Жорий йил 18 апрелдан карантин қоидалари янада кучайтирилади. Бу ҳақда бош вазир бошчилигидаги кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.
Боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолияти зудлик билан тўхтатилади ҳамда 2 ҳафтага карантинга олинади.
Қайд этилишича, ушбу вақт мобайнида улар онлайн тартибида фаолият юритади.
1 майдан бошлаб, концерт томоша тадбирларини ёпиқ масканларда ўтказиш бўйича чеклов жорий этилмоқда.
Шунингдек, йирик савдо мажмуалари ва бозорларда, дўконларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши, жумладан, қўлларни антицептик воситалари билан зарарсизлантириш, одамларнинг тиббий ниқоб тақиши, ижтимоий масофа сақлаши қатъий назорат қилиниши айтилди.