуз...

Солиҳа аёллар эрларига тегишли нарсаларни оилаларида бўлмаганларида Аллоҳнинг ҳифзи билан мухофаза қиладилар.

Эркаклар аёлларини тарбиялашлари. Аллоҳ Ўзининг буюклик ва устунлик сифатларини эслатди.

Эр ва хотин ўртасини ислоҳ қилишда иккала тарафдан ҳакамлар тайинлаш услуби. Аллоҳ билгувчи ва хабардор.

Аллоҳга ширк келтирмай ибодат қилиш. Ота онага яхшиликка, қариндошларга, етимларга, ён қўшниларга, мискинларга, мусофирчиликда қийналганларга, қулларга яхшилик қилишга амр.

Аллоҳ ўзларини юқори тутувчи, одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмайди. Бундай одамлар ўзлари бахил, бошқаларни бахиллика чақиришади ва Аллоҳ фазлидан берган нарсаларни яширишади. Кофирларга хорловчи азоб тайин қилинган.



85-бет

Бу мутакаббирлар имонсизликлари сабаби риёкорлик билан мол сарфлайдилар. Улар шайтонга яқин.

Аллоҳ зулм қилмас, қилинган яхшиликни кўпайтириб қайтаради.

Куфр келтирганлар ва пайғамбарга исён қилганлар қиёматда тупроққа қорилишни истайдилар.

Имон келтирганларга хитоб: маст бўлмаган ҳолда намозга туриш, таҳорат, ғусл, таяммум аҳкомлари.

Китобдан насиба олганларнинг залолатни сотиб олишлари ва бошқаларни ҳам адаштиришлари хабари.



86-бет

Аллоҳ душманларни билур.

Валийликка Аллоҳ кифоя.

Нусрат ҳам фақат Аллоҳдан.

Яҳудийлардан баъзилари тилларини буриб калималарни ўзгартиришлари ва шу сабаб лаънатланишлари.

Китоб аҳлига хитоб: Аллоҳнинг динига қайтиш.

Китоб аҳлининг ёлғонлари ва бўҳтонларини фош қилиш.



87-бет

Китоб аҳлининг ёмон сифатлари ва куфрлари баёни. Дўзаҳда жазолари.

Имон келтириб, солиҳ амал қилганлар жаннат неъматлари билан абадий бўладилар.

Аллоҳнинг омонат ва адолатли ҳукм қилишга буйруқ. Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчидир.

Имон келтирганларга хитоб: Аллоҳга итоат қилиш, пайғамбарига итоат қилиш ва ўзларидан чиққан ишбошларга. Ихтилоф ҳолатида энг яхши ечим: масалани Аллоҳ ва пайғамбарига қайтариш.



88-бет

Мунофиқлар (мўминликни ёлғондан даъво қилувчилар) Исломни қўйб шайтон йўли Тоғутдан ҳукм сўрайдилар. Аллоҳ ва пайғамбар йўлига чақирувчилардан юз ўгирадилар. Яхшиликни қасд қилганликлари ҳақида ёлғонлари.

Пайғамбарга амр: уларнинг ишларидан юз ўгриш ва ёлғиз ҳолда ваъз насиҳат қилиш.

Пайғамбарлар уларга эргашиб итоат қилиш учун жўнатилганлар, мўминлар ўртасида пайғамбарни ҳакам қилишлари шартлиги. Хатолар учун кечирим сўралганда Аллоҳ қабул қилади.



89-бет

Шундай мўминлар борки, уларга мусибатли ишлар буюрилган итоат қилишар эди. Аммо Аллоҳ оғирликни бандаларига хоҳламайди. Бундай мўминлар неъмат берилганлар: набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан дўст бўлган ҳолда биргадирлар (фотиҳа сурасидаги "неъмат берилганлар йўлига ҳидоят қил" дуоси эслансин). Аллоҳнинг фазли, илмда Аллоҳ кифоя.

Имон келтирганларга Аллоҳниг хитоби: душманлардан огоҳ бўлиш ва уларга қарши юриш қилиш амри. Зафар қозонган мўминлар билан бирга бўлмаганнинг афсуси. Ўлдирилган ёки ғолиб бўлган мўминнинг ажри.



90-бет

Аллоҳнинг йўлида жанг ҳимоячи ва халоскорларга мухтож бўлиб Аллоҳга ёлборган мазлумлар учун қилиниши. Имон келтирганлар Аллоҳ учун, кофирлар тоғут учун жанг қиладилар, кофирлар шайтон дўстлари, шайтоннинг хийласи заиф. Қўрқолик қилганларга қандай жавоб бериш керак. Қўрқоқлик ўлимдан қутқармаслиги ҳақида.

Оят таржимаси: "Сенга етган яхшилик Аллоҳдандир. Ва сенга етган ёмонлик ўзингдандир. Биз сени одамларга Пайғамбар қилиб юбордик. Шоҳидликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур."



91-бет

Пайғамбар Суннатига эргашиш Аллоҳга итоатдир.

Мунофиқлар фитналари фош этилиши. Аллоҳга таваккал қилишга буйруқ.

Қуръонни тадаббур қилишга ундов. Эминлик ёки хатар хабарларини элга тарқатмай авваламбор пайғамбар ва илм эгаларига етказиш бу хабарларни текширишга имкон берган бўлар эди. Аллоҳнинг марҳамати бўлмаса озчиликдан ташқари кўплари шайтонга эргашиб кетишар эди.

Жанг қилишга буйруқ. Бу билан Аллоҳ кофирлар шиддатини даф қилади, Аллоҳнинг шиддати кучлироқ.

Мусулмонлар бу дунёда бир бирларини яхши шафоат қилишга тарғиб.

Салом бериш ва чиройлик алик қайтаришга амр.



92-бет

Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ва у қиёматда барча одамларни жамлаши ҳақида. Аллоҳдан ўзга ростгўйроқ бўлмас.

Мунофиқлар ҳақида хабар. Уларнинг бузғунчиликлари очилганда жазолаш.

Уруш вақтида аҳдлашиш ва аҳдга риоя қилиш ҳукми.

Урушдан тўхтамаганлар, тинчликни таклиф қилмаганлар билан жанг қилиш.



93-оят

Мўмин мўминни ўлдирмас. Билмай ўлдириб қўса қандай ҳукм қилинади.

Мўминни қасддан ўлдирган инсон лаънатланган ва дўзаҳда абадий қолади.

Имон келтирганларга хитоб: Аллоҳ йўлига чиққанлар тинчлик тилаган (салом айтган) одамларни молларини эгаллаш мақсадида аниқламасадан мўминмасликда айблаш хатолиги. Аллоҳ хузурида кўп ўлжалар бор ва барча ишлардан у хабардор.



94-бет

Моли ва жони билан курашувчилар ўтириб қолганларга нисбатан

Аллоҳ ато қилган раҳмат ва мағфират даражалари билан афзаллиги.

Динни сақлаш мақсадида ҳижрат қилиш учун ернинг кенглиги. Ҳижратдан бош тортиш ўзига зулм қилиш дегани ва дўзаҳ билан жазоланиши. Фаришталар дашноми. Имкони йўқлар мустасно. Аллоҳ афв этиши.

Ҳижрат қилувчилар паноҳгоҳлар ва кенгчилик топадилар. Бу йўлда вафот этганлар ажрларини оладилар. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зот.

Душманлардан сақланиш мақсадида намозни қаср қилиб ўқиш мумкинлиги.



95-бет

Хавф ҳолатида жамоат намоз тартиби.

Намоздан сўнг зикр. Хотиржамлик вақтидаги намоз. Намоз вақтларини риоя этиш фарз эканлиги.

Душманни қувишда бўшашмаслик. Мўминларга етган алам уларга ҳам етади. Мўминлар умиди Аллоҳдан, уларда бу умид йўқ. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зот.

Китоб Аллоҳ кўрсатганидек ҳукм қилиш учун одамларга нозил қилинган. Хоинларни ёнини олмаслик.



96-бет

Истиғфор айтишга буйруқ.

Хиёнатчилар хуфёна ишлари ҳақида хабар. Уларни ҳимоя қилиб иш тутмаслик.

Хиёнат ўз ўзига зулм қилишликдир.

Хиёнатдан тўхтаб Аллоҳдан кечирим сўраганни Аллоҳ кечириб раҳм қилади.

Гуноҳ қилиш ўзига зарар етказишдир.

Хато ёки гуноҳни қилиб беайбга тўнкаш бўхтондир ва ким шу ишни қилса очиқ гуноҳни бўйнига олибти.

Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан китоб, ҳикмат ва илм тушганлиги сабабидан мунофиқлар пайғамбар ва мўминларни адаштира олмади.



97-бет

Махфий суҳбатларининг кўпида яхшилик йўқ. Аллоҳ розилиги учун садақа, маъруф (яхшилик) ва ислоҳ қилишга қаратилган ишларнинг махфий бўлиши яхши ва Аллоҳ буни мукофотлайди.

Ҳидоят равшан бўлгач исломдан бошқа йўлга бурилиб кетган жаҳаннамга қараб кетади. Энг қаттиқ адашув ширкдир, ширкни Аллоҳ кечирмайди, қолган гуноҳларни хоҳласа кечиради.

Мушриклар Аллоҳга эмас аёл санамларга дуо қилишлари исёнкор, лаънатлаган шайтонга сиғинадилар. Шайтон эса одамларни мушрик қилиб адаштиришини олдиндан айтганди. Шайтонни дўст тутганлар зиёнда, шайтон уларни алдайди ва улар жаҳаннамдан қутила олмасликлари.



98-бет

Имон келтирган, солиҳ амаллар қилган эркак ва аёллар жаннат билан мукофотланадилар. Иш одамлар ёки аҳли китоб хаёллари билан бўлмайди, ёмонлик албатта жазоланади.

Яхшилик Иброҳим (а.с.) динида бўлишликдир.

Аёллар, заифҳол болалар, етимларга оид оятларидан пайғамбар фатво бериши.



99-бет

Хотин ва эр ўртасини ислоҳ қилиш, ярашишнинг яхшилиги ва тақводанлиги.

Тақвога тарғиб, ажрашганларга Аллоҳ фазлини бериши.

Осмон ва ердаги нарсалар Аллоҳники эканлиги қайта қайта таъкидланади, тақвога тарғиб, динидан юз ўгиришдан қайтариш.

Аллоҳни вакил қилиб олиш. Аллоҳ хоҳласа бу одамлар ўрнига бошқалари билан алиштириб қўяди.

Аллоҳнинг бу дунё ва охират савоби борлиги. У эшитувчи ва кўрувчи.



100-бет

Имон келтирганларга хитоб: адолат билан холис туришга буйруқ!

Имон келтирганларга хитоб: Аллоҳга, пайғамбарига, ва пайғамбарларга тушган китобларга имон келтириш. Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбар элчиларга, охират кунига куфр келтиришлик ҳақиқий адашишликдир.

Бир неча марта куфрга қайтиб, сўнг яна имон келтириб, сўнг яна куфр келтирганлар ҳидоятдан маҳрум бўлишлари.

Мўминликни даъво қилиб, мўминларни қўйиб кофирларни куч ва иззатга эга бўлиш учун дўст тутишлик мунофиқлар иши эканлиги ва уларга аламли азоб башорати. Аслида куч қувват иззатнинг ҳаммаси Аллоҳнинг хузурида.

Мунофиқ ва кофирларнинг Аллоҳ оятлари устидан истеҳзо қилаётган вақтларида бирга ўтиришдан қаттиқ қайтариш. Бўлмаса уларнинг мисли бўлиб қолади. Кофирлар ва мунофиқлар дўзаҳда жамланадилар.



101-бет

Мунофиқларнинг ғалаба ёки мағлубият вақтларидаги найранглари. Бу ёлғонлари билан ўзлари алданишлари.

Мунофиқлар намозга хўжакўрсинга турадилар ва Аллоҳни оз ёдга оладилар.

Мунофиқлар сарсончиликда юрадилар.

Имон келтирганларга хитоб: мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутишдан қайтариш. Аксинча бўлса бу инсонга қарши хужжат бўлади.

Мунофиқлар дўзаҳнинг энг тубида бўладилар.

Тавба қилиб, солиҳ амал қилишса динда холис бўлишса мўминлар қаторига кирадилар. Мўминлар учун улуғ ажр бор. Шукр қилган, имон келтирганларни Аллоҳ билади ва азобламайди.



102-бет

Ёмон гапни ошкор этмаслик. Мазлумларга бунда рухсат.

Яхшиликни ошкора ва махфий қилиш, ёмонликни авф қилишга тарғиб.

Пайғамбарларнинг баъзиларига ишониб, баъзиларига ишонмаслик куфрлиги. Аллоҳ буни жазолайди.

Аллоҳга ва барча пайғамбарларга биронтасини ажратмай имон келтирганларни Аллоҳ мукофотлайди, у мағфиратли ва раҳмли зот.

Аҳли китобларнинг мўжиза талаб қилишларига раддия. Мусо (а.с.) қавми шунга ўхшаш талаб қилганликлари ва бунинг оқибати хабари.

Жамшид Муслимов